Оила хуржун      Бош саҳифа

АДИБДАН АРМУҒОН

Эшмон Маллани адабиёт мухлислари яхши билишади. Унинг «Ҳарорат», «Бақанинг тирилиши», «Ўтлоққа таъзим» каби романлари, «Пичанзор оралаб икки кун», «Қовуннинг ҳиди» қиссалари аллақачон ўқувчилар қалбидан жой олган бўлса, «Ёр, орамиз минг қадам», «Ошиқ эмас, харидорингман» шеърий тўпламларини назм ихлосмандлари ҳалигача қўлларидан қўймай ўқийди.

АДИБДАН АРМУҒОН

Эътиборлиси шуки, адибнинг деярли барча асарлари йигирмадан ортиқ маҳаллий шеваларга таржима қилинган.

Яқинда эса севимли ижодкоримизнинг «Армуғон» номли янги китоби «Ғилдирак» нашриётида юз минг нусхада чоп этилди. Қалин муқовали, гул безакли ушбу китоб чиндан ҳам адибнинг чин дўстлари, яъни мухлислари учун ажойиб совға бўлди, десак, янглишмаймиз.

Китобдан муаллифнинг боғча, мактаб, институтда таълим олган йиллари тушган мингга яқин сурати, яна шунча бошқа суратлари ўрин олган. Айниқса, ҳурматли ёзувчимизнинг оиласи даврасида тушган етмишга яқин фотосурати борки, бу китобни варақлаган ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.

Лекин китобни бутунлай фотосуратлардан ташкил топган, деб бўлмайди. Чунки ундан ижодкорнинг кейинги йилларда ёзган иккита гулдай асари ҳам жой олган. Шулардан биринчиси «Мен ҳам ниҳол эдим...» деб номланади. Унда муаллиф болалиги, ўқувчилик ва талабалик даврлари тўғрисида жўшиб гапиради. «Мен, — дейди у мазкур асарида, — ҳаётда жуда кўп ютуқларга эришдим, дунё кездим. Асарларим кириб бормаган жой дунёда қолмабди...» У яна ёзади: «Қаерга бормай, ҳурматимни жойига қўйишади, севишади, қадрлашади. Хўш, мен бундай обрў-эътиборга қандай сазовор бўлдим? Албатта, ўз истеъдодим орқасидан...»

Асарда ўқувчини ўзига сеҳрлаб қўядиган ғоятда қизиқарли маълумотлар ҳам жуда сероб. Хусусан, муаллифнинг болалигида хўрозқандни жудаям яхши кўргани тўғрисида ёзилган гаплар, асарга ўзгача жозибадорлик бахш этади, бу гапларни ўқиб худди хўрозқанд ялагандай бўлади киши...

«Армуғон»дан ўрин олган иккинчи ва сўнгги асар «Мен ўзимни билмасам...» деб номланади. Асар тўлиғича муаллифнинг ўзи ёзган асарларига ўзининг танқидий ва таҳлилий қарашларидан иборат. Яъни, ёзувчи ушбу асари орқали ўзининг барча асарларини ўзи таҳлил қилиб чиқади. Масалан, у бир пайтлар ёзган, ҳозир эса бирозгина унутилаёзган «Болтабой ва Гулкарам» ишқий достонини таҳлил қилар экан, шундай ёзади: «Камина ушбу асарим воситасида «пана-пана жойлар»да қолиб кетаётган севгимас, балки қалбнинг тўрида пайдо бўлиб, сўнгра тўй орқали элга маълум қилинган севги — ҳақиқий севгидир, демоқчи бўлганман...»

Адиб унутилаёзган асарларидан яна бири — «Қарға» романи ҳақида ҳам куюниб ёзади: «Романим ёмон чиққан, деб айтолмайман. У жуда ғоявий юксак, ҳаётий ва гўзал асар, фақат номи андак дағалроқ, шекилли, машҳур бўлиб кетолмади. Унга «Қарға» эмас, «Булбул» деб ном қўйганимда бошқача бўлармиди... Афсуски, ном танлашда хато қилганман ва шу жиҳатдан ўзимни қаттиқ танқид қилишга ҳаққим бор...»

Умуман олганда, янги — автотанқид ва автотаҳлил жанрлари уйғунлигида ёзилган мазкур асар адиб ижодининг чўққиси бўлди, десак, заррача муболаға қилмаган бўламиз.

Ҳа, китоб жавонлари яна бир нодир китоб билан бойийдиган, тафаккурга ташна миллионлаб қалблар эса бундан баҳра оладиган бўлди. Зеро, биз учун айнан мана шундай китоб керак эмас, балки зарур эди!

Сўзимиз сўнгида севимли ижодкоримиз томон юзланиб: «Қалами­нгиз ҳеч қачон синмасин. Кўп яшанг, Эшмон оға!» деб қоламиз. Сизлардан сўраганимиз эса, албатта, бу китобни ўқимасангиз ҳам, бир варақлаб чиқинг. Сиз билган барча китоб дўконларида шу китобдан тўлиб ётганига эса мазкур тақризни ёзган танқидчи Қайроқ Чархий кафолат беради.

 

Элмурод  НИШОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар