Даромад манбаи      Бош саҳифа

САВАТ ТЎҚИБ, 50 МИЛЛИОН ТОПГАН ТАДБИРКОР

Яқинда пойтахтимиздаги бозорлардан бирини айланаётиб, чеккароқда мароқ билан сават тўқиётган кишига кўзим тушди.

САВАТ ТЎҚИБ, 50 МИЛЛИОН ТОПГАН ТАДБИРКОР

У ясаётган сават шунчалик бежирим, чиройли эдики, болалигимда — уйимизда бўладиган  саватлар эсимга тушиб кетди.

Ўша маҳаллар «дом»да яшар эдик. Онам бозордан бундай саватларнинг кўпини олиб келиб қўйганди. Уларга ҳўлу қуруқ мевалар, полиз экинлари, сабзавотлар, ҳатто гўштни ҳам солиб қўярди. Саватларнинг ҳаво ўтказувчанлик хусусияти борлигини, маҳсулотлар уринмай, асл ҳолида сақланишини кўп айтарди.

Кейинчалик мен ҳам онамдан ўрнак олиб, шундай қиладиган бўлдим. Шу боис, сават тўқиётган киши кўзимга чўғдек туюлди. Ҳа, кечагина дугонамга бўлажак куёвдан келган совғалар билан тўлдирилган саватларни ҳам, балки шу инсон ясагандир, деб ўйладим. Бувимга совға қилган гулларим ҳам саватда эди, эҳтимол, у ҳам шу заҳматкаш инсоннинг қўлидан чиққандир.

Секин бориб, уни суҳбатга чорладим. Исми — Шуҳрат Маматқулов экан.  «Гулжаҳон барака» деган оилавий корхонаси бор экан. Вақтида шогирд бўлган, ўн етти йиллик меҳнат ортидан устоз мақомига етган, қўли гул саватсоз.

— Саватларнинг юздан ортиқ тури бор, — дейди у. — Барчаси қўл меҳнати билан яратилади. Ўзим, агар хомашёси тайёр бўлса, кунига ўнтагача сават тўқийман.

Шуҳрат Маматқулов ўз даласида девор гуллари, мажнунтол ва «Американка» деб аталадиган дарахтларни ўстираркан. 

—  Томорқаси бор ҳар қандай одам уй шароитида ҳам саватсозлик билан шуғулланса бўлади, —  дейди у. —  Етарлича дарахт парваришласа, хомашё ўзидан чиқса, сават тўқиш қийин эмас. Мен ҳар кузда тол новдаларини кесаман. Бу жараён ўзига хос аниқликни талаб этади. Негаки, кесилган новдаларнинг айланаси бир метр бўлиши керак. Бундай аниқлик тўқиш жараёнида меҳнатни енгиллатиб, иш унумини оширади.

Исталган шаклга келтириш учун новдалар катта қозонларда уч-тўрт соат қайнатилади. Пўстлоғи шилиниб, керакли новдалар бўялади. Кейин қуритилади.

«Американка» дарахти новдаларидан тўқилган саватлар табиий чиройли кўрингани учун улар бўялмайди. Шунинг учун ҳам кўпчилик уларни «мебелний» дейди. Бу дарахт асосан совға-салом учун у-бу нарса ясашга мўлжалланади.

Деворгул новдаларидан ясалган саватлар анча пишиқ, чидамли чиқади. Лекин новданинг тахир таъми маҳсулотларга ўтиши мумкин. Одатда, бозорларимиздаги одамни ўзига жалб қилиб қўядиган саватлар деворгул новдаларидан тўқилган бўлади.

Тол новдаларидан бўлган саватлар рўзғорда фойдаланишга жуда қулай. Бўялганида рангни яхши олади. Лекин тез синувчан бўлади.

Баъзида саватларга эҳтиёж ортиб кетади. Хомашё тополмай қоласиз. Айрим вақтларда эса тескариси: таклиф ортиб, талаб камайиб қолади. Тўй мавсумларида саватнинг бозори чаққонлашади. Айниқса, патир, мевалар, ҳар хил совғалар солиш учун мўлжалланган саватлар харидоргир.

Суҳбатга берилиб кетиб, саватсозликнинг машаққатли меҳнатию жозибаси билан бирга, унинг даромадига ҳам қизиқдим. Шуҳрат ака эса кулибгина:

—  Шу ҳунар ортидан оилали, машинали, уйли-жойли, ҳунарманд-тадбиркор бўлдим, —  деди. —  Оиламдагилар билан барча ишни ўзимиз қилганимиз учун даромадимиз ҳам шунга яраша. Ўтган йил 50 миллион сўм даромад олдик. Бу йил даромадни икки баравар оширмоқчимиз.

Саватсоз билан хайрлашиб, йўлда давом этарканман, бир фикр келди хаёлимга: инсон ҳар қандай иш-юмушдан бахт топиши мумкин. Бу бахтнинг ортида ҳалол меҳнат, ризқ-рўз, даромад, тўкин-сочин ҳаёт, ҳузур-ҳаловат бор.

Раҳима АБДУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар