Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЁЗГИ МЕҲНАТ —  МЎЛ ҲОСИЛ

Томорқадан мўл ва сифатли ҳосил олиш осон эмас. Бу анча меҳнат, билим ва тажриба талаб қиладиган жараён. Июнь ойи юртимиздаги токзорлар ва томорқаларда иш қизийдиган палла.

ЁЗГИ МЕҲНАТ —  МЎЛ ҲОСИЛ

Жазирама ёз ойларида томорқа ва далаларда агротехник тадбирларни тўғри амалга оширишда эса гап кўп.

— Ток қатор ораларидаги тупроқ намлигини меъёрида сақлаш ва бегона ўтларни йўқотиш учун 10-12 сантиметр чуқурликда чопиқ қилинади, — дейди ўсимликлар ­агротехникаси бўйича етакчи мутахассис Абдураззоқ РИХСИЕВ. — Туплар таги ва ораси юмшатилади, чиққан ортиқча бачкилари олиб ташланади. Далалардаги ток новдаларининг яхши ўсиб-ривожланиши учун гектарига 150-200 килограмм аммиак селитраси, 100 килограмм аммофос ва 100-120 килограмм калий ўғитлари билан қўшимча озиқлантириш талаб этилади.

Хомток

Токзорда хомток ўз вақтида ва сифатли ўтказилса, турли касалликларнинг ривожланиши сусаяди. Бунинг ҳисобига кимёвий ишловлар сони камайиб, маблағ тежалади. Шу боис ҳам июнь ойининг иккинчи ярмида ўтказиладиган ғўра хомтокни жуда сифатли, новдаларга қуёш нури тушадиган, орасидан шамол ўтадиган қилиб ўтказиш лозим. Худди шу йўл билан ҳосилдорликни сақлаб қолиш мумкин.

Касалликлар

Токзорларда июнь ойида кул (оидиум) ва антракноз касалликлари пайдо бўлиши мумкин. Унга қарши 8-10 кун оралатиб икки марта олтингугурт (1 гектар токзорга 25-30 килограмм миқдорида) чанглатиш талаб этилади. Яна бир муҳим жиҳат, олтингугуртга 10 килограмм оҳак кукуни қўшилса, тадбирнинг самарадорлиги янада ошади. Кичик майдонда, томорқаларда ток тупларини даволашда олтингугуртни қўллашнинг имкони бўлмаса, «Вектра», «Топаз», «Титул» (10 литр сувга 3-5 грамм миқдорида) ёки «Топсин» (10 грамм) ким­ёвий воситаларидан эритмалар тайёрлаб ишлатиш мумкин.

Зараркунанда ўтлар

Табиийки, томорқада турли зараркунанда ўтлар, хусусан, девпечак тарқалиши ҳоллари кузатилади. Бунинг учун ўсимлик туплари девпечакдан яхшилаб тозаланади ва четроқда куйдирилади ёки чуқурроқ қилиб кўмиб ташланади. Ток туплари тагидан ўсиб чиқувчи шўра ўсимлиги ҳам илдизи билан юлиб олинади ва юқоридаги усулларда йўқ қилинади. Агар девпечак суғориш тармоқлари олдида тарқалса, уруғлагунга қадар пуркаш йўли билан йўқотилади. Бунинг учун 10 литр оддий сувга 1,5 килограмм аммиак селитраси ёки 10 литр сувга 1 килограмм карбамид эритилиб, жиққа ҳўллаб пуркалади.

 Бобуршоҳ АДБУҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар