Халқ билан      Бош саҳифа

СЎЗИ ЕРДА ҚОЛМАЙДИГАН ИНСОНЛАР

ёхуд маҳалланинг ардоқли кайвонилари

Баъзан ёши етмишга етган киши ҳам катталарнинг бой ҳаётий тажрибаси, панд-насиҳати, йўл-йўриқ кўрсатишига эҳтиёж сезади. Айниқса, турмушимизда илк бор дуч келинадиган айрим масалаларни кайвони инсонлар ёрдамисиз эплаб кетиш анча мураккаб.

СЎЗИ ЕРДА ҚОЛМАЙДИГАН ИНСОНЛАР

Ёши улуғ, кўпни кўрган, рўзғор мактабида пишиб, сайқалланган кишиларнинг маслаҳати шахсий ҳаётимизда, оилада, маҳалла-кўй, қавму қариндошлар билан бўладиган муносабатларда ҳам ҳамиша асқатади. Бу болаликданоқ тўғри ҳаёт кечирган ҳар бир инсонга хос хусусият. Бутун умр катталар маслаҳатига таяниб келган киши ҳатто бир кун келиб кексайганда ҳам уларнинг йўл-йўриқ кўрсатишига катта эҳтиёж сезиши бор гап экан.

— Халқимизнинг ана шундай анъана ва қадриятларини инобатга олиб, бугун ҳар бир маҳаллада оқсоқолнинг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди, — дейди Мирзаобод тумани Янгийўл маҳалла фуқаролар йиғини раиси ­Қодир Холбоев. — Бу юртимизда истиқомат қилаётган кексаларимизга қанот бағишлади. Ахир, ҳаётий тажриба йиллар синовидан ўтиб сайқалланган, ҳар бир инсоннинг ўз бошидан кечириб, наф кўрган ишлар, тутумлари мажмуаси-ку. Буни аждоддан авлодга етказишда оилавий анъана ва қадриятлар билан бир қаторда эндиликда маҳаллада ҳам бу фаолиятни изчил йўлга қўйиш имкони пайдо бўлди.

Дарҳақиқат, маҳаллаларда ечимини топмай келаётган бир қанча масалалар шу ерда истиқомат қилаётган айрим ёши улуғ кишиларнинг бир оғиз насиҳати ё танбеҳи билан тезда ҳал бўлиши бор гап. Баъзида арзимаган гап устида талашиб, бир-бирини судга бермоқчи бўлиб турган қўшнилар кайвониларнинг тушунтиришидан сўнг ўз ишидан пушаймон бўлиб қолиши ҳам рост. Айниқса, оилавий можароларни ҳал этишда «Мен сенинг етти пуштингни биламан, улардан бундай номаъқул иш чиққан эмас. Яхшилаб ўйлаб кўр! Ота-боболаринг шаънига иснод келтирма!» дея оладиган инсоннинг борлиги гоҳида бир оилани ажрашиб кетишдан асраб қолиши муқаррар. Жаҳл устида босар-тусарини билмай қолган ёшларнинг попугини пасайтириб қўйишда маҳалла-кўйда ҳеч ким раъйини қайтаролмайдиган кайвонилар анча муаммоларга барҳам беришда асқатади. Фарзанди тарбиясига буткул эътиборсиз ота-онага ўз ўрнида берилган танбеҳ бир инсон ҳаётини яхши томонга буриб юбориши ҳам сир эмас.   

— Ҳар бир маҳаллада ташкил қилинган бу лавозимга маҳалланинг энг тажрибали, халқ орасида алоҳида ҳурмат-эътиборга эга бўлган, узоқ меҳнат ва ҳаётий тажрибага эга, бошқалар ташвиши учун керак бўлса, ўз манфаатларидан кечиб бўлса-да, жон куйдирадиган, жамоатчи ва фидойи инсонлар танлаб олинди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бошқаруви раиси Икром ­Норбеков. — Эндиликда улар кўпчиликнинг ишончини оқлаш ва маҳалладошлари оғирини енгил қилиш учун астойдил меҳнат қилишга бел боғлаган.

Аслида ҳар бир инсон узоқ давом этадиган меҳнат фаолиятини тугатиб, пенсия ёшига етгандан кейин жамият олдидаги масъулиятларидан бир қадар озод бўлгандай туюлади. Бу каби ҳаёт тарзи балки бошқа давлатларда одатий ҳол бўлиши мумкин. Лекин бизда ёши улуғ отахону онахонларнинг ҳаётий тажрибаси асқатадиган юмушлар кўп. Уларни ҳар бир инсон ўзининг инсонийлик бурчи сифатида бажаради. Аллақачон неварали бўлган фарзандлари, қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, эл-юртга наф етказа олиш ҳар бир инсон учун катта саодат аслида.        

— Илгари ҳам маҳалланинг фаолиятида ёши улуғлар у ёки бу даражада иштирок этиб келаётган эди. Президентимизнинг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида маҳалла фаолиятига кексаларнинг алоҳида жалб қилиниши, назаримда, барча нуронийларимизга куч-қувват бағишлади, — дейди Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» МФЙ раиси маслаҳатчиси Саидумар Ҳожиакбаров. — Эндиликда бизга ишониб топширилган вазифани сидқидилдан бажариш билан ўзимизга билдирилган катта ишончни оқлашимиз керак.

Маҳалла оқсоқолининг кексалар ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўз навбатида маҳаллада истиқомот қилаётган кексаларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиш, зарур пайтларда уларга моддий, тиббий, маданий-маърифий ёрдам кўрсатиш ишларига ҳам масъул ҳисобланади. Умр бўйи халққа хизмат қилиб, кексалик гаштини сураётганларга муносиб ҳордиқ шароитини яратиб бериш ҳам ана шундай ишлар сирасига киради.

— Айниқса, нуронийларни сиҳатгоҳларга йўналтириш ҳамда турли тарихий жойларга саёҳатлар ташкил қилиш каби ишлар эндиликда маҳалланинг ўзидаёқ ҳал этилиши кўпчиликнинг дилидаги гап бўлди, — дейди самарқандлик Ҳотам бобо Раҳимов. — Энди йўлланма оламан деб сарсон бўлиб, эшикма-эшик юришга ҳожат қолмаганини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Улуғини улуғлаган улуғлик топади, дерди отам. Шу кунларга етказганига шукр.       

Ҳа, халқимизнинг «оталар сўзи олтиндан қиммат», «олтин олма, дуо ол» каби пурҳикмат нақллари бежиз эмас. Ҳаётий тажриба, малака ва кўникма ҳар бир ишнинг оқибатини мулоҳаза қилиб, тўғри қарор чиқаришда жуда муҳим омил. Уни ҳар биримизнинг ҳаётимизга олиб кириш, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда «оммавий маданият» каби иллатларга қарши курашишда сўзи ерда қолмайдиган кайвониларнинг ўгити, панд-насиҳатлари, йўл-йўриғи ҳамиша катта ҳаёт мактабининг асосий сабоғи бўлиб қолаверади.   

 Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 295    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар