Экология      Бош саҳифа

25 ЙИЛ НОГИРОН БОҚИШ

пенсияга чиқишда эътиборга олинадими?

— Ёшим 56 да. Тўққиз фарзанд кўрганман. Тақдир экан, икки нафари турмади. Бир қизим эса ногирон.

Эпилепсия, яъни тутқаноқ касали билан ҳисобда туради. 25 йилдан буён касал боқаман. Касал — касалмас, уни боққан касал, деганларича бор экан. Буни бошдан ўтказган билади. Қизимнинг касали тез-тез қўзиб тургани сабабли, бирор жойда тузукроқ ишлай олмаганман. Ҳозирги пайтда пенсияга чиқишга муҳтожман. 

Дастлаб 50 ёшимда, ундан кейин 55 ёшга тўлганимда ҳам пенсия олиш учун туман пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилдим. Аммо иш стажим камлиги сабабли, 60 ёшга тўлганимдан сўнггина пенсияга чиқишим мумкинлигини айтишди. «Шундай қарор чиққан, камида етти йил стаж бўлмаса, пенсия ололмайсиз», деган жавобни беришди. Шу тўғрими? Наҳотки, 25 йил давомида ногирон фарзанд парваришлаб келаётганим эътиборга олинмаса?

Шарифа ҲАЛИМОВА,

Хонқа тумани

(исм-шариф ўзгартирилган)

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари Маҳмуджон ЗИЯДУЛЛАЕВ имзоси билан жавоб мактуби олиниб, жумладан, унда шундай келтирилади:

— Давлат пенсиялари Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади ва тўланади.

Қонуннинг 7-моддасига асосан ёшга доир пенсиялар аёлларга улар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда тайинланади.

Қонуннинг 8-моддасига биноан, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу қонуннинг 37-моддаси биринчи қисми «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил (2016 йил 1 июлга қадар 5 йил) иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага қараб турилган вақт ушбу модданинг «a»-«г» бандларида назарда тутилган иш стажи камида 7 йил бўлганда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Иш стажига — фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, қўшиб ҳисобланади.

Пенсия жамғармаси Хоразм вилояти бошқармаси маълумотига кўра, иш стажингиз қонунда назарда тутилган даврлар асосида қайта ҳисоблаб чиқарилганда       3 йил 4 ойни ташкил этган. Шу сабабли, сизга 55 ёшда пенсия тайинлаш, шунингдек, 16 ёшгача бўлган ногирон болага қараб турилган вақтни иш стажига қўшиб ҳисоблашнинг ҳуқуқий асоси мавжуд эмаслиги тушунтирилган.

Қонуннинг 1-моддаси 4-қисмига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом»га асосан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган аёлларга 60 ёшга етганида ёшга доир нафақа тайинланади.

Таҳририят изоҳи.

Ваколатли муассаса жавобидан кўриниб турибдики, агар қонун талабларида кўрсатилган камида 7 йиллик иш стажи (ижтимоий суғурталанган ва суғурта бадаллари тўланган ҳолда бажарилган ҳар қандай фаолият тури) бўлмас экан, ногирон фарзандга қараб турилган 25 йиллик вақт ҳам умумий иш стажига қўшиб ҳисобланмайди. Демак, фуқаро 60 ёшга тўлгандагина «зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар» тоифасида ёшга доир нафақа олиши мумкин. 

Бундай ачинарли ҳолатлар жойларда аҳоли ўртасида зарур ҳуқуқий ташвиқотларнинг етарли даражада олиб борилмаслигини, иккинчи томондан, фуқароларимизнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлиги пастлигини кўрсатади.

Орамизда 16 ёшгача бўлган ногирон болага ёки парваришга муҳтож бўлган (даволаш муассасаси хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб, уйида ўтирган аёллар кўп. Демак, уларга яна бир бор эслатишни лозим деб топдик: касал қараш заҳмати пенсияга чиқишида эътиборга олиниши учун камида       7 йиллик иш стажи зарур.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар