Даромад манбаи      Бош саҳифа

45 КУНДА САЛКАМ 1 МИЛЛИОН СОФ ФОЙДА

Ҳаётимизда чорвачилик муҳим ўрин тутади. Агар тадбиркорлик истагида бўлган кишига маблағ етишмаса ёки чорвадан гўшт олишни йўлга қўйиш учун маблағи бўлмаса, банкдан кредит олиш мумкин. ​​​​​​​

45 КУНДА САЛКАМ 1 МИЛЛИОН СОФ ФОЙДА

Қуйида бир хонадон учун 10 бош қўй етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини келтирамиз.

Дейлик, 1 бош қўй сотиб олиш харажати 500 000 сўм бўлса, 10 бош қўй учун бу ­        5 000 000 сўм бўлади. Бунга 45 кун давомида етиштириш учун озуқа-ем харажати қўшилади. Агар 1 килограмм ем 900 сўм турса, 45 кунга (кунига 16,5 килограммдан кўпроқ) 750 килограмм ем кетади. Демак, 900 сўмни 750 килограммга кўпайтирсак, ­675 000 сўм келиб чиқади.  Шундай қилиб, жами харажатлар ­5 675 000 сўмни ташкил этади. Ана шу муддат ичида кетадиган бошқа харажат (кимёвий дори ва ҳ.)ларга ўзингиздан 100 000 сўм кетади, дейлик.

Ана шу 45 кун муддат ичида тушадиган ялпи тушумни ҳисоблаб кўрамиз. 1 бош қўй 45 кун ичида 30 килограмм гўшт беради, дейлик. Бу 10 бош қўй 300 килограмм гўшт беради, дегани. Агар 1 килограмм қўй гўштини ўртача 22 000 сўмдан ҳисобласак, 300 килограмм гўшт 6 600 000 сўм бўлади. Энди ана шу маблағдан жами қилинган харажатни айирамиз (6 600 000 – 5 675 000) ва бундан соф фойда 925 000 сўм келиб чиқади.

Бу тадбиркорликка кредит маблағи 3 (6 ойлик имтиёзли давр билан) йилга берилади. Фоиз тўлови эса айни дамда 9 фоизни ташкил этади.

Юқорида келтирилган оддий ҳисоб-китобдан кўриниб турибдики, олинган кредит маблағини анчагина қисқа давр ичида қоплаш мумкин.

«Агробанк» АТБ бизнес-лойиҳа буклети асосида

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар