Эрта баҳорда фермер яхши ният билан ерга уруғ қадайди. Аммо улардан кўнгилдагидек ҳосил олишнинг ўзи бўлмаслигини ҳам яхши тушунади. Экинларга турли зараркунандалар ва касалликлар тушиб, сезиларли зарар келтиради.
— Одатда сабзавот, полиз ва картошка экинларига зараркунандалардан колорадо қўнғизи, оқ капалак, карам куяси, занг кана, карам шираси, полиз шираси, оққанот тушади, — дейди деҳқончиликда катта тажрибага эга инсонлардан бири, Пайариқ туманидаги «Қаҳрамон» фермер хўжалиги раҳбари Шодиёр ҚУДРАТОВ. — Шунингдек, экинларга турли замбуруғли, бактерияли, вирусли касалликлар тушади. Улар экинларнинг ҳосилини 45 фоизгача камайтириши мумкин экан. Шунинг учун бунга эътиборсизлик қилиб бўлмайди.
— Уларга қарши қандай курашилади?
— Курашиш чораларидан ўзим кўп қўллайдиган усулларни айтишим мумкин. Биринчиси, ерни ўз вақтида ҳайдаш, экиш, суғориш, чопиқ қилиш, керакли озиқ моддалари бериш, ҳосилини вақтида йиғиштириб олиш. Агротехник тадбирлар тўғри ва ўз вақтида ўтказилиши лозим. Иккинчиси, кимёвий воситалар билан дорилаймиз. Учинчиси, колорадо қўнғизи ва оқ капалак каби зараркунандаларни қўлда ҳам терамиз.
— Зараркунандаларга қарши қандай кимёвий воситаларни қўлласа бўлади?
— Колорадо қўнғизи картошка, бақлажон, помидор ўсимликларига тушиб, жиддий зарар етказади. Бу зараркунандага қарши «Децис» (1 гектар майдонга 500-600 литр сувга 500 грамм аралаштирилиб, ишлатилади), «Каратэ» (гектарига 300-350 граммча) ёки «Данитол» препаратини (гектарига 1 литр ҳисобида) қўллаш мумкин. Карамга тушадиган карам куяси, карам оқ капалагига қарши ҳам шу препаратлардан қўллаш мумкин.
Ўргимчак канаси бақлажон, картошка, қовун, тарвуз, бодринг кабиларга тушади. Бу зараркунандага қарши «Данитол» (1 гектар майдонга 500-600 литр сувга 1 литр аралаштирилиб, ишлатилади) ёки «Омайт» (2 литр) препаратларини пуркаса бўлади.
Занг канаси помидорга ҳамда кечки картошкага зарар келтиради. Уни оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Бу зараркунандага қарши ҳам ўргимчак канага қарши қўлланиладиган препаратлардан фойдаланиш мумкин.
— Шираям тушадими?
— Ҳа, полиз шираси сабзавот-полиз экинларига, карам шираси эса фақат карамга тушиб, сўриб зарар келтиради. Зарарланган ўсимлик ўсишдан, ҳосилдан қолади. Уларга қарши «БИ-58» (1 гектар майдонга 500-600 литр сувга 1 литр аралаштирилиб, ишлатилади) ёки бошқа препаратлар қўлланилади.
Помидорга қўнғир доғ, илдиз чириш, бодринг, қовун, қовоққа ун шудринг касалликлари зарар келтиради. Бу касалликлар ҳаво жуда исиб кетиб, намлик ортганда пайдо бўлади. Бунда димиққан ва нам ҳавони йўқотиш учун ўсимлик ораси ва тагларини шамоллатиш чоралари кўрилади ва «Топаз» препарати билан ҳам дориланади.
Умуман, кимёвий препаратларни пуркашдан олдин шу соҳани яхши тушунадиган мутахассис ёки тажрибали деҳқон билан маслаҳатлашган маъқул.
Бобуршоҳ АБДУҒАФФОРОВ
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил