Президентимизнинг яқинда қабул қилган «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармоннинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда галдаги вазифалар жойларда қизғин ўрганиляпти. Айниқса, фармонда кўзда тутилган 2017 – 2021 йиллар давомида республикадаги барча маҳалла фуқаролар йиғини энг замонавий маҳалла марказларига айланиши юртдошларимиз учун қувончли воқеа бўлди.
— Маҳалла фуқароларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган тузилма ҳисобланади, — дейди Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Биллур» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Ёқутхон Қаюмхўжаева. — Ушбу фармон бизнинг маҳалламиз аҳли учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этди.
Фармонда қайд этилган тегишли бандлар маҳаллада ишлайдиганлар учун етарли шароитни яратиб беришга қаратилган. Унга кўра, ҳар бир ходимга алоҳида хона, мажлис ўтказишга мўлжалланган зал, қўшимча хоналар ҳам бўлиши кўзда тутилган. Демак, фармон ижроси таъминлангач, бир хонада тўрт нафар ходим ўтириб ишлашига ҳожат қолмайди. Маҳаллада фаолият олиб бораётган жонкуярларнинг ваколатидан келиб чиққан ҳолда алоҳида вазифалари бор.
Баъзан шундай муаммоли ҳолат бўладики, маҳаллага маслаҳат сўраб келаётган фуқаролар ўзларининг шахсий масалалари билан келганда, «опа, алоҳида хонангиз йўқми, бошқалар менинг оилавий сиримни эшитмасин», дейдиганлар бўлади. Ўзбекона андишамиз туфайли уйдаги гапнинг элга ёйилишини истамайди-да.
Ушбу фармон худди шундай муаммоларга атрофлича ечим топишда кўмаклашади. Демак, маҳаллада фаолият олиб бораётган жонкуярлар учун алоҳида хона бўлиши, бир сўз билан айтганда, моддий-техник базамизга эгалигимиз маслаҳатчи сифатида ўзимни ҳам руҳлантирди ва шу ишга янада яхшироқ ёндашишимга ва шу маҳалламга кўпроқ фойдам тегар экан, деган фикр билан илдамроқ ҳаракат қилишга ундади.
Жавҳар ТУРСУНОВА
ёзиб олди.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил