Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҚИРҚ КУНЛИК ИШ БИР КУНДА

Янги қуритиш мосламаси шу мақсадга йўналтирилган

...Эсимда, бувим ҳовлимиз этагидаги боғда пишган меваларни ювиб, тўғраб сават-сават қоқи қиларди. Уларни қуёш тиғида қотиб, сифатини йўқотмасин, деб ишкомнинг соя-салқинида қуритардик. Уч-тўрт кунлаб кутиб, туршагу майизлар тайёр бўлгунча сабримиз чидамасди баъзан.

ҚИРҚ КУНЛИК ИШ БИР КУНДА

Орадан вақт ўтди. Кундан кунга ривожланиш ва янгиликлар кўпайиб боряпти. Бугун қоқи тайёр бўлишини кунлаб кутишга ҳожат йўқ.

Наманган муҳандислик-технология институти катта ўқитувчиси Неъматулла Қурбонов талабалар билан бирга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кам сарф-харажатлар билан сифатли қуритувчи мослама ясади. Унинг ҳозирда мавжуд қурилмаларга нисбатан самарадорлиги анча юқори бўлиб, уй шароитида ҳам ишлатиш имкони мавжуд. Энергия манбаи сифатида кўмир, газ ва электрдан фойдаланиш мумкин. Энди, дейлик, 1500 килограмм маҳсулотни қуритиш учун 500 килограмм эмас, 200 килограмм кўмир ёқилғиси етарли. Электр токи сарфи ҳам қисқарди.

— Аввалги мосламадан фарқли равишда вақтни янада тежаш учун  ички ҳаво оқимини ишчи камераларга қарама-қарши йўналтирдик, — дейди Наманган муҳандислик-технология институти катта ўқитувчиси ­Неъматулла ­ҚУРБОНОВ. — Натижада маҳсулот ўзи тез-тез қўзғалиб, айланиб туради. Бу бирдек қуришни таъминлаб, беш-олти соат вақт тежалади.

Қуриш муддати мева ва сабзавот таркибидаги сув миқдорига боғлиқ. Ўрик, олхўри ва олма каби таркибининг кўп қисми сувдан иборат мевалардан 18-20 соатда тайёр қоқи олиш имкони туғилди. Қуриш давомида бироз буғланиш юзага келади, лекин маҳсулот ўзидан сув чиқармайди. Шунинг учун юмшоқ ва ўз табиий хусусиятларини йўқотмайди. Таркибидаги дармондорилар сақланиб қолади.

Бундай қулайликларни кўриб, катта қизиқиш билан буюртма бераётганлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Шу боис ихтирочи олим ушбу янги ускунасини яқинда пойтахтимизда бўлиб ўтган Х Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида намойиш этди. Керакли ва фойдали ускуна кўпчиликда қизиқиш уйғотиб, янги буюртмалар ҳам олди. 

Қуритилган меваларнинг фойдаси беқиёс. Улар турли хасталикларни даволашда ҳам тенгсиз саналади. Бу каби қурилмалар эса серқуёш юртимизда пишиб етилган маҳсулотларнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда қоқи тайёрлашда катта аҳамиятга эга.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар