Оила хуржун      Бош саҳифа

ТЕЗКОР ТАДБИР

Тўқсонинчи йилларнинг тўқилмаган воқеалари

Сергей СИЛИН,

Россия

Отнинг қашқасидай танилган катта ўғрининг хизмат ҳузургоҳи эшигини соқоли уч-тўрт кундан бери олинмаган, бошмоқлари униқиб кетган бир йигит очди ва тортинганча секин кириб келди.

ТЕЗКОР ТАДБИР

Катта ўғри: (Ҳайрон) Ие, тезкор, сенмисан?

Тезкор ходим: (Ўзини ноқулай сезиб) Безовта қилганим учун узр-да, Иван Петрович, нима қилиш керак, банкни ҳаммага сездириб ўмарибсиз, ахир...

Катта ўғри: (Бармоқда таҳдид қилиб)?!

Одам бир иш қилаётганда пойлаб туриш яхши эмас, тезкорвой! Уят-а!

Тезкор ходим: (Қизарганча) Атайлабмас, Иван Петрович. Банк ёнидан ўтиб кетаётсам, банкнинг кам «суяк» еган итлари аралашишимни талаб қилишди-да, гапига кирмасам, бутун мамлакатга жар солиб вовилламоқчи бўляпти...

Катта ўғри: Ўша гувоҳликни бўйнига олган итлар кимлар ўзи?

Тезкор ходим: Шу... ўзимизнинг хонаки итлардан. Уларга ҳам ҳеч бўлмаса «колбаса»ми, «суяк»ми беришингиз керак эди-да, ака, айб ўзингизда.

Катта ўғри: Тушунарли. Мен бериб, ҳаммага тарқатинглар деганман. Бошқа каттароқ итлар қизғанчиқлик қилишгандир-да.

Тезкор ходим: (Иккиланиброқ чўнтагидан қўлкишанни олади) Ҳа, энди, айбга буюрмайсиз, Иван Петрович, қани, қўлни боғлатиб, олдимга туша қолинг.

Катта ўғри: (Бўзрайиб) Э, шошма тезкор, ўзингни бос. Мен ҳали адвокатимга бир қўнғироқ қилай. Мен бечорани қамаш қочиб кетмас.

«Тезкор»ларнинг энг каттасининг хонасида телефон зарда билан жиринглайди. Катта тезкор махсус алоқа гўшагини кўтаради.

Катта тезкор: Ким бу?

Катта ўғри: Аммангни эри! Менга қара ҳалиги... Отинг нимайди?.. Мен сенга Нью-Йоркдан осмонўпар ин обердимми?

Катта тезкор: Ҳа, обердингиз. Гап йўқ.

Катта ўғри: Дам олиш ойларингда Багама оролларида маишат қилдиряпманми?

Катта тезкор: Раҳмат, раҳмат, бирларига минг берсин!..

Катта ўғри: Энг севган машинамни, энг севган ходимачамни сен ҳайвонга бердимми?

Катта тезкор: Бердингиз, дуои жонингизни қилиб ётибмиз...

Катта ўғри: Бўлмаса, нега майда кучукчаларинг пойчамга тармашяпти?

Катта тезкор: (Уф тортиб) Оббо, яна ўша итвачча Лисинми?.. Гўшакни унга беринг, марҳаматли Иван Петрович.

Тезкор ходим: (Таассуф билан) Сиз ҳали энг каттамизниям  «суяк»лантирганмидингиз?

Катта ўғри: Биз ҳаммасининг жиғилдонига «суяк» тиқамиз. Мамлакат бой, тақсимлаб олсак, ҳаммамизга етади. Текшир-текшир, ёза-ёз нега керак!? Сен-чи, нега нозланасан? Айт, сенга қанча керак? Болангнинг боласигача таъминлаб ташлай. Ҳой бола, ақлингни йиғ, ақллилар боласининг боласигача қоплаб «суяк» босиб қўйишяпти! Ўрнак ол, бўлмаса, ҳаётдан ортда қолиб кетасан!..

Катта тезкор: (Гўшакдан қутуриб) Ҳой, кўрнамак Лисин, хурмача қилиғингни йиғиштир, отамиз, ҳазрати Иван Петровичнинг қўлларини ўпиб, кечирим сўра! Бўлмаса, эртагаёқ ўзим погончангни юлиб отаман! Отамиз, Иван Петрович, ҳатто идорамизга ҳам  ҳар байрам пул кўчириб турибдилар. Сенларга катталардан эмас, майда ўғрилардан эҳтиёт бўлларинг демаганмиди?! Агар майда ўғрилар кўпайиб кетса, катталарга нима қолади?!

Тезкор ходим: Ўртоқ бошлиқ, марҳаматли отахонимиз қилган барча ўғриликларини халойиққа сездириб қўйдилар-да, бунинг устига, гувоҳлар итдан ҳам қайсар. Ҳеч бўлмаса, номига бўлсаям, қамамасак бўлмайди.

Катта тезкор: Гувоҳлар ҳам рози қилинсин! Олмаса, калтакланг! Ишдан ҳайданг!..

Тезкор ходим: Бажарамиз, ўртоқ бошлиқ! (Гўшакни  қўяди ва беихтиёр гапириб юборади) Халойиқни рози қилиш учун ўғриларни номига бўлса ҳам бир қамаб олиш керак. Бўлмаса, булар ёзишга тушиши мумкин. Марҳаматли Иван Петрович, кўнглингизга олманг. Сиз учун шаҳар қамоқхонасидан ўзингиз ўтиришга кўникиб қолган хонада янада яхши шароитлар яратганмиз... Ахир, ҳеч бўлмаса, бир ҳафта ўтирмасалар бўлмайди-да, пахан...

(Ҳуштак чалади) Гупира-гупир «тезкор»лар автомат ва ниқобларда хонага гуриллаб киришади.

Катта ўғри: (Энсаси қотиб) Тавба, бу гўдаклар билан яна бир ҳафта қамоқ-қамоқ ўйнашга тўғри келади. Бу, биласанларми, менга неча миллион долларга тушади!? Нефть компанияларимнинг активларини Швейцарияга кўчиришим керак эди. Оладиганларинг ўзи танга, мана шу ўйинларингни деб қанча «муллажиринг»дан қуруқ қоламиз энди. Бир ҳафта-я, эсиз умр! Хўшш... Кавказ кабоблари, Осиё таомлари ва саксонинчи йиллар хитлари, раққосалар шай қилиб қўйилганми? Майли, юр, кетдик! Ҳеч одам бўлмадинг-да, сен бола...

Рус тилидан

Маҳмуд БЎРОН

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар