Халқ билан      Бош саҳифа

ЎТТИЗ ЁШЛИ МАСЛАҲАТЧИ «МАСЛАҲАТИ»

Бироз кулгили, озгина ҳақоратли, кимгадир эриш туюлиши аниқ

Айрим маҳаллаларда йиллар давомида бирорта ажрим қайд этилмаганининг гувоҳи бўламиз. Єизларни лицей-коллежларга жалб қилиш, эрта никоҳнинг олдини олиш, аҳолининг барча қисмини, хусусан, аёлларни иш билан таъминлаш, шу орқали ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш каби ишлар ҳамма жойда ҳам бир хил эмаслиги маълум.

ЎТТИЗ ЁШЛИ МАСЛАҲАТЧИ «МАСЛАҲАТИ»

Бу, аввало, маҳалла маслаҳатчиларининг ўрни, ўткир сўзи ва самарали фаолиятидир.

Бугун маҳалла тизимида иш юритиш учун махсус мутахассислик мавжуд эмас. Шу сабабли турли мутахассисликларни эгаллаган, шу билан бирга, меҳнат жамоасида, маҳалласида фаол ва ташкилотчи бўлган кишилар маҳалла аҳлининг хоҳиш-истаги асосида сайланяпти. Уларнинг ўз вазифасига лойиқлиги маҳаллада қилаётган фойдали ишлари, эл-юртга нафи, нохуш ҳолатларнинг олдини олишдаги жонбозлиги билан белгиланади. Қисқача айтганда, халқ рози бўлса, ҳар қандай ишда унум бўлади.

Хўш, маҳаллалардаги диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолиятидан бугун халқ розими? Улар ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни изчил амалга ошира оляптими?        

Шу масала юзасидан Вобкент туманида олиб борган кузатишларимиздан маълум бўлдики, тумандаги фуқаролар йиғинларида жами 43 нафар маслаҳатчи фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарияти (қарийб 70 фоизи) олий маълумотга эга эмас. Бу биргина туман миқёсидаги кўрсаткич. Бошқа туманларда ҳам аҳвол бундан унча катта фарқ қилмаслигининг гувоҳи бўлдик. Маслаҳатчилар билан суҳбатда бўлганимизда улар фаолияти қандай ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солиниши ҳақида асосли жавоб ололмадик. Лавозимининг ҳуқуқий асосини пухта ўзлаштирмасдан туриб, ўз вазифаларини тўла-тўкис бажара оладими?    

— Маслаҳатчиларнинг аксарияти узоқ йиллик ҳаётий тажрибага эга, эл-юрт олдидаги обрў-эътибори салмоқли, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Вобкент туман бўлинмаси бош мутахассиси Марҳабо НАВРЎЗОВА — Шу билан бирга, иш юритишда айрим муаммолар ҳам йўқ эмас.  Бугунги кун ҳар биримизнинг олдимизга катта талаблар қўймоқда. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ўз ўрнида фойдалана билиш, расмий ҳужжатларни электрон юритиш, замонавий, энг сўнгги ва илғор билим эгаллашда бошқалардан ортда қолмаслик, айниқса, ҳар бир раҳбарнинг асосий касб мезони бўлиши зарур. Шу жиҳатдан, маҳаллалардаги диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг маълумоти ва замонавий ахборот технологиялари билан ишлай олиши жуда муҳим.

Соҳа бўйича керакли билим ва кўникмага эга бўлиш, албатта, зарур. Шунингдек, халқ билан мулоқот қилишда маслаҳатчилик муайян ҳаётий тажрибаси ҳам алоҳида эътиборга молик.

Ҳар бир киши ўз ишини ўзича юқори баҳолаши мумкин. Бироқ энг холис баҳони халқ беради... Жойларда бўлиб, маҳалла маслаҳатчилари билан суҳбатлашганимизда улар бизга ҳамма ишлар жуда яхши кетаётгани ҳақида гапиришди, шу ҳақдаги ҳужжатларни тақдим этишди. Аммо ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, маҳалладаги мавжуд муаммоларни ҳам ҳеч кимдан яшириб бўлмайди. Айрим масалалар маҳаллада ҳал қилинмагани учун халқ нажот истаб, жойларда ташкил этилган Президентнинг халқ қабулхоналарига мурожаат қилишга мажбур бўляпти. Мана шу биргина далилнинг ўзиёқ маҳалла тизимида ҳали ечимини кутиб турган анча муаммолар борлигидан далолатдир. 

Баъзи маҳаллаларда руҳий-маънавий ёрдамга муҳтож оилалар ҳам йўқ эмас. Қайсидир сабаб билан тўғри йўлдан адашган ёки нотинч-ноқобил оила сифатида қаралаётган оилалар ўзини бошқалар олдида ноқулай ҳис қилмаслиги муҳим. Уларга ҳамиша суянч бўлиш, биринчи галда, маҳалла маслаҳатчисининг вазифалари сирасига киради. Бу дегани ўша хонадонга ҳар куни кириб, уларга малол етказиш дегани эмас, албатта. Бундай пайтларда маслаҳатчидан алоҳида моҳирлик ва тажриба талаб қилинади. Унинг озгина эҳтиётсизлиги туфайли бир хонадоннинг сири бутун маҳаллага фош бўлиб, фуқаролар шаъни, обрўси ва қадр-қимматига путур етказилиши ҳеч гап эмас.   

— Маҳаллада маслаҳатчилик қилишда, менинг назаримда, узоқ йиллик ҳаётий тажриба ҳамда эл-юрт орасидаги обрў-эътиборига ҳам алоҳида эътибор қаратиш муҳим, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Жондор туман бўлинмаси бош мутахассиси Раъно РАҲИМОВА. — Дейлик, ҳали ўттизга тўлиб-тўлмаган оқсоқол ёки маслаҳатчи тушунмовчилик бўлган хонадондаги олтмиш яшар қайнона ёки қирқ яшар келинга панд-насиҳат қилиши кимлар учундир бироз эриш туюлиши мумкин. Маслаҳатчиларимиз камида қирқ-қирқ беш ёшдан юқори бўлса, бу пайтгача ҳар ҳолда ўзи ҳам ҳаётнинг паст-баландини анча татиган, ўғил уйлантириб, қиз чиқарган бўлади. Шундай ёшда маслаҳатчи эл орасидаги мунозара-муҳокамаларда фаол қатнашиб, ўз сўзини айта олади. Бошқаларни ҳам шунга эргаштиради.          

Ҳа, маҳалла маслаҳатчиси ўзидан ортиб, ўзгаларга ҳам ёрдам қўлини чўза олувчи шахс. Агар у ўз вазифасини чуқур англаб етиб, фидойилик билан ишга киришмаса, оила ва маҳалладаги кичик-кичик муаммолар катталашиб, йиғилиб бораверади. Соҳада узоқ йиллар фаолият юритган Каромат Мақсудованинг айтишича, маслаҳатчи соҳа бўйича етарли билим ва кўникмага эга, жамоатчилик билан ишлай оладиган, ташкилотчилик қобилиятига ҳамда етарли ҳаётий тажрибага эга бўлиши зарур.

Мисол учун, Ҳамида ­Аъзамова қарийб ўн йилдирки, Зангиота туманидаги «Ободлик» маҳалласида диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келяпти. Опанинг узоқ йиллик меҳнатлари самараси сифатида маҳалла аҳли уни қайта-қайта шу лавозимга сайлади. Демак, унинг фаолиятидан элу юрт рози. Мазкур маҳалла энг намунали маҳаллалардан бири сифатида эътироф этилади. Бундай самарага эришиш учун етарли билим, катта ҳаётий тажриба ҳамда фидойилик ва ташаббускорлик, ўзгалар дардини ўз вужудида кечаётган оғриқ каби ҳис қила олиш кўникмаси асосий омил бўлгани, шубҳасиз.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔376

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 376    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 473    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар