Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилБундан буён барча турдаги қурилиш материаллари ўзимизда ҳам тайёрланади. Натижада маҳсулот таннархи арзонлашади, валюта маблағи тежалади, қўшимча янги иш ўринлари яратилади.
— Бугун мамлакатимизда 500 дан зиёд хомашёга эга карьерлар борлиги аниқланган, — дейди «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ботир ЗАРИПОВ. — Мазкур карьерлардан қазиб олинаётган пардозбоп гранит, мармар тошлар табиий жилоси ҳамда сифати билан харидорларга манзур бўляпти. Бу борада яна 3,5 триллион сўмлик лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилади.
— Қурилиш қилаётганларнинг кўпчилигини харид қилган цементнинг сифати қониқтирмайди. Шундай кезда: «Авваллари цемент яхши бўларди», дейишади. Бу эътирозда асос борми?
— Бундай гаплар онда-сонда бўлса-да, қулоққа чалиниб туради. Уларга: «Юртимизда ишлаб чиқарилаётган юздан зиёд турдаги қурилиш материаллари, жумладан, цемент ҳам қаттиқ текширувдан ўтказилади. Аслида бу маҳсулот аниқ стандартга асосан тайёрланади, қайта-қайта лаборатория текширувидан ўтказилади. Шундай бўлгач, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ», деган бўлардим.
Юртимиздаги мавжуд цемент ишлаб чиқарадиган корхоналарда йил давомида 8,5 миллион тонна цемент тайёрланади. Бу кўрсаткични яқин орада икки ҳиссага ошириш кўзда тутилган.
— Намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган айрим уйларнинг томи, деворлари кўчиб кетмоқда. Бунга қурувчи-мутахассислар айбдорми ёки сифатсиз қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхоналарми?
— Бугун кўпчиликни шу савол ўйлантирмоқда. Бир нарсани эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Мўмай даромад ортидан қувган айрим тадбиркорларнинг сифатсиз, бугунги кун талабига жавоб бермайдиган маҳсулот тайёрлаётгани, афсуски, бор гап. Қолаверса, малакаси етарли бўлмаган қурувчилар қўлидан чиққан уйларнинг ҳам ҳолати ачинарли. Уйлар қурилиши қиш совуғи, изғиринига қарамай, олиб борилаверади. Бу қурилиш сифатига сезиларли даражада путур етказади. Ҳозирда бундай салбий ҳолатларни бартараф этишга жиддий киришилган.
— Яқин кунларда яна қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган кўплаб корхоналар иш бошлар экан. Уларда асосан, қандай маҳсулот ишлаб чиқарилади?
— Аҳоли талабини ўрганиб, Самарқанд вилоятида янги керамик плита, Иштихон, Қўшработ, Нурота туманларида пардозбоп тошлар, Сурхондарёда ғўза поясидан пайрахали тахта (ДСП), Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кореялик ҳамкорлар билан биргаликда гулқоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, заводлардаги цементлар ихчам, қулай, замонавий қопларда харидорларга етказиб берилади.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил