Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЎЧОҚДАГИ ЎТ ЎЧМАЙДИ

Яқинда водий сафарига борганимда Андижонда ҳам бўлдим. Бу юрт одамларининг ҳамиша нимадандир илғор бўлиб келишларини кўп эшитганман.

ЎЧОҚДАГИ ЎТ ЎЧМАЙДИ

Таниқли ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ мени Андижоннинг донишманди Мансурхон Султоновнинг олдига олиб борди. Отахон ёшликдан раҳбарлик лавозимларида ишлаган, қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажриба тўплаган. У ҳаммага меҳрибон устоз назари билан кулимсираб турар экан. Одамни тез танийди. Шунга қараб гаплашади.

— Андижонликлар неки иш бор «анжанчасига кийдириб» қўйишади, — дедим мен кулиб ярим чин, ярим ҳазил кўйда. — Пахтани плёнканинг тагида экишни ҳам сизлар бошлаб бергансизлар. Кеча йўлда келаётиб ҳам кўрдим. Пахта кўчатлари плёнкани «ёриб чиқиб» баргини кўпайтиряпти, қаддини ростлаяпти. Одамнинг авжи келади. Ернинг чеҳрасида ўн еттига тўлган қизнинг ҳусни бор.

Сир бўлса ҳам айтай, биз мухбирлар кимнидир қитиқламоқчи бўлсак, шунақа — шоирона гап қиламиз.  Суҳбатдошим эса дунёни кўрган, илм ва тажрибанинг хўп таъмини тотган одам. У Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий маркази Андижон бўлими мудири вазифасида ҳозир ҳам ишлаб турибди. Етмишларни уриб қўйдик, деб чойхонага бориб ўтириб олгани йўқ. Бояги гапимдан кейин отахон вилоятда амалга оширилган ва татбиқ этилаётган илмий тажриба йўналишлари ҳақида гапира кетди. Поёни йўқ, бир мақолага сиғмайдиган ишлар. Фермер хўжаликларида олиб борилаётган тажрибалар, пахта етиштиришнинг янги технологияси, биоэнергия татбиқ этилаётган хўжаликлар, наслчилик ва уруғчиликда қўлга киритилаётган оламшумул натижалар, оила шароитида етти миллиондан ўн беш миллионгача олинаётган даромадлар. Шу орада Мансурхон ака:

— Боя сиз мени кўпроқ оиланинг ютуқлари қизиқтиради дедингизми? — дея сўраб қолди.

— Албатта, ким бўлмасин жамиятга оиладан чиқиб келади. Одамлик сирлари ҳам, соҳа маҳорати ҳам оилада шаклланади...

— Мен сизни шундай бир оилага олиб бораманки, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу оила нафақат андижонликларга, балки бутун юртга ўрнак деса арзийди. 

Биз тўғри ана шу оиланинг даласига йўл олдик. Бу — опанинг даласи эди. Серфайз, бироз биланглаб кетган йўл Катта Фарғона канали соҳилларида ястаниб, турфа экинларга бурканиб олган далаларга бошлаб келди.

Мансурхон ака дуои-фотиҳадан сўнг бор гапга ўтди.

— Мухбир укам, мана шу бетакрор даланинг ижодкори Ўғилжон Мамадалиева эди. Ўтган йили бехосдан келган хасталик у кишини орамиздан олиб кетди. Ҳали олтмишга ҳам тўлгани йўқ эди. Уни андижонликлар ёшларидан қатъи назар «опа!» дер эди. Унинг ёшлигидан мана шу далаларда суяги қотган. Мустақиллик унга том маънода эрк берди. У 2005 йилда набираси Асаджоннинг шарафига «Асадбек — Туркистон» фермер хўжалигини ташкил қилди. Пахта ва ғалла эка бошлади. Андижонда биринчилардан бўлиб плёнка остида бехато кўчат ундириб олиш технологиясини ўзлаштирди. Янгиликка жуда ўч эди. «Биоэнергия-М» пастасини ҳам биринчилардан бўлиб экинларига қўллаб, ҳосилдорликни 4,5 дан 10 центнергача оширди. Пахтадан 42 центнер, ғалладан 45 центнергача ҳосил олишга эришди. У ҳеч қачон ёлғон гапирмас, ҳеч кимдан қўрқмас, масалаларни ўтирган жойида битта қўнғироқ билан бажариб қўядиган ўктам, дилбар бир аёл эди. Қадди-қомати ҳам, қилган иши ҳам шиддатига ярашиб турар эди. Мана, ундан шу дала қолди. Элга кўз-кўз қилгулик оила қолди. Опадан сўнг ўғил-қизлари мол-мулк талашмади. Ҳаммаси, қаранглар, худди опа тирик юрган кезлардагидек. Ўша мунғайиб турган, опа ўтирадиган, гуллар орасида турган чорпоя, ўша дарахтлар, ўша файз. Ҳатто, ишчилардан бирортаси кетиб қолмади. Опанинг чироғини турмуш ўртоғи Тўланбой, маслаҳатчи ҳосилоти Худойберди бува, техника муҳандиси Иминжон бамаслаҳат ёқиб келишяпти. Мақсадлари — опадек ҳаётга янгилик олиб кириш, илғорлардан бўлиш, мўл ҳосил олиш.

Опанинг ишларини келини — Шаҳноза Мамадалиева юритяпти. Унга опа фермерлик ҳисоб-китоби ва бошқа ташкилий ишларни охирги уч йил давомида олдида олиб юриб ўргатган эди.

Суҳбатнинг мавзуси бошқа томонга бурилди. Оиланинг муқаддаслиги. Оила қадриятларининг барча манфаатлардан устунлиги. Бу ишни Мамадалиевлар оиласи чиройли сўзлар, шов-шувли мақолалар учун қилишаётгани йўқ. Улар шунчаки яшашмоқда. Моҳият мана шу оддийгина вафодорликда, садоқатда ва ловиллаб турган ўчоқнинг яна олдингидек ловиллаб ёниб туришида.

Тўланбой аканинг кўзларида ёш айланади, аммо йиғламайди. Йиғлаган одамни опа хушламас экан. Билдикки, унинг муҳаббати сўнмаган…

— Опа мард, оқила ва маҳоратли раҳбар эди. Одамларни осонгина ортидан етаклай олар, нолиган одамни ёқтирмас, курашчан кишиларни жуда қадрлар, ишчиларнинг бир бурда нонига хиёнат қилмас, ҳаромдан ҳазар қилар, адолат учун тик тура оларди.

Ҳа, Тўланбой ака Ўғилхонни ҳамма қатори, ҳурмат юзасидан бошқалар билан суҳбатлашганда опа дер эди. Ҳолбуки, опа эридан тўрт ёш кичик эди.

Яна Тўланбой аканинг сўзларига қулоқ тутамиз:

— Набирамиз Асаджон ҳозир Андижон туманидаги қишлоқ хўжалиги коллежида ўқияпти. Худо хоҳласа, Асаджон институтни тугатиб, «Асадбек — Туркистон» фермер хўжалигини бошқариши, у бувиси орзу қилганидек нафақат Андижонда, балки Ўзбекистонда донғи кетган илғор, янгиликларга интилувчан, кўплаб ёшларни яхшиликларга етакловчи йигит бўлиши керак. Мен шу мақсад йўлида яшайман. Асадбекни эркатой қилиб қўйганимиз йўқ, у хўжалигимиздаги барча техникани бемалол ишлата олади. Ўзидан ҳамма нима кутаётганини яхши билади. Шубҳа қилмайман, андижонликлар «опа!» деб эъзозлаган деҳқон аёлнинг руҳини шод қилади!..

Маҳмуд БЎРОН,

«Оила даврасида» мухбири

�ўлида сидқидилдан меҳнат қиладиган кишиларни раис ва унинг маслаҳатчилари лавозимига кўрсатиб, энг муносибларини сайлаш тараддудида.

Ғолиб ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар