Қуйида аҳоли томорқасида 2 сотих майдонда енгил конструкцияли иссиқхонада помидор етиштиришдан олинадиган даромаднинг оддий ҳисоб-китобини келтирамиз.
Аввало, иссиқхона қуриш ва кўчат сотиб олиш харажатлари учун ажратиладиган кредит миқдори аниқлаб олинади. Бу 7 800 000 сўмни ташкил этади, дейлик.
Иссиқхона қурилишига 7 500 000 кетади, деб ҳисоблаймиз. Бундай иссиқхонага эса йилига 1200 дона кўчат экиш мумкин. Кўчат сотиб олиш харажатлари 1 йилда 2 марта бўлади. 1 дона кўчат 250 сўмдан бўлса, 600 (1 марта) донаси 150 000 сўм бўлади. Бу бир йил учун 300 000 сўмни ташкил этади.
Кимёвий воситалар, маҳаллий ва минерал ўғитлар сотиб олиш, маҳсулотни бозорга олиб чиқиш ва бошқа харажатларга ўртача 1 000 000 кетади.
Бундан эса жами йиллик харажат (ажратиладиган йиллик 9 фоизли кредит билан. Яъни, 7 800 000 + 1 000 000 + 702 000) келиб чиқади ва бу 9 502 000 сўмни ташкил этади.
Энди олинадиган маҳсулот миқдорига тўхталсак. 1 йилда 1 туп кўчат ўртача 3,75 килограмм ҳосил беради, дейлик. Демак, 3,75 килограммни 600 туп кўчатга (1-ҳосил) кўпайтирсак, 2 250 килограмм ҳосил бўлади. Ҳосил икки марта олинишини ҳисобга олиб, уни 2 га кўпайтирсак, 4 500 килограмм келиб чиқади.
Помидорнинг 1 килограмми ўртача 3 500 сўмдан ҳисобланса, бир йилда олинадиган даромад 15 750 000 сўмни ташкил этади. Энди олинган даромаддан (15 750 000) жами йиллик харажатларни (9 502 000) айирамиз. Демак, 1 йилда олинадиган соф даромад 6 248 000 сўм келиб чиқади.
Кредитни 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга олиш мумкин.
«Агробанк» АТБ бизнес-лойиҳа буклети асосида
Нурбек ҒАФФОРОВ
тайёрлади.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил