Ёз ойлари сабзавоткорлар учун жуда масъулиятли давр ҳисобланади. Негаки, эртаги муддатда экилган сабзавотлар, картошка ва бошқа бошоқли экинлар ҳосилини нест-нобуд қилмай, тезда йиғиб олиш талаб этилади. Чунки ерни такрорий экин учун тайёрлаш керак бўлади.
Такрорий экинлар ўз вақтида экилса ва парваришланса, албатта, кўзланган ҳосил қўлга киритилади. Эртаги ҳосилдан бўшаган ерларга кечки картошка, карам, сабзи, бодринг, ош лавлаги ҳамда кўкат сабзавотларни экиш мумкин. Юртимизнинг марказий қисмида жойлашган вилоятларда эртаги экилган сабзавотлар (картошка, ғалла ва бошқалар)дан бўшаган ер майдонлари июнь ойининг 1-2 ўн кунлигига тўғри келади. Бўшаган ерга такроран бодринг, сабзи, ош лавлаги ҳамда картошканинг ўртаги ва кечки навларини экиш тавсия этилади. Такроран кечки карам ва картошка учун тайёрланган жой олдин суғорилади. Ер етилгач, экишни бошлаш мумкин.
Аммо бунинг бошқа, сабзавоткорнинг ўзига боғлиқ бўлмаган томони ҳам бор. Бу — об-ҳаво. Баъзи йилларда мавсум серёғин келиб ёки ҳарорат анча паст бўлиб, экиш муддати 12-15 кунгача кечикиб кетиши ҳам кузатилади. Лекин тажрибали деҳқонлар бундай вазиятда ҳам кўзланган ҳосилни қўлга киритишга муваффақ бўладилар. Бунинг учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш талаб этилади.
Июнь ойида экилган асосий экинлардан помидор, пиёз, бодринг, картошка; полиз экинларидан қовун, тарвуз, қовоқ, ўртаги карам майдонлари чопиб-юмшатилади. Шунингдек, бегона ўтларни йўқотиш, маданий ва маҳаллий ўғитлар бериш, вақтида суғориш, ўсимликларда пайдо бўлган касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чоралари ҳам амалга оширилади.
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда йил давомида ойма-ой бажариладиган тадбирлар тақвимидан
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил