Халқ билан      Бош саҳифа

ХАЛҚ РОЗИ БЎЛСА,

ҳеч ким раҳбарларни безовта қилмайди

«Уй-жой мулкдорлар ширкати мен яшаб турган уй майдонига нисбатан ортиқча тўлов ундириб келишаётганини пайқаб қолдим, — дейди Когон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ.Маликова. — Шу ҳақда мурожаат қилганимда улар «ҳаммаси тўғри, бу ерда ҳеч қандай англашилмовчилик бўлган эмас», деб жавоб беришди. Лекин мендаги ҳисоб-китоблар бошқача эди.

Ширкатдан ишим битмагач, бу ҳақда халқ қабулхонасига мурожаат этишга қарор қилдим. У ерда масъулларни чақиртириб, уй майдонимни жойига бориб  қайта ўлчатишди. Вазият чиндан ҳам мен ўйлагандек бўлиб чиқди. Ширкат мутасаддилари мендан ортиқча тўлов олиб келаётгани исботланди. Эндиликда ширкат ортиқча тўловларимни жорий йилнинг қолган ойлари учун ҳисоблайдиган бўлди.

Ишончим комил бўлдики, халқ қабулхонаси ҳақиқатда адолат мезони экан. Бўлмаса, маҳаллий масъулларнинг ишга ёндашувидан анча жабр кўришим мумкин эди...»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги халқ қабулхоналари айни шу — халқнинг оғирини енгил қилиш, фуқароларни беҳуда сарсон-саргардон қилишнинг олдини олиш, адолатни таъминлаш мақсадида ташкил қилинган эди. Бугун минглаб юртдошларимиз ўзини қийнаётган муаммоларга айнан халқ қабулхонаси орқали ечим топяпти.

Фуқаро М.Рўзиқулова фарзанди учун оладиган нафақа пулини расмийлаштириш учун Халқ банкининг Қоракўл туман бўлимига мурожаат қилган эди. Орадан анча вақт ўтса ҳамки, банкда пластик карта очиш масаласи ҳал бўлмади. Бу ҳақда халқ қабулхонасига мурожаат этилганида эса, анчадан бери ечимини кутиб турган муаммо бир куннинг ўзидаёқ ечилди-қўйди.

Фуқаро эса ўзининг ойлаб кетказган вақтига эмас, айрим масъулларнинг ўз ишига масъулиятсизлигига, фуқароларни беҳуда сарсон қилишига куюнади. Бир кунда ҳал бўладиган масала учун фуқарони шунча илҳақ қилиш қайси меъёрга тўғри келади?

Гап шундаки, айрим раҳбар ва мутасаддилар ҳар қандай давлат ва нодавлат органлари, аввало, халққа хизмат қилиши зарурлигини ҳали англаб етмаган кўринади. Йўқса, минглаб фуқаролар нажот истаб халқ қабулхонасига бормаган бўларди.

— Ўтган қисқагина муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти ҳамда туман-шаҳар халқ қабулхоналарига уч мингга яқин мурожаат келиб тушди, — дейди Бухоро вилояти халқ қабулхонаси раиси Эркин ­Қудратов. — Агар маҳаллий амалдорлар ўз вазифасини вақтида бажариб қўйса, халқда шикоятга ўрин қолмайди. Айрим раҳбарларнинг ўз вазифасига совуққон муносабати фуқароларимизнинг шикоят ва норозилигига сабаб бўляпти. Айниқса, маҳалла тизими, коммунал хизматлар аҳолида жиддий мулоҳазаларга сабаб бўляпти. Масъуллар ўз ишининг устаси бўлмаса, соҳанинг барча жиҳатларини тўлақонли ўзлаштирмаса, фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлардан бехабар бўлса, ҳуқуқ ва вазифаларини билмаса, халққа тўлақонли хизмат қила олмайди. Бу эса, табиийки, халқнинг норозилигига сабаб бўлади.

Ҳа, жойлардаги айрим раҳбарларнинг масъулиятсизлиги туфайли халқ қабулхоналарига ҳар куни ўнлаб мурожаатлар тушмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятида ташкил этилган халқ қабулхонасида бўлганимизда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сайёр қабуллардан ташқари видеоконференцалоқа тизими ишга туширилганига гувоҳ бўлдик. Бугунги кунгача ўнлаб фуқаролар ушбу тизим орқали мурожаат қилишган. Мазкур тизим воситасида фуқаролар жойлардан вилоятдаги барча раҳбарларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.   

Ғуломжон БОБОЖОНОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар