Оила хуржун      Бош саҳифа

БАТТАР БЎЛ!

Шодивой туппа-тузук ишлаб юрувди. Ишхонага янги бошлиқ келди-ю, унинг иши чаппасига кетди. Янги бошлиқ — Шамси Шамсиевнинг кўзига ёмон кўриниб қолдими, ҳар бир ишидан ишкал топади, бўралаб сўкади, туппа-тузук тайёрлаган ҳисоботларини юз марталаб қайтариб, ўлдим-ўлдимдагина имзо чекиб беради.

БАТТАР БЎЛ!

Ҳатто ходимлар олдида унинг юриш-туришига ҳам гап топар, кўйлаги сал ғижим ёки соқоли салгина ўсган бўлса ҳам гап топиб, масхара қилгани-қилган эди. Шодивой зўрға тишини-тишига қўйиб чидар, баъзан ҳайё-ҳайт деб ишдан бўшаб кетворгиси келарди. «Олдинги бошлиғимиз дуруст эди, аттанг, кўтарилиб кетди-да, бечора қўй оғзидан чўп олмаган беозоргина одам эди-я», деб эслаб, хаёл сурарди Шодивой.

Улар ишлайдиган корхона ҳам унча катта эмас. Фаррош ва қоровулни қўшиб ҳисоблаганда ўн икки  киши.

Шодивой ишидан ишкал чиқармасликка ҳаракат қилди, юриш-туришини ҳам эпақага келтирди. Дазмолланган кўйлак-шим кийди. Соқолини ҳам чиройли қилиб қиртишлади. Қани энди бир гап топиб кўрсин-чи бошлиқ.

Эрталаб, ҳамма бошлиқ ҳузурига мажлисга киришди.

Шамси Шамсиев ходимларига кўз­ойнагининг устидан бир-бир қараб чиқди. Нигоҳи Шодивойга қадалиб, тўхтаб қолди.

— Шодивой, тур ўрнингдан, галстук қани?

— Галстукми, ҳалиги... — дудуқланди Шодивой. Тавба, ёзнинг жазирамасида галстукка бало борми, бўғилиб ўласан. Ўзи салқингина хонада ўтиради-да…

— Қоматингни тик тутиб юришни қачон ўрганасан, Шодивой. Туяга ўхшаб лўкилламай...

Тавба, юришим билан сенинг неччи пулли ишинг бор, деб қани энди унга айтиб бўлса.

«Ҳа, билдим, бу одам айёр тулки. Менинг тагимга сув қуйиб, қариндошиними ё дўстиними ўрнимга ишга олмоқчи. Шунга мени ишдан бездириб бўшатмоқчи», ўйлади Шодивой.

«Ҳа, сенга кўрсатиб қўяман ҳали, — деди Шодивой, йўлда келатуриб  ўйлаган режасидан руҳланиб. Уйга келгач, хотиндан сўради:

— Ҳой, хотин, керакмас латта-путтанг борми?

— Нима қиласиз?

— Керак!.. Борми, йўқми?! —  ўшқириб берди Шодивой.

Эрининг важоҳатидан чўчиган хотини бир уюм латта олиб келиб, унинг олдига ташлади.

Шодивой эски кўйлак-шим топиб, уларнинг ичига латталарни жойлади. Шалвираб турган кўйлак-шим бирпасда росмана «одамча»га айланди. Матодан «одамча»нинг бошини ҳам ясаб, унга ўрнатиб қўйди. Бошлиғи Шамси Шамсиевнинг катта қилиб ишлатган суратини ҳам деворга илди. Кейин енгилгина кийиниб, худди каратэчидек бўлиб хонага кирди.

— Хап сеними, лаънати, менга азоб берадиган! — деб «одамча»ни тепкилай кетди. Роса хумордан чиққунча тепкилади. Суратига қараб бўралаб сўкди. «Одамча»ни турғазиб қўйиб, бошига, юзига ҳам бир-икки мушт солди. Яна тепкилади. Зарбанинг зўридан «одамча»ни «ичак-чавоғи» ҳар томонга сочилиб кетди.

Салкам ярим соатлар давомида «бошлиқни» савалаган Шодивой чарчаб, ҳансираб, ўзини кўрпачага ташлади. Бирпас дам олгач, терини артиб салқингина душда чўмилди. Анча енгил тортди. Боплади-да, ахир!

Хотини эрининг қилаётган ишидан ҳайрон бўлиб, хона бўйлаб сочилиб ётган латта қўғирчоқнинг абгор бўлган аъзоларига тикилиб қолди.

Шу-шу, Шодивой ишда бошлиқдан гап эшитиб келган куни «одамча»ни қайта таъмирлаб, роса дўппослайдиган бўлди. Хотини бўлса, сочилиб ётган қўғирчоқни яна тиклаб қўяди.

Бир куни эрталаб, ходимлар ишга келиб, бошлиқ ҳузурига мажлисга киришса, бошлиқ Шамси Шамсиев бир ҳолда ўтирарди. Идоранинг ёши улуғи Қодир оға бошлиқдан соғлиғини сўради. Шунда бошлиқ инграб:

— Мана уч кундирки, тани-баданим зирқираб оғрийди. Худди биров мени роса дўппослаб ташлагандай.

Кўзи остидан бошлиқни кузатиб ўтирган Шодивой: «Баттар бўл!» деб қўйди ичида.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН,

Хоразм




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар