Оила хуржун      Бош саҳифа

ТЕЛЕВИЗОР

Виктор КОКЛЮШКИН

Иван Сергеевич Подоконников оромкурсида ўтираркан, қўлида ҳажвий журнални ушлаганча таажжубланарди:

ТЕЛЕВИЗОР

— Жин урсин! Ҳажвий ҳикоя эмиш — ўқисанг, йиғлагинг келади! Яна бунга пул ҳам олишади ёзувчилар! Мен бўлса... Нима мен, ҳа, ҳар қандай аҳмоқ ҳам бундан кулгилироғини ўйлаб топади!

Иван Сергеевич жони чиқиб журнал варақлади. Кейинги саҳифада эълон чоп этилганди: «Энг яхши ҳажвий ҳикоя учун танлов эълон қилинади. Барча хоҳловчилар таклиф этилади. Мукофот уч юз сўм».

Иван Сергеевич мамнун томоқ қирди ва энсасини қашлади: «Буни қара-я. Жуда ғалати. Уч юз сўм-а?.. Бу... янги телевизор дегани.

У бурчакка қаради, эски телевизорининг ўрнида янгиси турганини тасаввур қилди: «Ҳаракат қилиб кўрсаммикан?»

У кулгили ҳолатларни ёдга ола бошлади ва қўшни йўлакдаги Трофимовнинг бўш идишларни топширишга бораётиб сирғаниб кетгани ва йиқилгани эсига тушди.

«Ана шуни ёзаман!» деган қарорга келди Иван Сергеевич.

«Бир куни қўшни йўлакдаги хонадонда яшовчи Трофимов — астойдил таърифлай бошлади у, — бўш идишларни топширишга кетаётганди, сирғаниб кетди ва йиқилди».

Иван Сергеевич нуқта қўйди, қайта ўқиди, кулишга ҳаракат қилди — кулолмади.

«Бу нимаси энди! — асабийлаша бошлади у. Кулгили эди-ю, ахир! Эҳтимол, бу менга — муаллифга, кулгили эмасдир, бошқа одам, балки, кулиб қотиб қолар?»

— Сим, — хотинини чақирди Иван Сергеевич.

— Нима? — жавоб қайтарди у ошхонадан.

— Буни қара, Сим, журналда кулгили нарса босишибди, — ёлғонлади Иван Сергеевич ва хижолатдан қизариб кетди. — Мана, эшит. У томоғини қирди ва ўқий бошлади. «Бир куни қўшни йўлакдаги хонадонда яшовчи Трофимов, — дона-дона қилиб ўқиди у, — бўш идишларни топширишга кетаётганди, сирғаниб кетди ва йиқилди».

Иван Сергеевич ўқишни тугатди. Хотини кулмади. Жим тураверди.

— Ҳа, қалай? — ҳадиксираб сўради у. — Ёқдими?

— Қанақадир бемаъни гап, — жавоб қилди хотини.

— Ҳа, мана муаллифга ..., — хафа бўлиб иккинчи бор ёлғон гапирди Иван Сергеевич, — шу ҳикояси учун телевизор беришибди.

— Таъзирини бериш, бўйнига тушириш керак эди! — дўқлади хотини.

Иван Сергеевич сергак тортди, нимагадир бўйнини ушлаб қўйди, яна бир бор бурчакка қаради ва деди:

— Сен билан бизнинг телевизоримиз... эски бўлса ҳам, ўша янги телевизордан кўра яхшироқ кўрсатади.

Рус тилидан

Ҳабиб СИДДИҚ 

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар