Оила хуржун      Бош саҳифа

БУЮКЛИК САРИ

Тўғриси, Толибнинг гапи қамчидек оғир ботди, ўтган йили Султон аканинг қўчқори сузганидаги оғриқ бунинг олдида ҳеч гап эмас. Шу десангиз, жаҳлим чиқди... Танқидий мақола керакми сенга, ёзаман, дедим ичимда. Ҳали кўрсатиб қўяман!

БУЮКЛИК САРИ

Шу куни мижжа қоқмай чиқдим. Толибнинг «журналистмисан» деган гапини ўйлаб, танқидий мақолага мавзу ахтариб, бир тўхтамга келолмадим.

Саҳармардондан хотинимнинг: «Дадаси, биз қизингиз билан дўхтирга бориб келайлик, йўқса, навбат кўпайиб кетади», деган гапидан сўнг, унга бўлган муҳаббатим яна бир оловланди. Э, яшавор-э! Ана мавзу! Дўхтирлар ҳақида ёзаман! Дафтарга катта қилиб: «Оқ халатдаги қора доғлар» дея сарлавҳа қўйдим. Бу менинг энг катта ва шов-шувли мақолам бўлиши аниқ... Ана-мана демай, икки соатда мақола ҳам тайёр бўлди. Ҳали бу бошланиши. Менинг мақолаларимни республика нашрлари ҳам босиш учун рухсат сўрайди…

Отамнинг ҳам адабиётдан озми-кўпми хабари бор. Кўрсин, ўғлининг қандай буюк инсонлигини, дея мақтангани отамнинг ёнига югурдим.

— Ота, кичиккина бир мақолача ёзгандим, кўриб берасизми? — дедим ўзимни камтарликка олиб.

Сарлавҳани кўрибоқ отам қотиб қолади. «Сен ёздингми шуни?», «Қойил!», «Бор экансан-ку!», деворишини сабрсизлик билан кутиб турибман.

Отам эса лом-мим демай, қоғоздан кўзини узмай ўқияпти.

Ахийри, сабрсизликдан ёрилай дедимов, сабрим чидамай:

— Хўш, маъқулми, ота? — дедим секингина.

У эса бошини силкитди:

— Бўлмайди, чиқмабди.

Кўриниб турибди, ҳафсаласи пир.

— Нега бўлмас экан?.. — дедим зўрға топиб, зўрға ёзган мавзум отамга ёқмаганидан ранжигандай бўлиб.

— Ҳой бола, келиб-келиб қишлоқдаги биттаю битта дўхтирхона ҳақида ёзасанми? Эртага бунинг босилиб чиқса, уларнинг қулоғига етиб борса, томдан йиқилиб, бошинг ёрилса ҳам қарашмайди булар. Ундан кўра, бошқаларни танқид қил!

Қўлимга яна қалам олиб, ўйлай бошладим. Шу пайт ўғилчам кўчадан келиб қолди. Оталардек тергаб, баланд овозда:

— Ҳали вақтли-ку, нега мактабда эмассан? — дедим.

— Ўқитувчимиз бешик тўйи қилаётган экан, шунга дарс бўлмади, — деди ўғилтой. Унинг бу гапидан ўша ўқитувчига раҳматлар айтгим келди. Ана, яна битта мавзу! Ўқитувчиларнинг дарс пайтида тўйбозлигию ҳадеб «гап» ўйнашлари энг зўр мавзу.

 Тушликкача мақоламни отамга кўрсатиб олсам, бемалол иштаҳа билан тушлик қиламан, деган хаёлда унинг олдига шошилдим.

— Ота, бунисини кўринг, — дедим бироз керилиб. Журналист дегани мана бундоқ бўпти-да, отам олдин айтган гапларига хижолат бўлса ажабмас...

— Бўлмайди, — деди отам яна ҳам кескин  оҳангда. Устимдан бир челак сув эмас, тупроқ ағдарилгандек бўлди. — Аҳмоқмисан, ўқитувчилар ҳақида ҳам ёзиб бўладими?!

— Ахир, ота, ҳақиқатни кимдир, қачондир…

Отам бақириб юборди:

— Бўлмайди, дедимми, бўлмайди. Ўғил-қизларингнинг келажагини ўйламайсанми, ҳой бола... Тинчгина юрсанг-чи. Буни ёзишга-ку ёзибсан, эртага қўлига тегса…

Хуллас, бугун ҳам буюк иш қилишнинг иложи бўлмади. Буюкликнинг ҳамиша йўли тўсилиб келинган-да ўзи! Наҳотки, бировга ёмонлик қилиб, оламшумул иш қилиб бўлмаса. Демак... мақташ керак. Шундагина ҳаммага ёқасан. Шуни англадимки, яхши журналист бўлиш учун яхши нарсалар ҳақида ёзиш керак экан. Мана, газетамизнинг эртанги сонида «Қалдирғочлар — баҳор элчиси!» деган мақолам чиқади...

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар