Долзарб мавзу      Бош саҳифа

НАВРЎЗ ҲИКМАТЛАРИ

Қадимий ва бетакрор байрамларимиздан бири Наврўзнинг нишонланиши айни кўклам, уйғониш фасли, баҳорга тўғри келади. Азал-азалдан ота-боболаримиз бу байрамни янги йилнинг бошланиши сифатида нишонлашган. Бу ҳақда буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний ўзининг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида «Наврўз оламнинг бошланишидир», деб таъкидлаган.

НАВРЎЗ ҲИКМАТЛАРИ

Наврўз арафасида ҳамма байрамона кийимлар кийишган, сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара каби баҳорий таомлар  тайёрлашган. Наврўзнинг бошқа байрамлардан ўзгача жиҳати, унда миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз акс этган. Байрамда миллий томошалар — дорбозлик, қизиқчилик, ҳаваскор халқ театр томошалари, фольклор жамоаларининг чиқишлари омма эътиборига ҳавола этилади. Эр йигитлар кўпкари чопади, кураш тушади. Болалар ва ўсмирлар эса варрак учиради, чиллак, оқ теракми-кўк терак каби ўйинларни ўйнайди.

Кечиримлилик ҳикмати

Наврўз байрами арафасида  инсонлар ўртасидаги гиналар унутилиб, бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатилади. Бунинг рамзий маъноси шундаки, Наврўз шарқона янги йилнинг бошланиши бўлгани сабабли, инсонлар ўртасидаги адоват ва гиналар эски йилда қолдирилиб, янги йилни хурсандчилик билан бошлашдадир.

Маълумотларга қараганда, қадимда, ҳаттоки, Наврўз ара­фасида урушлар тўхтатилиб, байрам оммавий тарзда нишон­ланган экан. Гиналарни унутиш, кечиримлилик халқи­мизга хос қадриятлардан бири бўлиб, у одамларнинг қон-қонига си­нгиб кетган. Бу борада ёши улуғ инсонлар ёшларга ўрнак бў­лишади. Оилада униб-ўсаёт­­ган ҳар бир бола шу тар­бия замирида вояга етади, атрофдагиларга нисбатан ҳурмат кўрсатади.

Эзгу ният

Байрамнинг шоҳона таомларидан бири — сумалакнинг тайёрланиши ҳам ўзгача тарзда ўтказилади. Ёши улуғ онахонлар яхши ниятда буғдой ундиради. Сумалак пишириш баҳонасида барча қўни-қўшни, қавму қариндош, ёру биродар бир ерга жам бўлиб, лапарлар айтиб,  ўйин-кулги қилишади.

Сумалак учун буғдойнинг яхши ният билан ундирилиши, қозонга яхши ниятлар билан тош ёки ёнғоқ ташланиши ва сумалакнинг ўз орзу-истак­ларининг рўёбга чиқишини сў­раб ковланиши бунинг ифо­дасидир. Ҳар бир киши сумалакни тотиб кўрар экан, келгуси йилларда ҳам бу кун­ларга етказишини сўраб, дуо қилади.

Сумалак тайёрлаш жараёнида ёшларнинг иштироки ҳам муҳим. Ёшлар бу анъаналарни келажак авлодга етказувчи бир кўприкдир. Уларнинг кексалардан олган ҳар бир улгиси миллий урф-одатларнинг юксалишида асқатади.

Кексалар эъзозланади

Байрамнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири — кексалар, меҳр-мурувватга муҳтож ёлғиз инсонларнинг ҳолидан хабар олинади. Янги униб чиққан кўклардан таомлар тайёрлаб, улар йўқлаб чиқилади. Шу тариқа, узоқ вақт кўрмаган яқинларимиз билан дийдорлашамиз, дилдан суҳбат қурамиз. Тўғри, бу анъана йилнинг ҳар бир фаслида амалга оширилади. Лекин Наврўз арафасида бу одат ўзгача маъно-мазмун билан бойийди ва алоҳида маъно касб этади.

Ваҳобжон ЎРОЗМАТОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔91

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔90

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔204

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар