Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Бизга нима бўлди?..

ёхуд ҳамсоя товоқлар қани?

Бизга нима бўлди?..

Қишлоққа борсам, ўриклар ғарқ пишибди. Қовоқ ўрикни қуритиб бўлмайди. Шу боис ундан тўйиб едим. Субҳон ўриклардан икки дона еганимда асалдан-да ширинлигидан бошим оғриб, қон босимим кўтарилганини сездим. Писта ҳандак ўрик қишлоқ бўйича бизда бор, холос, чунки унинг нави йўқолиб боряпти. У шундай яхши қурийдики, қишда маза қиласиз.

Ўриклардан икки челак териб, шаҳардаги кўпқаватли уйимга олиб келдим. Уйим тўртинчи йўлакда бўлганидан икки челак ўрикни кўтариб хонадоним томон юрдим. Иккинчи йўлак олдида ўтирган қўшнилар ўрикларни кўриб кўзлари қувнаб кетди. Қанчага олганимни сўрашди. Мен челакларни уларнинг олдига қўйиб, деҳқончилик эканини айтиб, бемалол олишларини таклиф этдим. Улар ҳам бир неча донадан ейишди, холос. Кейин уйларидан идиш олиб чиқиб, бир неча килодан солиб олишди.

Кечки пайт энди дастурхонга ўтирганимизда эшик тақиллаб қолди. Эшикни очсам, ўрик олган қўшнилар болаларидан пул бериб юборибди. Мен хафа бўлмадим, аммо узоқ ўйланиб қолдим...

Кеча уйимиз олдидаги кичкина боғимда дарахтларни оқладим. Оҳакдан ярми ортиб қолди. Уни тўкиб ташлай десам увол, гаражга қўйиш учун кўтариб кетаётган вақтимда балконда ўтирган қўшнига боғчадаги меваларни оқлаб қўйишни таклиф этдим. Қўшни сигарет тутунини бурнидан чиқариб, «Қанчага берасиз?» — деб сўради. Пастга тушинг, десам унамади. Аввал баҳосини билмоқчи бўлди. Мен йўлимда давом этдим, кейин яна ўйланиб қолдим...

Қизил-равотда ота ҳовлимиз бор. Маҳалламизда одамлар аҳил ва ҳамжиҳат. Кўп маросим ва тадбирларда қатнашаман. Маҳалла аҳли каттаю-кичик йиғилиб маросимни ўтказади. Уларнинг қизиқ бир удуми сақланиб қолмоқда. Ҳовлиларнинг икки қўшни томонида девордан дарча қолдирилган. Қўшнилар бир-бирининг уйидаги кексаларга тансиқ таом, ҳатто келинлар иссиқ пиёзли тандир нон ёпса, уйдаги ёши улуғлар есин, деб узатишади. Қишлоқ аҳли қўшни қишлоқ, керак бўлса, ундан наридаги одамларни ҳам танийди.

Шаҳардаги «дом»имда ғалати, қўшнилар уй-уйига бир йўлакдан кириб чиқамиз-у, бир-биримизни танимаймиз. Қишлоқдаги Иминжон тоғам бир ҳафта бизни кўрмаса, ўзи келиб уришиб кетади. Абдувоҳид механик қирқ йилдан бери ҳар тонг ота-онасининг олдига иссиқ нон кўтариб боради. Кейин ишга икки километр қўшимча йўл босиб кетади. Аслида уйи автобекатнинг ёнгинасида.

Шаҳарда эса оилавий муносабатлар эркин, балки шу боис айрим ўғилларнинг иши кўп, отанинг эса болаларига гапи ўтмайди. Боз устига, «дом»да маросим ёки тадбирлар кам қилиниб, унга одамлар саралаб айтиларкан. Одамлар бир йўлакда яшаса-да, бир-бирини таниб-танимай яшайди. Уйдан чиқмасанг, сен билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Мен кўпқаватли уйда яшаяпман, лекин кўп вақт ўйланиб қоласан киши...

Абдурашид МИРЗААҲМЕДОВ,

Наманган вилояти




Ўхшаш мақолалар

Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

🕔11:38, 20.08.2026 ✔59

Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

Батафсил
Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔657

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔818

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

    Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

    Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

    ✔ 59    🕔 11:38, 20.08.2026
  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 657    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 818    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 1115    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 1131    🕔 12:10, 15.05.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар