Экология      Бош саҳифа

ОРОМГОҲ КИМЛАРГА БЕПУЛ?

Ўқув йили тугаши билан ёзги таътилни мароқли ўтказиш учун режалар тузилади. Кўпгина ота-оналар бу борада дам олиш оромгоҳларини маъқул кўришади. У ерга фарзандини қандай жойлаштириш, шарт-шароитлар ҳақида билишини истайди. Мухлисларимизни қизиқтирадиган ана шундай саволларга Касаба уюшмалари Федерацияси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Лола ХОЛМЎМИНОВА жавоб берди.

ОРОМГОҲ КИМЛАРГА БЕПУЛ?

— Фарзандини дам олиш оромгоҳига жойлаштириш истагидаги ота-оналар қаерга мурожаат қилиши керак? Бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

— Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмаларни ўрнатилган тартибда ота-онанинг иш жойидаги касаба уюшма қўмитаси беради.

Ходим соғломлаштириш оромгоҳига йўлланма олиш учун ўзи ишлаб турган корхона, ташкилот, муассасанинг касаба уюшма қўмитасига соғломлаштириш мавсуми бошланишидан камида бир ой олдин ариза билан мурожаат қилади. Аризага ходимнинг паспорт ва фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари илова қилинади.

Оромгоҳга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар йўлланма ва ҳудудий тиббиёт муассасасининг тиббий маълумотномаси билан қабул қилинади.

— Оромгоҳларга фақат ишлайдиган ота-оналарнинг фарзандлари борадими ёки ҳоҳишга қараб қабул қилинадими?

— Ишламайдиган фуқаролар фарзанди учун йўлланмаларни оромгоҳни балансда сақловчи хўжалик органининг касаба уюшмаси қўмитасидан ёки оромгоҳдан йўлланма қийматининг 100 фоиз тўлови билан харид қилиши мумкин.

— Оромгоҳлар учун йўлланма пулли тарзда амалга ошириладими? Агар шундай бўлса, нархлар нимага асосланиб белгиланади? Бу йилги йўлланмалар нархи қанча?

— Йўлланма нархи оромгоҳларда болаларни сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатларнинг ва хўжалик органининг оромгоҳни сақлаш харажатлари смета қиймати асосида шаклланади. 

Бунда, йўлланма нархи Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан ишлаб чиқилади.

Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари дислокацияси ҳамда йўлланмаларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларидан олиш мумкин.

— Бу йил мактаб ўқувчиларининг неча фоизи оромгоҳларда дам олиши учун шароит яратиб берилади? Уларнинг мароқли дам олиши учун кун тартибидан қандай машғулотлар ўрин олган?

— Бу йилги мавсумни 1 июндан бошлаш режалаштирилган бўлиб, ёз мавсуми  давомида жами 1 минг 290 та оромгоҳ фаолият кўрсатади.

(214 таси стационар, 936 таси кундузги, 140 таси «Меҳнат ва дам олиш» оромгоҳлари).

Мавсум давомида 7 — 14 ёшли 3 миллион 864 минг 457 нафар ўқувчининг 294 минг 351 нафари соғломлаштирилади (154 мингдан ортиғи стационар, 140 мингдан кўпроғи  кундузги оромгоҳларда). Бу оромгоҳга бориш ёшидаги болаларнинг 8 фоизини ташкил этади.

Халқ таълими вазирлиги ишлаб чиққан тавсияларига мувофиқ, бу йилги кун тартибидан турли танловлар, миллий, халқ ва ҳарбий-ватанпарварлик ўйинлари, спорт мусобақалари, китобхонлик кунлари, турли кўргазмалар ташкил этилиши режалаштирилган.

— Оромгоҳларга жойлашишда кам таъминланган ёки боқувчисини йўқотган оила фарзандлари учун қандай имтиёзлар бор?

— Корхона, ташкилот, муассасанинг касаба уюшмаси қўмитаси харид қилган жами йўлланмаларнинг 10 фоизи кам таъминланган ёки боқувчисини йўқотган оила фарзандлари учун бепул ажратилади. Бунда йўлланманинг ота-она тўлаши керак бўлган қисми молиявий имкониятдан келиб чиқиб, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

— Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган оромгоҳларда қандай шарт-шароитлар мавжуд? Ўқувчиларнинг овқатланиши, саломатлиги ва назорати қай тарзда амалга оширилади?

— Кундузги оромгоҳлар — умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, спорт, ижтимоий хизмат кўрсатиш, санаторий-курорт муассасалари, клублар қошида вақтинчалик ташкил этилиб, унда болалар фақатгина кундуз куни дам олади ва соғломлаштирилади.

Ушбу оромгоҳларда болаларни дам олиш ва соғломлаштириш ишлари  «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги Низом» асосида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ва ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар назорати билан амалга оширилади.

Болаларнинг овқатланиши ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳларнинг аниқлаштирилган молиявий манбалар, яъни, ҳомийлар, ота-оналарнинг йўлланма учун тўлайдиган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

Кундузги оромгоҳларга жалб этилаётган ходимлар ва болаларга мавсум пайтида малакали тиббий хизмат кўрсатилади.

— Бугун юртимизда хусусий оромгоҳлар ҳам фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш, овқатланиши ва саломатлигига эътибори назорат қилиб бориладими?

— Ёз мавсумида фаолият юритадиган барча оромгоҳлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 майдаги 85-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган умумий дислокацияга киритилган бўлиб, Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг назоратига олинган.

Газетамиз мухлисларидан саволлар:

— Ўтган йили оёғини шикастлаб олган ўғлимдан хабар олиш учун оромгоҳга бордим. Бунга етакчининг эътиборсизлиги сабаблигини эшитиб, у билан учрашдим. Унинг гап-сўзи, ўзини тутиши ва кийиниши фарзандларимизга намуна бўладиган даражада эмаслигини кўриб ҳайрон қолдим. Аслида етакчи қандай талаблар асосида сараланади? Бу йил шу масалада қандайдир ўзгаришлар бўладими?

Толиб ЭГАМОВ,

Тошкент вилояти 

— Оромгоҳларга жалб этиладиган педагог кадрлар Халқ таълими вазири  раҳбарлигидаги «Оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог ва етакчилар билан таъминлаш» бўйича Ишчи гуруҳи томонидан танланиб, бу йилги мавсум давомида 39 мингга яқин педагог кадрлар, етакчи ва тўгарак раҳбарлари, чет тиллари мутахассислари ва ўқув юртларида ўқиётган талабалар рўйхати шакллантирилди, улар учун ўқув-семинарлар ўтказилди.

Ўтган йилги мурожаатларни инобатга олиб, бу йил Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан оромгоҳларга жалб этиладиган педагоглар ўрганилиб, энг малакали ходимлар сараланди. 

— Аввалги йилларда тоғли ҳудудларда жойлашган ва салқин табиатли оромгоҳларга юборишда болаларни танлаб олиш жараёни нохолис, таниш-билишчиликка йўл қўйилаётган ҳолатда олиб борилаётганига бир неча бор дуч келдим. Бунга йўл қўймаслик учун жорий йилда қандай чоралар кўриляпти?

Малика ХУДОЙНАЗАРОВА,

Хоразм вилояти

— Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 майдаги 85-сонли йиғилиш баёнининг 9-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Сурхондарё  вилоятлари ҳокимликларига Оролбўйи ҳудуди ва Сурхондарё вилоятидаги  болаларни оромгоҳларда дам олишга юборишни ташкил этиш юклатилган. Халқ таълими бошқармалари ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлимлари орқали соғломлаштириладиган болаларнинг Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалардан танлаб олинишига алоҳида эътибор қаратиш вазифаси топширилган.

— Қизимни оромгоҳга юбормоқчи эдим. Аммо сўраб-суриштириб, деярли ҳар куни тунги дискотекалар бўлишини эшитдим. Бу фарзандларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмайдими? Бунинг ўрнига турли интеллектуал ўйинлар, қизиқарли беллашувлар ташкиллаштириш мумкинми?

Ҳанифа НАЗАРОВА,

Тошкент шаҳри  

— Оромгоҳларда маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан Республика Маънавият-тарғибот маркази, «Камолот» ЁИҲ, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси  билан ҳамкорликда «2017 йил ёзги болалар оромгоҳларида болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш ҳамда уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича»  манзилли дастур ишлаб чиқилди. Унинг доирасида  оромгоҳларда театр ва ижодий жамоалар, санъаткор ва шоир-ёзувчилар билан учрашувлар ташкил этилиб борилади. Болалар маънавиятини юксалтиришга қаратилган бадиий, илмий-оммабоп, шунингдек, дунё манзаралари ва табиатини намойиш этувчи фильмлар танлаб олиниб, барча оромгоҳларда намойиш қилинади.

Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, таълим муассасаларидаги кундузги оромгоҳларнинг кундалик фаолияти соат 08:30 дан 14:00 гача ёки соат 08:30 дан 17:00 гача балансда сақловчининг қарорига кўра ҳудудий шароитдан келиб чиқиб, вилоят халқ таълими бошқармалари шароитни ўрганган ҳолда ташкил этиши мумкин.

Бу ерда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олиниб, давра суҳбатлари, ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, инглиз тили сабоқлари, мусиқа тўгараклари ташкил этилади. Қолаверса, ҳар мавсумнинг бир куни алоҳида китобхонлик куни, деб эълон қилиниши белгилаб қўйилди. Вилоят марказларидаги ва марказга яқин туман (шаҳар)даги умумтаълим мактаблари сешанба ва жума кунлари белгиланган жадвал асосида музейларга ташрифларни ташкил этиши мумкин.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

🕔09:21, 23.10.2025 ✔5

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Батафсил
Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

🕔09:09, 23.10.2025 ✔4

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

Батафсил
Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

🕔15:31, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

    ✔ 5    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

    Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

    Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

    ✔ 4    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

    Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

    ✔ 27    🕔 15:31, 16.10.2025
  • Гужумларни  «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Гужумларни «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Ўтган асрнинг 70-йилларида мамлакатимизга Россия, Украина ва Беларусь ҳудудларидан кўплаб ёғоч материаллари олиб келинарди. Ўша вақтларда ёғоч-тахта пўстлоғида минтақамиз табиатига ёт бўлган номаълум ҳашарот ҳам кириб келди.

    ✔ 26    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Чўлга  айланаётган кўл

    Чўлга айланаётган кўл

    Башариятни огоҳликка чорламоқда, лекин биз, инсонлар негадир бефарқмиз

    ✔ 46    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар