Халқ билан      Бош саҳифа

ТЎТИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ, БОЛАЛАР!

ёхуд тўққизинчи синф ўқувчисининг «фарзанди»

Эндигина тетапоя бўлиб, юришни ўрганаётган бола уйда катталарнинг оёқ кийимини кийиб олиб, юришга уннаб қолишини кўрган бўлсангиз керак. Оёғига лойиқ келмаса ҳам негадир унга катталар пойабзалини кийиб юриш завқлидек туюлаверади. Баъзан йиқилиб тушса ҳам шу қилиғини ташламайди...

ТЎТИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ, БОЛАЛАР!

Ҳа, болалар катталарга тақлид қилишни жуда хуш кўради. Юриш-туриш, гап-сўз, хатти-ҳаракат — ҳамма-ҳаммасида катталардан кўрган-эшитганларини шундайлигича такрорлашга киришади. Фарзанд ота-онадан аниқ олинган бир нусха экани, шубҳасиз. Шу маънода, улар ота-она бошлаган катта йўлнинг давомчилари ҳисобланади. Лекин...

…Болалигимда икки дарахт ҳақидаги ривоятни ўқигандим. Катта дарахт шундоққина ёнидан ўсиб чиққан ниҳолга меҳрибонлик кўрсатади. Уни бўрону тўфонлардан ҳимоя қилади. Қуёшнинг аёвсиз нурларида қовжираб қолишдан асрайди. Ҳамиша унга соябон бўлиб туради. Ниҳол катталашган сари кекса дарахтнинг ҳимояси уни катта дунёдан ажратиб турувчи тўсиқ эканини англай бошлайди. Оқибатда ниҳол ўша катта дарахт туфайли қуёш нурларидан, ёмғир томчиларидан бебаҳра яшай бошлайди...

Ривоятни ўқиганимда «хайриятки, инсон дарахт эмас», деган тўхтамга келгандим...

Ўқувчи-ёшлар орасида ўтказилаётган «Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танловини кузата туриб, ўша ривоятни яна эсладим...

Кейинги йилларда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида мазкур кўрик-танловни ўтказиш анъанага айланди. Бундан асосий мақсад — билимли, истеъдодли, ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фаолиятига бефарқ бўлмаган авлодни камолга етказиш, ёшларда ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш деб белгилаб олинган эди. Жойларда мазкур танловнинг ҳудудий босқичлари ўтказилди. Унда минглаб ўқувчилар қатнашди. Кўрик-танловнинг бир босқичини кузатиш асносида айрим мулоҳазалар туғилди.  

Ўтган йиллар давомида танловни ўтказишга мутасадди ташкилотларнинг амалий тажрибаси анча ортгани табиий. Уни ўтказишга алоҳида тайёргарлик кўриш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган энг билимдон ўқувчиларни танловда қатнашишга рағбатлантириш ҳамда энг муносибларини саралаб олиш учун бугун барча имкониятлар яратилган.

Дунёда ўхшаши йўқ маҳалла тизими қандай институт? Фуқаролар ҳаётида унинг аҳамияти нималардан иборат? Айнан ўқувчи-ёшлар ҳаётида маҳалланинг ўрни қандай? Бу каби ўнлаб саволларга ўқувчиларнинг ўзи фикр юритиб, сўраб-суриштириб, ўқиб-ўрганиб жавоб топиши керак эмасмикан? Ўқувчиларни мустақил фикрлашга қанчалик ўргата олганимиз  самараси мана шундай пайтларда ўзини намоён этади.

Фарзандимизнинг уй вазифаларини ўзимиз тайёрлаб, дафтарларини мактаб сумкасига ўзимиз жойлаб қўямиз. Қаловини топиб, иккинчи синфда ўқиётган боламиз номидан шеърий китоблар чиқарамиз. Фарзандимиз бизнинг хоҳишимиз билан танловда қатнашиши ва ғолиб чиқиши учун ҳамма нарсани чайнаб, оғзига солиб қўямиз. Ахир, унинг аллақачон сут тишлари тўкилиб, ўрнига ҳақиқий мустаҳкам тишлар чиққанини, фарзандимиз бўйимиз баравар бўлса ҳам бу тишлар ҳали бирон марта ҳатто юмшоқ нон тишлашга ишлатилмаганини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Шунданми, мўйлаби сабза урган ўспирин катталар ёдлатган гапларнигина такрорлай олади, холос. Ёдлаганлари эсидан чиқиб қолса, ўзи мустақил фикрлаб, фикрни давом эттириб кетишга қийналади. Шунда ўринли бир савол туғилади: у ўзи айтаётган гаплар моҳиятини тушун­яптимикан?                 

«Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танловининг ҳудудий босқичида иштирок этаётган мактаб ўқувчисининг катта саҳнада туриб: «Маҳалламизда фарзандларимиз учун ҳамма шароитлар яратилган», деган гапини эшитгандан сўнг, тўғриси, у ҳақида нима деб ўйлашга ҳам ҳайрон қолади киши. Мактаб ўқувчисининг «фарзандларимиз» деб гапириши қайси мантиққа мувофиқ? Муштдай бола катта саҳнага чиқиб ўз ёши ва ҳаётига мос гаплар қолиб, катта халққа кайвонилик қилиши қанчалик тўғри? У ўзи ҳам тушуниб етмаган ҳолда, ўрни бўлса-бўлмаса, кимнинг сўзларини такрорлаяпти?

Катталар ёзиб берган матнни ёдлаб олиб, шариллатиб айтиб бераётган болани ким шундай ноқулай аҳволга солиб қўйяпти? Масаланинг ечими мана шу саволда ойдинлашади.

Қаҳрамон шоиримиз Абдулла Орипов она тилимиз ҳақидаги гўзал бир шеърида ўз тилига эга бўлмаган кимсани тўтига қиёс қилган эди. Назаримда, ўз фикри, тушунчаси ва сўзига эга бўлмаслик ҳам бошқалар айтганини англаб етмасдан тўтидай такрорлашга сабаб бўлади. XXI аср инсоннинг интеллектуал салоҳияти энг муҳим ҳаётий заруратга айланган давр. Шундай пайтда болаларда эркин ва мустақил фикрлашни такомиллаштирмасдан, уларни қуруқ ёдлашга ўргатиш ўз томиримизга болта уриш билан баробар эмасмикан?

Сўнгги йилларда маҳалла тизими фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш, мавқеи ва масъулиятини ошириш борасида катта ислоҳотлар қилинди. Яқиндагина Президентимиз соҳани янада такомиллаштиришга доир  фармонни имзолади. Фақат бу улкан ўзгаришларни тизимнинг қуйи бўғинида ишлаётган, асосий вақтини ҳисобот тайёрлаш ва номигагина тадбир ўтказишга сарфлаётган айрим «фаол»лар ҳам тўғри тушуниб етиши зарур. Камчиликни ҳам, унинг ечимини ҳам ўзимиздан изласак, хатоларимизни тўғри тушуниб етиб, уларни бартараф этишга астойдил киришсак, тўғри гапни ўзимизга айтиб, холис фикр билдирганлардан беҳуда ранжимасак, ҳамма ишларимизда кўзлаган марраларимизга ета оламиз.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔138

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

🕔15:14, 23.07.2026 ✔131

Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

Батафсил
Умр моҳияти  нимада?

Умр моҳияти нимада?

🕔16:43, 04.06.2026 ✔225

Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 138    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 131    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 225    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Халқ  дардига  ечим

    Халқ дардига ечим

    Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

    ✔ 261    🕔 15:37, 15.05.2026
  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 306    🕔 17:57, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар