Оила хуржун      Бош саҳифа

ПОЙМА-ПОЙ  

Эрталаб ишга шошилаётган Шодивойнинг кайфияти пастроқ эди. У ойнага қараб, тўзғиган сочларини тартибга келтиряпти. Шу пайт хотини  дазмолланган бўйинбоғини олиб келаркан, эри унга қараб, чуқур уф тортди.

ПОЙМА-ПОЙ  

Аёл: (хавотир олгандек) Нима бўлди? Бунча уф тортмасангиз?

Эр: (ночор аҳволда секингина) Туғилган кун...

Аёл: Қанақа туғилган кун? Оиламизда бу ойда туғилган киши йўқ-ку...

Эр: Бошлиқники.

Аёл: Тушунарли, совға олиш керак, денг?

Эр: Ҳа...

Аёл: Неча ёшга чиқди?

Эр: Элликка, бу юбилей дегани, совға ҳам думалоққина бўлиши  керак. Бир нарса ўйлаб топ, хотинжон.

Аёл: Уйдаги янги  чангютгични совға қилинг.

Эр: У ишламайди-ку.

Аёл: Шунча совғанинг ичида чанг­ютгични ишлаш-ишламаслигини текшириб кўрармикан. Балки, у ҳам бошқасига совға қилиб юборар.

Эр: Йуқ, тўғри келмайди, у атайлаб текшириб кўриши мумкин, яна шу баҳона бўлиб ишдан ҳайдаб юбормасин.

Аёл: Топдим, дадаси, қадоғи бузилмаган эркаклар атири бор,  французларники, шуни совға қилинг, барибир фойдаланмаяпсиз.

Эр: Ҳиди қадоғидан ҳам чиқиб турибди, қўланса. Сепиб кўрса, балога қоламан.

Аёл: Унда тахи бузилмаган янги кўйлакни беринг.

Эр: Тўғри келмайди-да...

Аёл: Нега тўғри келмас экан? У ҳам чет элники...

Эр: Гавдасини айтяпман, бошлиғимизнинг ҳозирги аҳволини кўрмагансан, бу куйлак унинг қорнига ёпинч бўлолмайди. Мукофот пулидан мосуво бўлмайин яна...

Аёл: Унда анави гулдонни совға қилинг, ҳали янгидек турибди.

Эр: Маъқул бўлармикан?..

Аёл: Совғанинг зўри — гулдон!.. Доим сизни эслатиб туради.

Эр: Тўғри, маладес хотинсан-да! Аммо гулдон тўғри келмайди.

Аёл: Нега?

Эр: Хўжайиннинг хотинини билмайсан-да, жаҳли ёмон, эр-хотиннинг орасидан гап ўтса, шу гулдон билан хўжайиннинг бошини ёриб қўйса-я, йўқ, тўғри келмайди.

Аёл: У десам, ёқмаса, бу десам, ёқмаса, унда ўзингиз топинг. Мени ишдан қолдиряпсиз. Бўлмаса, ана, шкафда турган биллур гулдонни совға қилинг.

Эр: Ўртасидан  дарз кетган гулдонни айтяпсанми?

Аёл: Билинар-билинмас ёрилган, билинмайди.

Эр: Йўқ, бўлмайди, сен уни билмайсан, у жуда синчков, меҳмонлар кетганидан кейин лупа билан текшириб кўрса, ҳолимга вой.

Аёл: Шу охиргиси, бошқа сўраманг...

Эр: Нима экан? Айтақол....

Аёл: Беш йилдан бери турган туфлини совға қилинг. Ҳали қутисидан олинмаган.

Эр: Маъқул, ишқилиб, нуқсони  йўқми?

Аёл: Пойма-пойлигини айтмаса, бошқа айби йўқ, лекин импортний, оёқда билинмайди...

Эр: Тўхта, хотин, бу... шунча увол — чиқинди нарсалар қаердан йиғилган?

Аёл: Ҳаммаси туғилган кунингизга келган совғалар-ку!

Эр: Ярамаслар! Бунақа совғаларни кимлар олиб келган?

Аёл: Кимлар эмас, ким денг?

Эр: Ким экан у паст?

Аёл: Ким бўларди!?. Ўша бошлиғингиз  Норим Тўраевич-да.

Эр: Вой, номард, мен унга совға танлаб ўтирибман-а. Бўлди, хотин, топдим, ўша пойма-пой туфлини совға қиламан.

Аёл: Ўзи совға қилган нарсани ўзига қайтарсангиз, қандоқ бўларкан?

Эр: Зўр бўлади, жа жойига тушади.

Аёл: Яна ишдан бўшатиб юбормасин.

Эр: Бўшатиб юборса ҳам майли, энди билдим, хотинжон, унинг кимлигини...

Умид ИКРОМ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар