юксак маънавият сари яна бир қадам
Китоб ўқиш, даврий нашрлар билан мунтазам танишиб бориш, кечаётган тезкор жараёнлардан бохабарликни бугун бир лаҳза ҳам канда қилиб бўлмайди. Буни англаб етган жондорлик фидойилар мутолаага ёндашувда яна бир янги қадамни қўйишди.
— Туманимиз аҳолисини илму маърифатга янада яқинлаштиришга, назаримда, ҳар биримиз масъулмиз, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Жондор туман бўлинмаси раиси Истам Юсупов. — Ёшларни китобхонликка қизиқтириш, бўш вақтларини самарали ташкил этиш, дунёқараши ва илм савиясини мунтазам ошириб боришда мутолаа учун яратилган қулай шароит асқатиши шубҳасиз. Шуни инобатга олиб, тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида кутубхона ташкил қилишни режалаштиряпмиз.
Тумандаги «Жондор» маҳалла фуқаролар йиғинида шинам кутубхона яқиндагина ташкил этилди. Маҳалла оқсоқоли Суҳроб Атоевнинг билдиришича, ушбу кутубхона аҳолини янада маърифатли қилиш мақсадида ташкил этилган.
— Кутубхона очиш ҳақидаги таклифимизни маҳалладошларимиз қизғин қўллаб-қувватлашди, — дейди оқсоқол. — Фуқароларимиз ўзлари ташаббус қилиб, кутубхонамизга китоблар келтириб беришди. Шу зайлда мингга яқин китоб жамланди. Уларнинг ҳар бирини рўйхатга олиб, ким қачон берганини ёзиб боряпмиз. Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш учун борганимизда кутубхонамиздан фойдаланишни ҳар бир оилага тавсия қиляпмиз. Фуқаролар кутубхонадан истаган китобни белгиланган муддатда ўқиб чиқиш учун олиб кетади ва ўқиб бўлиб яна қайтариб топширади. Хоҳлаганлар кутубхонанинг ўзида ўтириб ўқиши ҳам мумкин. Болалар учун бадиий, экциклопедик ва илмий адабиётларга қизиқиш катта.
Оқсоқолнинг билдиришича, келгусида «Энг фаол китобхон оила», «Энг китобсевар инсон» каби кўрик-танловлар ўтказиш режалаштирилган.
Улуғбек ҚАЮМОВ
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил