Яқинда пастдарғомлик ёзувчи дўстимиз Қайрат Бобоқуловнинг «Қий-чув маҳалласидаги ҳангомалар» китоби чоп этилди.
Бу ҳажвияларни ўқиган киши беихтиёр қишлоққа бориб қолади. Қишлоқ одамларининг самимий қочириқларга йўғрилган қувонч ва ташвишларига шерик бўлади. Ёзувчи қишлоқ ҳаётининг муаммоларини беозор, соддадиллик билан ўқувчига етказа оладики, китобхонга ундаги бирор жиҳат малол келмайди. Китоб енгилгина ўқилади. Бу, албатта, қаламкашнинг ўзига хос усули борлигидан, унинг меҳнаткаш, ҳассос ижодкорлигидан далолат беради.
«Оилахуржун»да унинг ана шу китобидан бир неча ҳажвий лавҳаларни сизга илиндик.
Бахт сотадиган киши
Нетайхон янги касбга қўл урди. Бундан тўрт-беш йилча олдин ҳали турмушга чиқмаган ва эрдан чиққан қизу жувонларни тўплаб: «Бахтингни топиб бераман!» деб ҳаммани роса ишонтирди. Фақат бунинг учун унга бош-оёқ сарпо ва юз минг сўм берилиши керак экан. Анойи қизлардан бири бу гапга ишониб, фолбин айтган йигитга турмушга чиқди. Орадан тўрт кун ўтиб, қиз онасиникига қайтиб келди. Бу ўртада фолбинга мурожаат қилди. Нетайхон ўзини шундай оқлади:
— Бир мартага бахтингни очдимми, очдим, уй-жойли қилдимми, қилдим. Бу ёғини эплаб кетиш ўзингга ҳавола эди. Эплолмадингми, пулингни қайтариб бермайман! Мени машенник деб ўйлама. Бу ҳам пул топишнинг янгича усули.
Газ ёнмаса, ким айбдор?
«Ўчмас олов» газ узатиш корхонаси ўтган йилнинг охирида мижозларга катта ваъда берди. Уларнинг таъкидлашича, кимки, ҳар ойига олтмиш минг сўмдан тўлаб турса, унинг хонадонида табиий газ пориллаб ёниб турармиш. Бу хушхабардан қувониб кетган «Содда» қишлоқ одамлари бир зумда керакли маблағни йиғиб беришди. Қишлоқда икки кун «зангори олов» уйларни иситиб, чойларни қайнатди. Учинчи куни газдан асар ҳам қолмади. «Содда» қишлоқ маҳалласи оқсоқоли бу вазиятга аниқлик киритиш учун «Ўчмас олов» корхонасига қадам ранжида қилди. Корхона раҳбари Сотиболди Топилдиев уни ва қишлоқ аҳлини қуйидаги сўзлар билан авради:
Биз ҳали ҳам сизларнинг қишлоғингизга жуда кўп миқдорда газ босими юбориб турибмиз. Аммо афсуски, аллақайси қишлоқдаги иссиқхонаси бор «учар»лар газни тортиб оладиган моторлар билан ўзларига бўйсундиришмоқда. Улар билан гаплашиб, тегишли чораларни ишлаб чиқяпмиз. Яқин ўртада сизларга ҳам газ бориб қолади. Табиий газ биздан сизнинг қишлоғингиз томон жўнатилгандан кейин у ёғига биз жавоб беролмаймиз...
Ғайрат БОБОҚУЛОВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔949
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔886
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔970
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил