Оила хуржун      Бош саҳифа

ЭНГ ЗЎР «ҚУРОЛ»

Йўловчи автобусдаги икки барзанги эркакнинг ҳангомаси қизигандан-қизияпти. Мен эса, орқа ўриндиқда уларнинг гапларини сўзма-сўз эшитиб кетяпман.

ЭНГ ЗЎР «ҚУРОЛ»

— Ўзимга офарин, — гап бошлади биттаси, тимсоҳни ағдаргандек керилиб. — Бир йилдан бери бутун оиламизни қийнаб келаётган муаммони бир неча сонияда ҳал қилдим. Ўтган йили шу ширкатга ишга кираётганимда бошлиқ: «Бир-икки ой ишлаб тур, лавозимингни кўтариб бераман», деб ишонтирганди. Ўзи бизга яқин қариндош: бувим раҳматлининг амакиваччасининг қайнсинглисининг куёви бўлади. Куёв бўлиб бир ёрдам қилса қилибди-да, дейсанми? Қаёқда, мана, орадан бир йил ҳам ўтди, лавозимдан дарак йўқ! Мен унинг гапига ишониб, кун санаб ўтирибман, ўл-а! Ҳар сафар айлантириб гапни шунга тўғрилайман, нуқул: эсимда-эсимда, қилиб бераман-да, қочиб кетаётганим йўқ-ку, деб қутилади. Ахири, дўппини бошдан олиб жиддий ўйлашга киришдим. Қарасам, энг кучли «қурол»имни ишга солишдан бошқа иложим қолмабди. 

Шу жойига етганда бу «қурол» нима экан, деб қизиқишдан ўлай дедим. Гўё яхшироқ тинглашга ёрдам берадигандай жойимдан бир қўзғалиб олиб, қиёфамга жиддий тус бердим.

— Тунов куни хотинимни олиб келиб, бошлиқнинг хонасига киритиб юбордим, — давом этди бояги киши. — Ўзиям бир соат булбулдай сайради. Ўргатганимдек, гапни мушугимизга бурга дори олишга пулимиз йўқлигидан бошлаб, охирини бу кетишда қизимизни узатолмаслигимизда тугатди. Бу ўртада (яшаётган уйимиз ўзимизники бўлса ҳам) ижара уйда яшаб, ҳақини тўлолмаётганимизни ҳам қистириб ўтди. Мен бу ёқда унинг бутун идора бўйлаб жаранглаётган овозидан маст бўлиб ўтирдим. Келинойинг пишиқ-да, мен айтмасам ҳам ўзига керакли латта-путта, шақир-шуқурларни ҳам санаб чиқди. Майли-да, бу нарсалар ролга киришга ёрдам берса керак. Эшик ортидан қулоқни ташлаб қўйиб, ўзим эса, хотин адашиб кетмасин, деб жон ҳовучлаб ўтирдим. Ҳаяжонланса, гапини унутиб қўядиган одати бор, тушмагурнинг. Эрига итоаткор хотин мана шунақа бўлади, дўстим. Хуллас, «қурол»им иш берди, бугун янги лавозимга тайинландим, иккаламиз би-ир «ювмаймизми», а? Бизникига борамиз, келинойинг битта хўрознинг патини юлиб, қозонга босади.

Шу пайт бу семиз амакининг ўзи кўзимга хўроз бўлиб кўриниб кетди. Қани, шундай бўлиб қолса-ю, ўзим патини битталаб юлсам! Ёнидаги киши виждонли инсонга ўхшаркан, ҳозир айлантириб солади, камида битта калла қўяди, деб ўйласам...

— Шу арзимаган ишни бир йилга судраб юрибсанми? — деди уни завқ билан тинглаб келаётган ҳамроҳи. — Олдинроқ шундай қилиш керак эди. Кейинги сафар яна шунақа муаммо бўлса айт, хотинингни ёнига меникини ҳам қўшворамиз. Бор-йўғи бир-икки дақиқада ҳал қилиб чиқишади. Бу борада менинг хотиним ҳам чаккимас. Кечки экин экаман, деб уйимнинг орқасидаги даладан ижарага ер олмоқчи эдим. Кўзлаган жойимни мендан олдин бошқа биров банд қилиб қўйибди. Шартта фермернинг олдига хотинимни юборгандим, беш дақиқада ер меники бўлди...

Суҳбатнинг давомини тинглашга сабрим қолмай, ёрилса ёрилсин, иккисига ҳам ўзим калла қўяман, деб турсам, гапга бошқа бир йўловчи амаки қўшилди:

— Лекин бу ҳар доим ҳам ёрдам бермас экан-да, укажон. Бошимдан ўтгани учун айтяпман буни. Бир маҳалладошим қарз олиб, бир йилдан бери қайтармайди. Сўрайвериб, чарчадим. Тунов куни уйига хотинимни юбордим. Бир «куйлаб» берса, пулни қўлига тутқазворади, деб хаёл қилгандим. Қаёқда, хотин қуруқ қўл билан қайтиб келди. Айтишича, хотини чиқиб: хўжайинимнинг тоби йўқ, безовта қилманг, деб туриб олибди. Бечора хотиним эса, унга бас келолмай ортга қайтибди. Ана шунақа-да, бу «қурол» ҳар доим нишонга аниқ отавермайди. Баъзан бошқаларнинг «қурол»и кучли чиқади.

Эс-ҳуши жойида, ақли расо йигитларга ўхшайсиз, бир нарсани айтай, билиб қўйсангиз, ўзингизга фойда. Ҳали кўпчилик эркаклар ўзида бундай «қурол» борлигини билишмайди. Ҳа, буни билиш учун ҳам калла керак-да. Улар буни англаб етгунича, бизлар фойдаланиб қолишимиз керак. Бўлмаса, тирикчиликнинг бели синади, шунақа...

Йўловчиларнинг иккиси ҳам сочига оқ тушган бу амакининг маърузасини итоаткорона бош эгиб, одоб билан тинглашарди. Суҳбатга бир ўспирин йигит ҳам қўшилди. Бош силкиб, уларнинг гапларини маъқуллай бошлади.

Уларни четдан кузатиб туриб, қайси бирига калла қўйишни билмай турибман!..

Шаҳноза РАЖАБОВА




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар