Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КЕТМА-КЕТ ЗИЛЗИЛАЛАР​​​​​​​ НИМАДАН ДАРАК?

Кейинги уч-тўрт кун ичида мамлакатимизда кетма-кет бир неча маротаба кучсиз зилзила содир бўлгани сезилди. Бу одамларда ваҳима уйғотди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда ҳар хил шов-шув кўтарилди. Улар орасида «Кучли зилзилалар олдидан шундай тез-тез ер силкинишлари бўлади», «Бу бекорга эмас, юқори балли зилзилага ишора», қабилида фикр билдирувчилар ҳам йўқ эмас.

КЕТМА-КЕТ ЗИЛЗИЛАЛАР​​​​​​​ НИМАДАН ДАРАК?

Хўш, бу гапларда қанчалик ҳақиқат, асос бор? Қисқа муддатда кетма-кет юз берган ер силкинишларининг хавфи қай даражада?

Ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг сейсмогеодинамика лабораторияси мудири, физика-математика фанлари номзоди Улфат НУРМАТОВга мурожаат этдик. 

— Марказий Осиё ҳудудида зилзилалар доим бўлиб туради, — дейди Улфат Нурматов. — Чунки минтақамизда зилзила ўчоқлари мавжудлиги аниқланган. Улар маълум бир даврларда фаоллашиб туради. Ҳудудимизда бўлаётган тектоник ҳаракатлар туфайли ҳар ҳафта ўртача 10-15 марта кучсиз ер силкинишлари юз беради. Бу одатий ҳол. Яъни, зилзилалар даврийлик касб этади.

Марказий Осиё ҳудудида Тожикистон, Қирғизистон ҳудудлари, асосан, Помир ва Тянь-Шан тоғлари туташган, тектоник плиталар тўқнашган жойларда зилзила кучи юқорироқ бўлади. Ўзбекистонда эса Рихтер шкаласи бўйича 6,5 баллгача зилзилалар содир бўлиши мумкин. Чунки кучи ундан юқори ер силкинишлари юз бериши учун табиий шароит мавжуд эмас. 

Кейинги уч-тўрт кун орасида кетма-кет юз берган кучсиз зилзилалар ҳақида ваҳима кўтаришга ҳеч қандай асос йўқ. Юртдошларимиз қуруқ уйдирма гапларга эмас, аниқ илм-фанга асослангани маъқул.

Бир гапни қўшимча сифатида айтишим мумкин: юртимизнинг қаерида, энг юқори неча баллгача ер силкиниши мумкинлиги олдиндан аниқланган. Сейсмик туманлаштирилган харита тузилган. Шу боис мамлакатимизда бино ва иншоотлар қурилиши ана шу харита асосида, зилзилага бардошли қилиб барпо этилади. Бироқ зилзила қачон, қанча кучланишли бўлиши жуда кўп омилларга боғлиқ бўлгани учун бу борада юз фоизли аниқ гап айтиш мушкул. Илмий изланишлар бу масаланинг тагига тўлиқ етгани йўқ. Лекин содир бўлиши мумкин бўлган ер силкинишларининг жойи ва кучини билиш  масаласи нисбатан юқори аниқликда ҳал қилинган.

«Оила даврасида» мухбири

Жасур КЕНГБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар