Даромад манбаи      Бош саҳифа

30-35 ЦЕНТНЕРГАЧА ҲОСИЛ ОЛАСИЗ

Мамлакатимизда жорий йилдан мойли ўсимликлар — кунгабоқар, соя ва махсар майдонлари кенгайтирилмоқда. Ҳозирда кунгабоқарнинг 20 дан ортиқ нав ва дурагайлари республикамиз ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган.

30-35 ЦЕНТНЕРГАЧА ҲОСИЛ ОЛАСИЗ

Юртимизда кунгабоқар асосан эртаги ва такрорий экин сифатида кечки муддатда етиштирилади. Уруғни экиш учун, аввало, ҳудуднинг иқлим шароити, экилаётган навнинг ўсиш даври ва ҳосилдорлигини ҳисобга олиш зарур.

Муддати

Уруғ белгиланган муддатдан эрта экилса, майсаларнинг бир текис униб чиқмаслиги туфайли уларнинг бўйи ҳар хил бўлиб қолади. Намликнинг кўп, ҳароратнинг паст бўлиши оқибатида замбуруғли касалликлар пайдо бўлиши мумкин. Агар муддатидан кечикиб экилса, ўсимликнинг гуллаш босқичи саратон ойининг жазирама кунларига тўғри келади. Ҳароратнинг +30 даражадан юқори бўлиши чангчининг ҳаётчанлигига салбий таъсир кўрсатади.

Кунгабоқар такрорий экин сифатида июнь ойининг 15 санасидан кейин ва 10 июлга қадар экилади. Қатор ораси 60-70 сантиметр, экиш тизими 60х20, 70х15 сантиметр бўлиши тавсия этилади. Бунда 10 сотих майдонга 1 килограмм уруғ сарфланади. Экиш чуқурлиги 5-7 сантиметр.

Экиш

Кунгабоқар уруғини экиш олдидан ерни 28-33 сантиметр чуқурликда ҳайдагандан сўнг гектарига 10-15 тонна ҳисобида маҳаллий гўнг солиш талаб этилади. Бундан ташқари, фосфорли (йиллик меъёр 145 килограмм), калийли (йиллик меъёр 200 килограмм) ва азотли (йиллик меъёр 200 килограмм. Ўғитнинг 30 фоизи уруғ экилаётганда берилади) ўғитлар ҳам солинади.

Уруғлар қатор ораси 70 сантиметр ва 5-7 сантиметр чуқурликда, ҳар бир уя ораси 25 сантиметр қилиб экилиши керак. Бу ҳар гектар ерда 55-60 минг туп кўчат қолдириш лозим, дегани. Шундай қалинликда ўстириш мақсадида майсалаш фазасидан кейин кунгабоқар экини сийраклаштирилади.

Ҳосил

Агар агротехник тадбирлар рисоладагидек ташкил этилса, деҳқону фермерлар кунгабоқарнинг экишга тавсия этилган «Слава», «Дилбар», «Осиё» ва «Янги Замон» навларининг ҳар гектаридан ўртача 26-28, «Самбред-254», «Дукот», «Владимир» ва «Душко» дурагайларидан 30-35 центнергача ҳосил олиши мумкин.

Манба: agro.uz




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар