Экология      Бош саҳифа

МУЛК СОЛИҒИНИ ИККИ ЙИЛ ТЎЛАМАЙДИ, АГАР…

Шу кунларда оммавий ахборот воситалари, айниқса, телевидение орқали фуқароларнинг мол-мулк ва ер солиғини ўз вақтида — 15 октябрь санасига қадар тўлаш лозимлиги сўралмоқда. Хўш, уларнинг бу йилгиси неча сўм этиб белгиланган?

МУЛК СОЛИҒИНИ ИККИ ЙИЛ ТЎЛАМАЙДИ, АГАР…

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан, 2017 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,7 фоиз миқдорида белгиланган, — дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Ҳамдам ­Бобожонов. — Шунингдек, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича алоҳида ставкалар шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 квадрат метрдан 500 квадрат метргача бўлган тураржой ва квартираларга 2,1 фоиз, 500 квадрат метрдан ортиқларига 2,9 фоиз этиб белгиланган.

Бундан ташқари, 2017 йил 1 январдан бошлаб, аҳоли бошқа пунктларидаги умумий майдони 200 квадрат метрдан зиёд тураржой ва квартиралар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 2,1 фоиз миқдорда белгиланди. Уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ кадастр ҳужжатларидаги инвентаризация қийматидан келиб чиқиб, 3 миллиондан кам бўлмаган миқдордан ҳисобланади.

Жисмоний шахсларда мол-мулкини баҳолаш органлари белгилаган инвентаризация қиймати бўлмаганда, солиқни ундириш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20 минг 328 сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 8 минг 833 сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинди. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олувчи органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган янги қурилган тураржойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг қийматига қараб, икки баравар миқдорида ундирилади.

— Солиқ ставкалари ҳисобланаётган вақтда уй-жойнинг ҳолати инобатга олинадими?

— Туман кадастр бўлинмалари томонидан ўша уй-жойнинг ҳолатига қараб нарх белгиланади ва шунга биноан, уйга солиқ солинади. Дейлик, уй янги, нархи қимматроқ белгиланган, демак, солиғи ҳам шунга яраша. Агар уй анча йиллар олдин қурилиб, арзон нарх қўйилса, солиғи нисбатан кам бўлади. Қисқаси, кадастр органлари уй-жой учун чиқариб берган нархга қараб, солиқ ҳисоблаб чиқарилади.

— Қандай тоифадаги фуқароларга солиқ имтиёзлари берилади?

— «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Меҳнат Қаҳрамони», «Шуҳрат» ордени билан тақдирланганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари (мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида), уруш ногиронлари ва қатнашчилари, ёлғиз пенсионерлар, ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда, квартирада, ётоқхонада бирга яшовчи пенсионерлар, боқувчисини йўқотган кўп болали аёл ер солиғи тўлашдан озод этилган.

Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг фақат битта ер участкасига берилади.  Агар оилада эркак ёки аёлдан бири имконияти чекланган бўлса-ю, ўз номида ҳеч нарса бўлмаса, бу имтиёздан фойдалана олмайди. Чунки имтиёз фақат ўз номидаги мол-мулкка амал қилади. Солиқ тўловчи биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони ва ўзининг номида уй бўлсагина, имтиёздан фойдалана олади. Эр (хотин) биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони, аммо хонадон турмуш ўртоғининг номида бўлса, имтиёз бу оилага берилмайди.

— Солиқ ставкаси нималарга асосланиб ҳар йили оширилади? Ахир, ҳали ойлик маошлар ошгани йўқ-ку?

 — Солиқ ставкасининг оширилиши нафақат бизда, бутун жаҳонда шундай. Бу жараён йилда бир марта давлат бюджети параметрлари асосида белгиланади. Масалан, келаси йилда давлат бюджетига қанча пул тушиши керак ва у нималар ҳисобидан келади? Шундан қанчаси иқтисодиётнинг ривожланишига, аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланиши ҳисобланиб, келаси йил учун солиқ ставкаси белгиланади. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир ҳудуддан ундирилган солиқлар фақат ўша ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига, қолаверса, аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланади. Солиқ тўлаш ҳар бир фуқаронинг давлат олдидаги бурчи. Ойлик маош ошиши ёки ошмаслигидан қатъи назар, йилда бир марта солиқ тўлашга мажбур.

— Солиқ тўловчи ўзи истиқомат қилаётган хонадонда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган бўлса, унга қандай солиқ белгиланади?

— Илгари фуқаро ўзи яшаб турган уйда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлса, албатта, уйини нотурар жойга айлантириши талаб этиларди. Ҳозир бундай эмас. Ўзи истиқомат қиладиган уйда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида рўйхатдан ўтган бўлса, яшаётган жойини юридик мақомга ўтказиш талаб этилмайди ва молк-мулк ҳамда ер солиғини жисмоний шахсларга белгиланган қийматда тўлайди. Унга тадбиркорга солинадиган солиқ йўқ.

— Фуқаро уй қуриш учун ҳокимиятдан ер олган тақдирда уни битиргунга қадар мулк солиғини тўламасликка ҳаққи борми?

— Бундай ҳолатда у икки йил давомида мулк солиғи тўлашдан озод этилади. Чунки унга уйни қуриш учун икки йил муҳлат берилади. Учинчи йилдан бошлаб эса унга мулк солиғи ҳам ҳисобланади. Хонадон охиригача тугалланмаган ва кадастрдан рўйхатга олинмаган бўлса ҳам, мулк солиғи тўлаши шарт. Бу ҳолат, айниқса, чекка қишлоқ жойларда кўп кузатилади. Улар уй қуриб кўчиб киради-ю, аммо уйини беш-олти йиллаб кадастрдан ўтказмайди.

— Солиқларни электрон шаклда ҳам тўласа бўладими?

— Бугунги кунда барча солиқ муносабатларини элек­трон усулда, ижтимоий тармоқлардаги мобиль иловалар орқали амалга ошириш имкони мавжуд. Масалан, жорий йил бошидан ҳозирга қадар 12 миллиард сўмдан ортиқ солиққа йўналтирилган маблағлар айнан электрон усулда тўланди.

«Оила даврасида» мухбири 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

🕔09:21, 23.10.2025 ✔7

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Батафсил
Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

🕔09:09, 23.10.2025 ✔4

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

Батафсил
Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

🕔15:31, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

    ✔ 7    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

    Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

    Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

    ✔ 4    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

    Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

    ✔ 27    🕔 15:31, 16.10.2025
  • Гужумларни  «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Гужумларни «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Ўтган асрнинг 70-йилларида мамлакатимизга Россия, Украина ва Беларусь ҳудудларидан кўплаб ёғоч материаллари олиб келинарди. Ўша вақтларда ёғоч-тахта пўстлоғида минтақамиз табиатига ёт бўлган номаълум ҳашарот ҳам кириб келди.

    ✔ 27    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Чўлга  айланаётган кўл

    Чўлга айланаётган кўл

    Башариятни огоҳликка чорламоқда, лекин биз, инсонлар негадир бефарқмиз

    ✔ 46    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар