Акциядорлик тижорат «Ипотека-банк» томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларини молиялаштиришга йил бошидан буён Қарийб 386 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди.
«Ипотека-банк»нинг Кредитлаш департаменти бошлиғи ўринбосари Фарҳод ИНОЯТОВнинг айтишича, банк филиаллари орқали хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 70 миллиард 600 миллион сўмлик, сервис соҳасини такомиллаштириш учун эса 130 миллиард сўмлик кредит йўналтирилди.
— Аҳоли орасида ҳозир чорвачиликка кредит ажратмаётган экан, деган гапларни эшитиб қоламиз. Бу гапларда асос борми?
— Ҳеч қандай асос йўқ. Бу миш-мишдан ўзгаси эмас. Қорамол сотиб олиб, чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ажратилаётган кредитлар тўхтатилган эмас.
— Дейлик, касб-ҳунар коллежи битирувчиси банкдан кредит олмоқчи бўлса, ундан иккита кафиллик сўралади. Шуни келгусида биттага туширишнинг иложи борми?
— Чиндан ҳам, коллеж битирувчисидан бизнес-режа, ариза ҳамда икки кишининг кафиллиги сўралади. Айтилган масала ҳозирда қайта кўриб чиқилмоқда. Яна бир гап, республикамизнинг барча ҳудудини қамраб олган 38 филиалга 56 касб-ҳунар коллежи бириктирилган. Банк ходимлари мазкур коллежларда бўлиб, битирувчиларга бизнес-режа тузиш ва бошқа масалаларда кўмаклашмоқда.
— «Ипотека-банк» томонидан бу йил қанча уй қурилади ва унга қанча маблағ йўналтирилади?
— Аҳолини уй-жой билан таъминлаш банкимизнинг асосий мақсади ҳисобланади. 2017 йилнинг ўзида 191 уй қурилади. Бунинг учун 850 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган. Уйлар эса йил охирига қадар қуриб битказилади.
Ўз мухбиримиз
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил