— Ерни дам олдириш ва унумдорлигини ошириш учун беда экишни тавсия этишади. Бу қанчалик тўғри?
Баҳром ХУРРАМОВ,
Булунғур тумани
— Беда тупроқ унумдорлигини оширишда ҳам, чорва озуқа базасини яратишда ҳам асосий ўринни эгалловчи экиндир, — дейди Маккажўхоричилик селекцияси ва уруғчилиги илмий-тажриба станцияси раҳбари Игорь МАССИНО. — Ўсимлик уч йил давомида бир гектар майдонда 300 килограмм соф азот тўплайди. Тупроқнинг барча хоссаларини яхшилайди, эриши қийин бўлган фосфорли бирикмаларни парчалаб, уларни кейинги экинлар ўзлаштириши учун тайёрлаб беради. Шунингдек, тупроқни турли касаллик тарқатувчи зарарли инфекциялар (замбуруғ, вирус)дан тозалайди. Беда (кўк масса, пичан, сенаж) билан боқиладиган чорва молларининг маҳсулдорлиги, гўшти ва сути сифати ошади.
Юртимиз тупроқ-иқлим шароитига қараб суғориладиган ерларда — «Тошкент-1», «Тошкент-1728», «Тошкент-2009», «Хоразм-2», «Қорақалпоқ-15», лалми ерларда — «Аридная» ва «Бойгул» навларини экиш тавсия этилади. Беда, асосан, икки муддатда: эрта баҳор (февраль ойи охири мартнинг боши)да ва кузги (августдан бошлаб сентябрнинг боши)да экилади. Дастлаб, ерни экишга тайёрлаб олиш керак. Баҳорги беда экиш учун шахсий томорқа ери кузда 25-30 сантиметр чуқурликда юмшатилади. Юмшатиш олдидан тупроқ унумдорлигига қараб, 1 метр квадрат майдонга 5-10 килограмм гўнг, фосфорли (1 метр квадратга 100 грамм соф ҳолда) ҳамда калийли (1 метр квадратга 50 грамм соф ҳолда) ўғит солиш мақсадга мувофиқ. Кузги муддатда экилганда ер экинлар қолдиғидан тозаланиб, майин тупроқ ҳосил қилиш мақсадида суғорилади ва етилгач, ҳайдалади.
Беда экилган майдонга яхши чириган гўнг сочиш жуда фойдали. Бу биринчидан, тупроқ ва униб чиқадиган ниҳоллар учун озуқа бўлса, иккинчидан, ёмғирдан кейин қатқалоқ пайдо бўлиши олдини олади.
Томорқага вақти-вақти билан беда экиш жуда фойдали. Бу экин тупроқ экологияси ва унумдорлигини тиклайди ҳамда чорвага қимматли озуқа беради.
Дастлабки йилда беданинг биринчи ўрими гуллаши 10-20 фоиз бўлганда бошланади. Лекин бу даврда томорқа ичи лой бўлмаслиги керак. Бедани жуда паст ўриш (қиртишлаб) тавсия этилади. Қиртишлаб ўриш, битта ниҳолдан кўплаб янги ён новдалар ҳосил қилиш имкониятини яратади. Биринчи ва кейинги ўримлардан сўнг майдонни ўсимлик қолдиқларидан тозалаш (енгил хаскашлаш) ва албатта, суғориш зарур.
Нурбек ҒАФФОРОВ
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил