Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Келажакни ким тарбиялайди?

Ўзимизга бериладиган саволларга жавоб тайёрми?

Келажакни ким тарбиялайди?

Турмуш қуриш — оила­­нинг муқаддаслигини англаш ёки ота-оналик масъулиятини ҳис қилишдан кўра анча жўн иш. Шунинг учун ҳам баъзан оила қуриш инсоннинг биологик ёш хусусиятлари ҳамда ота-онанинг молиявий тайёргарлиги билангина боғлиқ деб қарал­япти. 

Мавлоно Жалолиддин Румий «Маснавий»да шундай байт келтирган:

«Енглар, ичинглар»ни, қулоққа илди,

«Исроф этмангиз!»ни фаромуш қилди.

Шу икки мисрада инсоннинг тўлиқ қиёфаси акс эттирилган десак, муболаға эмас. Чунки инсон табиати шундай: ўз ҳақ-ҳуқуқини маҳкам ушлайди. Ҳақини бировга бериб қўймайди. Ҳа, биз ўз ҳақимизни яхши билиб олиб, унга қатъий риоя қилинишини бошқалардан талаб қилишга жуда устамиз. Мажбуриятларга келганда эса, эътиборсиз, беҳафсала ва пайсалчи бўлиб қоламиз.

Турмуш қуриш оила борасидаги ҳуқуқларни қўлга киритиш билан бирга бурч ва мажбуриятларни ҳам зиммага олишдир. Ҳуқуқ, бурч, масъулият унутилса, ҳаёт издан чиқади... Оилада эса умумий интизом йўқолиб, ҳар ким истаганини қилиб юраверади.     

Ҳали турмуш қурмаганлар тезроқ оилали, фарзандли бўлишни интиқ кутишади. Унга тайёргарлик ҳам кўришади: сарпо йиғиш, сеп қилиш, маблағ жамғариш, уй-жойни бутлаб эпақага келтириш... Оила улкан ҳузур-ҳаловат маскани бўлиши билан бирга катта масъулият ҳам экани жуда кам мулоҳаза қилинади.

Бундай саволларга атрофлича жавоб ва ечим топмасдан оила қуриш мумкинми?      

Ота-боболаримиз асрлар давомида эътиқод қилиб келган анъана ва қадриятларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизга оиладаноқ сингдирилган оддий таомил. Ноннинг заррача ушоғи оёқ остида қолиши биз учун асрий қадриятларнинг оёқ ости қилинишидай хунук ҳолат. Юксак ихлос ва эътиқод намунаси сифатидаги бундай ёндашув бошқа юртларда кам топилади.

Бугун бизнинг ана шундай ишончимиздан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланувчилар пайдо бўлди. Глобаллашув ниқоби остида аввал жамиятимизга, кейинчалик хонадонимизга, сўнгра фарзандларимизнинг онг-шуурига кириб олишга уринишлар бўлаётгани сир эмас.

Биз дунё саҳнасида кўп фитналарга гувоҳ бўлган, уларнинг барчасидан омон ўта олган халқмиз. Бу бизнинг илму маърифатга ташна, ҳаётини ҳалол меҳнати эвазига шакллантирувчилигимиз ҳамда тинчликсеварлигимиздан бўлса керак. Биргина боланинг эл корига ярайдиган чинакам инсон бўлиши учун бизда оила бағри ҳам боғча, ҳам мактаб, ҳам дорилфунун. Шунинг учун ҳам ҳеч қайси китобда ёзилмаган, дарслик ва ўқув адабиётларига киритилмаган, қонун сифатида қабул қилинмаган, лекин инсоннинг чинакам инсонлиги учун зарур бўлган юзлаб тансиқ таомиллардан ҳар бир фарзанд оила даврасида бохабар бўла боради. Тўғри-да, ҳалоллик, самимият, покизалик, адолатпарварлик, фаросат каби инжа туйғулар болаликданоқ оилада кўриб-кузатиб, ҳавас қилиб, ўрнак олиб ўрганилмаса, буларни ўқитиш ва ёдлатиш билан сингдириб бўлармиди?.. Ахир, асли ўзида бўлмаса минг айтганнинг фойдаси йўқ, дейишади-ку!

Ҳа, бундай энг мусаффо туйғулар инсоннинг асл зотида бор. Оиладаги соғлом ва ҳушёр муҳит уни юзага чиқаради, ривожлантиради ва сақлаб қолади, холос.

Шу маънода, оила ота-онага катта вазифаларни, масъулиятларни юклайди. Фарзанд билан кўпроқ бирга вақт ўтказишини ҳисобга олиб, онанинг бу борадаги масъулияти юқорироқ экани мулоҳаза қилинади. Бу — аввало, оналик масъулиятини ҳис қила олиш дегани. Юртимизда қизларни турмушга эрта бермаслик, биринчи галда уларнинг ўрта махсус таълимни тўлиқ ўзлаштириши, бирор мутахассислик ёки касб-ҳунарга эга бўлиши зарурлиги кенг тарғиб қилиняпти. Аслида бундан кўзланган мақсад нима?

Ёшлар — эртанинг эгаси, келажак бунёдкорлари. Оналар эса уларни тарбиялаб вояга етказувчи устоз-мураббийлардир. Таълим-тарбиядан ва бу борадаги илғор замонавий усуллардан мосуво кимса мураббийлик қила оладими? Ҳар бир даврнинг илм-фан, техника янгиликларидан бехабар, ношуд киши фарзандига ўрнак бўла оладими? Ўзининг қалбида билимга заррача рағбат, касб-ҳунарга озгина қизиқиш бўлмаган инсон нуридийдасини бирон тўғри йўлга йўналтира биладими?

Ҳозирги ёшлар биздан анча илгарилаб кетяпти, деган гаплар бот-бот такрорланадиган бўлди. Бошлаган эзгу ишларимизни биздан кўра муносиброқ давом эттирилиши, албатта, қувонарли ҳол. Ёшларни тарбиялашдан мақсадимиз ҳам шу, аслида. Лекин бу бизнинг ортда қолиб кетишимиз учун дастак бўла олармикан? Ўйлаб кўрайлик, бугун фарзандимиз телефони ё компьютерига юклаб олган маълумотлар билан ҳар замонда танишиб, таҳлил қилиб кўришга, зарур ўринларда боламизга уларни сарагу пучакка ажратиб беришга ақлимиз етяптими? Боламиз уй вазифасини тай­ёрлаш учун ёрдам сўраганда унга тегишли йўналиш ё маслаҳат бера оляпмизми? Қўлига тутқазиб қўйилган пулни фарзандимиз нимага сарфлаётганини назорат қила оляпмизми? Фарзандимизнинг атрофидаги дўстлари кимлар? Яқин-йироқда туриб ўзини дўстман деб таништираётганлар-чи? Боламиз ғаразгўйларнинг кўринмас тўрига илиниб, уларнинг сафсаталарига алданиб, ўз оиласидан, яқинларидан, она юртидан бегоналашиб қолмаяптими?

Бундай саволларнинг ҳар бирига ижобий жавоб топа олиш, фақат шугина эмас, уни ўз оиласидаги ҳаёт тарзига жорий этиш ва шу йўл билан таълим-тарбияда муваффақиятларга эриша олиш, назаримизда, ота-оналик масъулиятини ҳис қила олишдан дарак беради. Энди ўйлаб кўринг, ўзи коллежни бир амаллаб тугатган, фақат пул санашни-ю, исмини тўғри ёзишни қойиллатадиган ота-она бундай саволларга жўяли жавоб топа олармикан? 

Дилбар ВАИСОВА,

Урганч политехника ва компьютер технологиялари коллежи ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔27

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔123

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 27    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 123    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар