Экология      Бош саҳифа

«ОРТИҚЧА ПЕНСИЯНИ МЕН ҲИСОБЛАМАГАНМАН-КУ»

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари Маҳмуд ЗИЯДУЛЛАЕВ муштарийлар йўллаган саволларга жавоб берди.

«ОРТИҚЧА ПЕНСИЯНИ МЕН ҲИСОБЛАМАГАНМАН-КУ»

— Аёллар нафақага 55 ёшдан чиқади. Бироқ яқинда нафақага 54 ёшдан чиқса, қандайдир имтиёзлар борлиги ҳақида эшитдим. Бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

Роҳила ТУРДИЕВА,

Тошкент шаҳри.

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлиши белгиланган.

Мазкур қонуннинг 12-моддаси ҳамда 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Аёлларга 54 ёшдан пенсияга чиқиш имтиёзи 1999 йилда — Аёллар йили Давлат дастурида белгиланган бўлиб, ушбу имтиёз уларнинг манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни кўзда тутади.

— Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидаги маблағни эрнинг вафотидан сўнг турмуш ўртоғи олиши мумкинми?

Йўлдошбой ҚОСИМОВ,

   Бекобод тумани.

— «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-модда 1-қисмига асосан, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия варағида жамғарилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

— Колхозда 24 йил ишлаганман. 13 йиллик меҳнатим расмийлаштирилмай, пенсия жамғармасига пул ўтказилмай қолган экан. Ҳозирда мени етарли меҳнат стажига эга эмас, деб топишиб, энг кам нафақа тайинлашди. Шу адолатданми?

Муяссар ИСМОИЛОВА,

    Янгиариқ тумани.

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 46-моддасига асосан, тақдимнома ёки ариза барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади. Шундай бўлса-да, юқоридаги қонуннинг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 57-бандига асосан иш стажи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг асослангани ва ишончлилигини аниқлаш мақсадида Пенсия жамғармаси бўлими иш стажини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмунини ва зарур тарзда расмийлаштирилганини баҳолайди ҳамда зарурат бўлганда улар берилишининг асосланганини текшириш тўғрисида қарор қабул қилади. Зарур ҳолларда меҳнат фаолиятининг айрим даврларини иш стажи даврига ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор чиқаради.

Низомнинг 82-бандига асосан, пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор билан рози бўлинмаган тақдирда ушбу масала суд томонидан ҳал этилади.

— Ходим маошидан пенсия жамғармасига бир фоиз ўтказиб борилади. Унинг ҳақиқатан ҳам пенсия жамғармасига бориб тушиши учун ким масъул?

Низом ОРИПОВ,

    Тошкент шаҳри.

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий микроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан, фуқароларнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8 фоиз миқдорида тасдиқланган. Мурожаатингиздаги бадал фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказиладиган мажбурий бадал бўлса керак (жисмоний шахсларнинг даромад солиғига тортиладиган даромадининг 1 фоизи миқдорида белгиланган).

«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддаси 2-қисмига асосан, иш берувчилар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига бадалларни ўз вақтида киритишлари ҳамда фуқароларга ҳисоблаб чиқарилган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни уларнинг талабига мувофиқ беришлари шарт.

— Мен беш йил олдин пенсияга чиққанман. Яқинда пенсия жамғармаси бўлимидан менга ортиқча пенсия ҳисоблангани ва ўн миллион сўмдан зиёд қарздор бўлганим, ушбу суммани уч кун ичида тўлашим зарурлиги кўрсатилган хат келди. Мен бу суммани уч кун тугул уч ойда ҳам тўлай олмайман. Ортиқча пенсия ҳисобланган бўлса, бу менинг айбим эмас-ку. Бу ҳолатда аслида пенсияни ҳисоблаган ходим жавобгар эмасми?

Низомжон КАРИМОВ,

Чирчиқ шаҳри.

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 65-моддаси «б» бандига асосан, пенсиядан чегирмалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.

Пенсиядан чегирмалар миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади. Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.  

— Шахсимни тасдиқлайдиган ҳужжатимда исмим ­Юлдош бўлиб ёзилган. Бошқа ҳужжатларимда эса Йўлдош тарзида ёзилган. Бу пенсияга чиқаётганимда муаммо туғдириши мумкинми?

Йўлдош МАТЁҚУБОВ,

    Хоразм вилояти.

— Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 80-бандига асосан, агар иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган исми, отасининг исми ёки фамилияси билан мос бўлмаса, ушбу ҳужжатнинг мазкур шахсга тегишлилиги ҳолати фақат меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкин. Бошқа барча ҳолларда ҳужжатларнинг тааллуқлилиги суд томонидан белгиланиши шарт.

— Бу йил пенсияга чиқаман. Ишлаган ташкилотимда иш ҳақим ҳақидаги маълумотлар йўқолган, бу архивдан ҳам топилмади. Бу ҳолатда мен қандай йўл тутаман?

Толиб ЖОНИБЕКОВ,

    Тошкент шаҳри.

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддаси 1-қисмига асосан, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилликдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

Мазкур модданинг 7-қисмига кўра, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

 

Гўзал МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

🕔09:21, 23.10.2025 ✔5

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Батафсил
Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

🕔09:09, 23.10.2025 ✔4

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

Батафсил
Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

🕔15:31, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

    ✔ 5    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

    Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

    Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

    ✔ 4    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

    Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

    ✔ 27    🕔 15:31, 16.10.2025
  • Гужумларни  «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Гужумларни «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Ўтган асрнинг 70-йилларида мамлакатимизга Россия, Украина ва Беларусь ҳудудларидан кўплаб ёғоч материаллари олиб келинарди. Ўша вақтларда ёғоч-тахта пўстлоғида минтақамиз табиатига ёт бўлган номаълум ҳашарот ҳам кириб келди.

    ✔ 26    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Чўлга  айланаётган кўл

    Чўлга айланаётган кўл

    Башариятни огоҳликка чорламоқда, лекин биз, инсонлар негадир бефарқмиз

    ✔ 46    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар