Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБугунги кунда чет элларда таҳсил олиб келган ва келаётган фуқароларимиз кўп. Улар ўқишни тамомлагач, ўз соҳаси бўйича мамлакатимизда ишга жойлашиши учун, энг аввало, ўша хорижий олийгоҳ дипломини нострификациядан ўтказиши (дипломнинг Ўзбекистонда тан олиниши учун имтиҳонлардан ўтиб, тегишли ҳужжатга эга бўлиш) талаб этилади.
Бундан бир неча ой олдин давлатимиз фуқароларга бу борада енгиллик яратиб берди: нострификациялаш жараёнини янада осонлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорда 500 та халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтинги белгиланган. Унга кўра, рўйхатдан ўрин олган ташкилотларнинг 712 та олийгоҳини битирган фуқаро хорижий дипломини юртимизда ҳеч қандай махсус синовларсиз нострификациялаш ҳуқуқига эга бўлди.
Бу йўналишда яна қандай янгиликлар бор? Умуман, нострификациялаш жараёни билан боғлиқ барча саволларга Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат тест марказининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш, таълим муассасаларини аккредитациялаш ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш бўлими бошлиғи Низомиддин ЭШОНҚУЛОВ атрофлича жавоб берди.
— Мазкур қарорда бир қанча янгилик бор, — дейди Низомиддин Эшонқулов. — Жумладан, республикамиздаги вазирлик-идораларнинг йўлланмасига биноан, мақсадли равишда хорижий олийгоҳларда ўқиб келган мутахассисларга синовларсиз тўғридан-тўғри нострификациядан ўтиш имкони берилди. Илгари уларнинг ҳам дипломи имтиҳон топшириш орқали эквивалентлиги қайд этиларди.
Бундан ташқари, яна бир муаммоли ҳолатга чек қўйилди. Шу пайтгача чет элларда таҳсил олган фуқаро ўз мутахассислигидан ташқари, Ўзбекистон тарихи фанидан ҳам имтиҳон топширарди. Энди эса бунга ҳожат йўқ. Хорижий дипломга эга шахслар бу фан имтиҳонидан озод қилинди. Фақат ҳуқуқшунослик ва педагогика соҳасида ўқиганлар бундан мустасно.
— Ҳукуматимизнинг қароридан сўнг нечта хорижий диплом имтиҳонсиз нострификация қилинди? Умуман, шу вақтгача қанча фуқарога дипломи республикамизда тан олиниши ҳақидаги ҳужжат берилган?
— Бир ойнинг ўзида 120 дан ортиқ фуқаронинг хорижий дипломи эквивалентлиги қайд этилди. Ўттиздан зиёдининг дипломи рўйхатга кирган олийгоҳники бўлса, тўқсонга яқини мақсадли равишда юборилиб, ўқиб келганлар ҳиссасига тўғри келади. Бундан олдинги йилларда мазкур 712 талик рўйхатига киритилмаган, лекин ҳозиргисида бор хорижий олийгоҳларни тамомлаб, ўша пайтда имтиҳондан ўта олмаган фуқароларни ҳам архивдан аниқлаб, мурожаат йўллаяпмиз. Уларнинг дипломи тўғридан-тўғри нострификациядан ўтиши мумкин. Бунинг учун давлат тест марказига келиб кетишса, бас.
Нострификациялаш юзасидан фуқаролардан шу пайтга қадар 30 мингдан ортиқ ариза тушган. Шулардан 12 мингга яқини белгиланган тартибда нострификацияланиб, уларга тегишли гувоҳнома берилди. Айни пайтда мазкур диплом эгалари турли соҳаларда фаолият олиб бормоқда.
— Айрим фуқароларимиз орасида яқин қўшни давлатлар олийгоҳларида таҳсил олаётганлар ҳам кўп. 500 та халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рўйхатига уларнинг ҳам бирор бир олийгоҳи кирганми?
— Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда қўшни давлатларда ўқиган фуқароларимиз оз эмас. Рўйхатга Марказий Осиё давлатларидан фақат қўшни Қозоғистон Республикасининг Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети, Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети ва Сатпаев номидаги Қозоғистон миллий техника университети ўрин эгаллаган. Марказий Осиёнинг қолган давлатлари олийгоҳларида таҳсил олган фуқаролар эса белгиланган тартибда имтиҳон топшириб, дипломини нострификациядан ўтказиш ҳуқуқига эга.
— Бугунги кунда давлат тест марказига нострификация масаласида мурожаат қилаётган, асосан, қайси давлат дипломига эга фуқаролар кўпчиликни ташкил этмоқда?
— Тушаётган аризаларни давлатлар кесимида кўриб чиқсак, айни пайтда элликдан ортиқ хорижий давлатда таълим олиб қайтган фуқаролар мурожаат этмоқда. Уларнинг кўпи Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Украина давлатларида ўқиб келган.
— Энг нуфузли олийгоҳлар рейтинги ҳар йили ўзгариб туради. Ўтган йилдаги муайян бир олийгоҳ кейинги йилда тузиладиган рўйхатга киритилмаслиги мумкин. Дейлик, келаси йили фуқаро ҳозирги рўйхатдаги битта олийгоҳни битирди. Аммо ўша пайтга келиб, ушбу олий ўқув юрти 712 талик рўйхатидан чиқиб кетса, битирувчининг дипломи юртимизда тан олиниши учун у имтиҳон топшириши лозимлигини англатадими?
— Ҳа, шундай. Лекин кузатувлар шуни кўрсатадики, рўйхатда кескин ўзгаришлар бўлмайди. Аксарияти сақланиб қолади. Кўпи билан 40-50 таси янгиланиши мумкин. Агар шундай вазият рўй берса, фуқаро умумий тартиб-қоида бўйича синовдан ўтиши керак.
Бу рейтинг халқаро тан олинган ташкилотлар томонидан ҳар йили тасдиқланади. Шуни инобатга олган ҳолда, ҳукуматимиз қарорида айтиб ўтилдики, халқаро рейтинг эълон қилингандан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази қўшма қарори асосида қайси олийгоҳ ўтиши тасдиқланади.
— Нострификациядан ўтиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
— Бунда ариза, диплом ва унинг иловаси (асли) ҳамда уларнинг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган нусхалари тақдим этилади. Шу билан бирга, белгиланган тартибда давлат божи (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида) тўланади.
— Синов имтиҳонини ўтказиш тартиби-чи? Бунда фуқаро қанча балл тўпласа, ундан муваффақиятли ўтган ҳисобланади?
— Имтиҳон мутахассислик фанидан бўлиб, тест ёки ёзма иш тарзида ўтади. Агар фуқаро 100 баллик тизимдан 55 баллдан ортиқ тўпласа, унинг дипломи нострификациядан ўтади.
— Дипломни нострификациялаш рад этилиши мумкинми?
— Мумкин. Хулосалар низомга кўра икки хил: нострификациялашни тавсия этиш ёки нострификациялашни рад этиш тўғрисида берилади. Бироқ аксарият ҳолатларда нострификациялашга тақдим этилади. Агар фуқаро юртимизда амалда мавжуд бўлмаган таълим шаклида ўқиган бўлса, бу мутахассислик инкор этилади. Шу билан бирга, ўқиган фанлар ҳажмида кескин фарқ кузатилса ҳам бунга рухсат берилмайди. Шунингдек, хорижий мамлакатлар олий таълимида олийгоҳларимиздан бир йил кам ўқилса, бу ҳам нострификация қилинмайди.
— Чет элнинг нодавлат олийгоҳларини битирган фуқаронинг ҳам дипломи нострификациядан ўтишига рухсат берилганми?
— Қарор низомининг учинчи бандида кўрсатилган талабларга кўра, бунинг учун, аввало, хорижий давлатнинг ўзи ўша олийгоҳни тан олган бўлиши керак. Негаки, бундай олийгоҳларнинг айримлари тижорат мақсадида очилган. Улар таълим сифатига унчалик эътибор қаратмайди ва ўз давлатида ҳам аккредитациядан ўтмаган. Шу боис бундай олий таълим муассасаларининг дипломи бизда нострификация қилинмайди.
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил