Қадимги Англия. Бристол бандаргоҳидан йўловчи ташувчи кема жўнаб кетмоқда. Кема сарбони лоцманга охирги топшириқларни бериб, ўзининг ҳужрасига кириб кетди. Орадан кўп ўтмай, унинг эшигини назокат ила чертишди. Сарбон эшикни очиб қараса, рўпарасида йўловчилардан бири турарди.
— Хайрли кун, жаноб, — деди йўловчи.
— Ўзларига ҳам хайрли бўлсин, — жавоб қилди сарбон.
— Бугун ҳавони қаранг, бирам ажойиб-а, шундаймасми?
— Ўзи Бристол йилнинг шу пайтида жа очилиб кетади-да.
— Ростданам! Мустамлакаларга тегишли воқеалардан хабардормилар?
— Фақат Бирмадаги қўзғолонни демасангиз...
— Доимгидек-да, доимгидек... Жанобларидан бир истакон сув сўрасам бўлармикан...
— Албатта, марҳамат қилсинлар.
Йўловчи идишни олди-да, юзида бир бетакрор юмшоқлик ифори ила бош имлаб ортига қайтди.
Сарбон ўз бўлмасига кириб одатдаги ишларига шўнғимоқчи бўлганда... яна эшик назокат билан чертилди. Эшик олдида бояги йўловчи турарди.
— Яна бир бора саломларим бўлсин. Сизни кўрганимдан бағоятда шодман.
— Биргаликда бўлсин.
— Бу йил денг, куз ҳам илиқ келди-да, нима дедингиз?
— Ҳа, Йоркда ҳечам мунақамас-да.
— Бор гап. Зоти олияларининг саломатликлари тўғрисида бирон нима эшитмадиларми?
— Фақат яхши хабарлар.
— Ажаб! Жаноблари, сизни ташвишга қўймоқчимасман, бироқ яна бир истакон сув сўрасам, айбга буюрмайдиларми?
— Бу нима деганингиз, ташвиши бор эканми. Олинг.
Йўловчи яна ортига қайтди. Сарбон елка учириб қўйди. Аммо-лекин... энди эшикни ёпмоқчи эди...
— Сизга менинг алангали саломларим бўлсин, жаноблари!
— О, яна ўзларими?
— Бугунги шабада бошқача бўляпти-а?
— Оҳ, оҳ! Айтманг!
— Ҳа-а, бугун денгиз момоқаймоқ бўлиб кетди-е! Айтганча, жаноблари парламентнинг янги резолюциясини ўқидиларми?
— Оббо, шу сиёсат деганига йўқман-да.
— Э, оталарига раҳмат, бор бўлсинлар, асл жаноб шунақа бўлади-да. Жаноблари, тўғриси, ўзимнинг хиралигимдан роса хижолатдаман... менга яна бир истаконгина сув бера олмайдиларми?
— О, агар сурбетлик қиляпти деган хаёлга бормасалар, сувни ўзларига графин-прафини билан бериб юборсамми, дегандим.
— О, зап иш қилган бўлар эдингиз-да. Буни кўрмайсизми, бўлмам боядан бери ёниб ётибди.
Рус тилидан
Маҳмуд БЎРОН
Таржимаси
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил