Оила хуржун      Бош саҳифа

ТАРБИЯСИ БЎЛМАСАЙДИ....

Азиз НЕСИН

— Эҳ, сен ярамас! — аёл  мени нима учун уришаётганини тушунмадим. «Кечирасиз, сизга нима қилдим?» деб сўрамоқчи бўлдим-у, бироқ ўзимни босдим.

ТАРБИЯСИ БЎЛМАСАЙДИ....

 

— Яна кўзини лўқ қилади-я! Кўзингга кўрсатиб қўярдим-ку, тарбиям йўл бермаяпти-да!...

Автобус тирбанд. Ҳамманинг кўзи бизда. Яхшиси, нафасимни ютиб, жимгина турганим дуруст, деган қарорга келдим. Аёлнинг эса жағи жағига тегмаяпти:

— Юзсиз! Ҳўкиз! Ярамас! Тўғри-да, қаёқданам бу тарбияли бўла қолсин! Қанақа оиладан экани шундоққина кўриниб турибди-ку!

Икки марта гапга оғиз жуфтлаб: «Хоним, илтимос, ўзингизни қўлга олинг!» демоқчи бўлдим. Лекин яна ўзимни босдим.

— Туф-э, турқингга! Агар тарбиям бўлмаганда кўрардинг...

Дашномлар қулоққа чалина бошлади:

— Уят-э! Аёл киши билан шундай муносабатда бўлиш мумкинми?

— У ўзи нима қилибди?

— Бирор қилиқ қилгандир-да.

— Балки оёғини босиб олгандир?

— Қаёқдан биласиз, эҳтимол, қўлига эрк бергандир?

Қани энди автобус тўхтаса-ю, туша қолсам. Аёл эса худди пулемётдек тиним билмайди. Овозини ўчириб кўринг-чи...

— Уят-пуят йўқ! Ахлоқ-одобнинг кўчасидан ҳам ўтмаган! Аёл кишининг шаъни нималигини қаёқдан ҳам билсин бу! Афсус, тарбиям йўл қўймайди-да... Бўлмаса, сенга кўрсатиб қўярдим. Ҳалиям бахтингга тарбия кўрган аёлман...

Бу бадбахтликни қаранг! Бирон нима қилганимдаям майлига эди! Агар чинчалоғимни теккизган бўлсам, турган жойимда тил тортмай... Мабодо, сал тегиб кетганимда ҳам айб мендами? Автобус мунақа тирбанд бўлса...

— Пасткаш! Шукр қил, тарбияли аёлга дуч келиб қолдинг. Бўлмаса, сенга...

Жиққа терга пишдим.

— Бу муттаҳамлар атай тиқилинч автобусга чиқишади... Ҳу, яшшамагур! Ҳалиям бахтингга тарбия кўрган аёлман....

Чамаси, энди бошқа чидаб туролмайман. Менинг ўрнимда ҳатто тош бўлгандаям аллақачон портлаб кетиши турган гап эди.

— Бахтингга мен тарбия кўрган аёлман. Бўлмасам, оғзингни қулоғинггача йиртиб қўярдимку-я.

Шунча одамнинг ичида лоақал бирортаси менинг тарафимни олай демайди. Ҳамма унинг ёнини оляпти:

— Суйкалган-да...

— Аёл нима демасин, ҳақ!

— Бунчалик эмас-да! Меъёрини билиш керак!

Аёл ниҳоят тинчиш ўрнига тобора қутуриб, қичқира бошлади:

— Эҳ-ҳ, сен, ярамас! Эҳ, сен муттаҳам! Агар шунчалик қистаб қолган бўлса, жойини айтишим мумкин... ўшаққа бор... Тушундингми? Тушундингми? Худо ҳаққи, агар тарбиям бунақа бўлмаганда...

Йўқ. Етар. Ҳаддидан ошиш ҳам эви билан-да. Тирсакларим билан ўзимга йўл очиб, аёлнинг ёнига яқинлашдим, қўлидан ушлаб:

— Хоним, — дедим, — айтинг, мен сизга нима қилдим?

Аёл хохолаб юборди:

— Одамлар! Манави пачоқ, рамақижонни кўринглар! Бу киши ҳам эркак эмиш. Қаёқдан бино бўлдинг? Наҳотки, сен ҳам эркак бўлсанг? Мен сенга гапирдимми? Фу! Қўтиринг билан қўшмазор бўлгур! Сенга ҳеч ким гапираётгани йўқ. Мен манави келишган, барваста йигитга гапиряпман...

Автобус навбатдаги бекатда тўхтади. Ундан қандай учиб чиққанимни билмайман. Аёл эса ҳамон қичқирарди:

— Қари рўдапо! Гапини қаранг, у ҳақида гапирган эмишман... Афсус, тарбиям йўл бермайди, бўлмаса, эшитганингни эшитардинг!

Бу ёшдан расвоси бўлмаса керак. Ҳатто аёллар қарғишга ҳам арзитишмайди.... 

Рус тилидан

Маҳмуд Бўрон

таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар