Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
Батафсил— Жиззахдан Сирдарё вилоятига узоқ қариндошимизнинг ўғлига турмушга чиққанман. Икки нафар фарзандим бор. Тўнғичимнинг ёши яқинда еттидан ошади, сентябрда биринчи синфга чиқиши керак. Аммо унинг ҳанузгача туғилганлик гувоҳномаси йўқ. Исмини ўзимиз қўйиб олганмиз. Бу ҳужжат билан расмийлаштирилмаган.
Фарзандимнинг туғилганлик гувоҳномаси йўқлигига турмуш ўртоғим билан расман «ЗАГС»дан ўтмаганимиз сабаб. Никоҳ ўқилган, тўй ва бошқа барча расм-русмлар бўлиб ўтган. Ўша вақтларда қишлоқ жойларда бунга унчалик эътибор берилмасди. Ота-онам ҳам қудалар қариндош бўлгани учун бунга аҳамият бериб ўтиришмаган.
Уйдагилар чақалоқни туғуруқхонадан гувоҳномасиз қандай олиб чиқишди, буниси менга қоронғи. Бундан ташқари, қайнотам яқин-яқингача маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлгани учунми, боламнинг ҳужжати йўқлиги муаммо туғдирмаган.
Никоҳ, боламнинг ҳужжати бугун мендан бошқа ҳеч кимга керак эмас. Шунинг учун ўзим ҳаракат қилмоқчиман. Боламга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишим учун нима қилишим керак? Бунга қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи Дилбаҳор ЁҚУБОВА имзоси билан жавоб мактуби олинди. Унда шундай келтирилади:
— Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 205-моддасида болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.
Кодекснинг 206-моддасига асосан, боланинг туғилишини қайд этиш учун унинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати (никоҳда борлиги ёки никоҳда йўқлиги) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ФҲДЁ органига тақдим қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 59-бандига кўра, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза, боланинг туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома ёки боланинг туғуруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилганлигини тасдиқловчи далолатнома, боланинг соғлиғи тўғрисида маълумотнома, боланинг таълим олаётгани тўғрисида маълумотнома, тегишли ФҲДЁ архивидан ушбу болага нисбатан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмагани тўғрисида маълумотномалар тақдим этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш» Қоидаларининг 19-бандида 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 207-моддасида ота-она ўзаро никоҳда бўлмаса, боланинг онаси тўғрисидаги ёзув онанинг аризасига кўра, отаси тўғрисидаги ёзув эса боланинг отаси ва онасининг биргаликдаги аризаси бўйича ёхуд суднинг ҳал қилув қарорига асосан ёзилади. Никоҳда бўлмаган онадан бола туғилганда ота-онанинг биргаликдаги аризаси ва оталикни белгилаш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида отанинг фамилияси онанинг фамилияси бўйича, отага тегишли исм, отасининг исми ва миллати она кўрсатмаси бўйича ёзилиши белгиланган.
Шунингдек, Оила кодексининг 13-моддаси талабларига мувофиқ, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилиши, диний расм-русмларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслиги ҳамда никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилиши назарда тутилган.
Ваколатли орган жавобини оддийроқ қилиб тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Демак, туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш учун биринчи навбатда доимий яшаш жойингиздаги ФҲДЁ органига бориб, у ерда туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза ёзилади. ФҲДЁда бундай аризанинг махсус шакли мавжуд.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (Сизнинг ҳолатингиз учун):
1. Боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома. Бунинг учун бола туғилган туғуруқхонага мурожаат қилинади. Туғуруқхона архивидан боланинг туғилган йили ва куни, унинг онаси тўғрисидаги ахборотлар қайд этилган маълумотнома берилади.
2. Боланинг соғлиғи тўғрисида маълумотнома. Бу ҳужжат доимий яшаш жойи бўйича поликлиникадан олинади.
3. ФҲДЁ архивидан ушбу болага нисбатан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмагани тўғрисида маълумотнома.
Туғилганлик ҳақида гувоҳномада «боланинг онаси», «боланинг отаси» тўғрисидаги ёзувлар қайд этиладиган бандлар мавжуд. «Боланинг онаси» тўғрисидаги ёзув онанинг аризасига кўра қайд этилади. Отаси тўғрисидаги ёзув эса боланинг отаси ва онасининг биргаликдаги аризаси бўйича ёзилади. Агар боланинг отаси ариза беришдан бош тортса, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ёзилади.
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил