Муҳиддин қизиқ тўйга кетаётган экан, машинаси бузилиб қолибди. У ёқ-бу ёқни кўрибди, тузатолмабди. Шу пайт бир йигит машинасида тўхтаб қолибди:
— Ҳа, Муҳиддин ака, бузилиб қолдими? — сўрабди йигит.
— Ҳа, юрмаяпти, бир кўр-чи, — дебди қизиқ.
— Ҳе, тузатиш қўлимдан келмайди, — жавоб берибди йигит. — Менам дадамникини миниб юрибман.
— Тўйга боришим керак эди, нима қиламиз унда?
— Бу ёғини келишсак, обориб қўяман!
— Ҳисобли дўст айрилмас, дейдилар, бу ёғи қанча бўлади?
— Қаерга борасиз?
— Тоғлиққа.
— Тоғлиққа уч километр бор, уч юз бераверасиз.
Йўлкиранинг нархини эшитиб, Муҳиддин аканинг энсаси қотибди:
— Километрига юз сўмдан оласанми? Сал инсоф қилгин!
— Сизам тирикчиликка кетяпсиз, бизам тирикчилик деб юрибмиз! — дебди йигит иршайиб.
Ноилож Қизиқ машинага ўтирибди. Аммо сал ўтмай, уларни назоратчи тўхтатибди. Йигит Муҳиддин акага шивирлабди:
— Э, ака, ёрдам қилмасангиз бўлмайди, машинанинг ҳужжатлари чатоқ... Сизни поччам дейман, қутулиб кетамиз.
Назоратчилар Муҳиддин акани таниб, ундан ҳол-аҳвол сўрабди.
— Поччамни тўйга олиб кетяпман... Катта опамни берганмиз... — дебди йигит шошиб-пишиб.
Назоратчилар ҳужжат ҳам сўрамай уларга рухсат берибди. Тўйхонага етишибди. Муҳиддин ака хизматга кириб кетибди. Йигит кутиб ўтириб-ўтириб, зерикибди. Тўйхонага кириб бориб, Муҳиддин аканинг қулоғига шивирлабди:
— Ака, йўлкирани бермадингиз?
— Йўлда келаётиб, назоратчиларнинг олдида мен сенга ким бўлдим? — сўрабди Муҳиддин ака.
— Почча бўлдингиз.
— Сен менга ким бўлдинг?
— Қайнука.
— Ҳа, ўлма! — дебди қизиқ кулимсираб. — Шундай бўлгач, қайнука деганлари поччасидан ҳам пул сўрайдими? Бўпти, қуруқ бўлмасин, сен кетавер, ҳали кечқурун опангдан пулни бериб юбораман!
Саид АНВАР
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил