Оила хуржун      Бош саҳифа

ТАНСИҚ ТАБАССУМ

Суюкли шоиримиз Эркин Воҳидов ҳаётининг сўнгги йилларида газетамизнинг азиз муаллифларидан бири эди. Эркин ака билан мавриди билан учрашиб турардик.

ТАНСИҚ ТАБАССУМ

Эркин аканинг энг дилбар фазилатларидан бири ёшларга нисбатан бағрикенглик эди. Бирор марта ўзига қилинган мурожаатларни жавобсиз қолдирмаган. Бу эса ёшлар билан давомли ҳамкорликларга имкон берган. Бу ҳамкорлик натижасида қисқа муддатда элнинг севимли нашрларидан бирига айланган «Оила даврасида» газетасида буюк шоиримиздан олинган интервьюлар, суҳбатлар чоп этилди. Шунинг баробарида газетамизнинг «Оилахуржун» саҳифасида ёзувчи Шодмон Отабек қаламига мансуб «Ёзувчи саргузаштлари» рукни билан шоирнинг ҳаётидан ҳажвий ҳангомалар чоп этилган эди. Бугун ана шу анъанамизга содиқ қолиб, Эркин аканинг беғубор топқирлиги лаҳзалари билан сизни  яна бир бор меҳмон қилмоқчимиз.

Тарқатишдан олдин

Таниқли шоир Тўлқин Рустамов бадиий адабиёт нашриётига директор бўлган кезлар эди. Кунлардан бир кун у шеърият бўлими билан шошилинч мажлис ўтказмоқчи бўлди. Аммо ходимларни жойидан тополмайди. Директор тутоқиб кетди.

— Қидиринглар! Ернинг тагидан бўлса ҳам ходимларни топинглар!

Котиба хонама-хона юриб, яна ҳеч кимни тополмади. Шу лаҳза бўлим мудири Эркин Воҳидовнинг ўзи келиб қолди. Директор уни астойдил койиб кетди:

— Эркинжон! Бу қандоқ гап, ахир?! Мажлис ўтказайлик десак, ҳеч ким йўқ! Шеърият бўлимини умуман тарқатвориш керак!

— Шеърият бўлимини тарқатиш мумкин эмас! — дебди Эркин ака кулимсираб.

— Нега энди? — директорнинг баттар жаҳли чиқди. Столга муштлаб, дағдаға қилади. — Мана кўрасиз, барибир тарқатвораман!

— Тарқатишдан олдин уларни бир жойга тўплаш керак-да! — дейди Эркин ака жилмайиб. Шунда сержаҳл директор ҳам кулиб юборади.

Пародия

Пародия адабиётда мухлислар севиб ўқийдиган, қийин жанр. Бу жанрда қойиллатиб ижод қиладиганлар кўп эмас. Эркин ака ижоди давомида ҳазил шеърларни кўп ёзган бўлса-да, пародияга камроқ қўл урган. Шуниси қизиқки, унинг биринчи пародияси ҳали чоп этилмасдан олдиноқ машҳур бўлиб кетган, қўлма-қўл ўқилган. Шоирнинг ўзи бу воқеани шундай эслайди:

«Бир куни шоир Сайёрнинг «Мана, мен ­Лермонтов ёшига етдим, Бир шоир умрини яшадим чиндан. Шеърият кўкида тик парвоз этдим, Парвозим баланддир учқур лочиндан», деб бошланадиган шеърини ўқиб қолдим. Хаёлимда бир нима ярқ этди-ю, шундай пародия қоғозга тушди:

 

«Мана мен Лермонтов ёшига етдим,

Бир шоир умрини яшадим чиндан»

Қанча қоғозларнинг бошига етдим,

Ва лекин Лермонтов чиқмади мендан.

 

Дўстларим, ортиқча камтарлик нега,

Келажак ўн йилни кўрдим олдиндан.

Вақт келар, етарман Пушкин ёшига,

Ўшанда Пушкин ҳам чиқмайди мендан.

 

Пародияни Сайёрнинг ўзига ўқиб бердим. Жуда хурсанд бўлди. Раҳматли кўп оқкўнгил, самимий одам эди. Пародияни ўзи таҳририятга обориб, чоп эттирди...»

«Оила даврасида» газетаси ижодкорлари




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар