Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТЕКШИРУВ ҚОНУНИЙ БЎЛГАНМИ?

— Корхонамда чакана савдо билан назорат-касса машинаси орқали фаолият юрита-миз. Тўлов терминалига эга эмасмиз. Яқинда туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари текширув ўтказиб, тўлов терминали ўрнатилмагани туфайли корхонамни молиявий жаримага тортди.

Гарчи текширув туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилган бўлса-да, уларда назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг махсус рухсатномаси йўқ эди. Шу қонунийми?

Анвар ОЛИМОВ,

Тошкент шаҳри

— Президентимизнинг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карталар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналари, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, ўрнатилган тартибда талон ва чек бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилган.

Солиқ кодексининг 119-моддасига кўра, фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карталар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек, сотиб олувчига квитанция, талон, чек ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда, бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик — энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Мазкур ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилганда эса энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.

Шу билан бирга, 2017 йил 1 мартдан бошлаб чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул ёки пластик карталар бўйича тўлаш шаклига қараб, уларни сунъий равишда оширса ёки пасайтирса, бу — пластик карталар бўйича тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишдаги тартибни бузиш ҳисобланади. Шу боис уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солинади.

Абдували МАХАМАТОВ,

Шайхонтоҳур туман давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔387

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔432

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔596

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 387    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 432    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 596    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 765    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 794    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар