Жомбой туманида сабзавотлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалик экинларини парваришлаш борасида бой тажриба тўпланган.
Ўтган йили туманда Голландия ва Украина компаниялари билан ҳамкорликда интенсив усулда сабзавот етиштириш бўйича тажриба алмашилди. Етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми вилоятдаги корхоналарда қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинди.
2016 йилда тумандаги «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалигида 350 гектар майдонда помидорнинг интенсив навлари янги усулда экилиб, парваришланди. Италиядан келтирилган махсус экиш мосламаси (сеялка) ёрдамида экилган помидорнинг гектаридан ўртача 80 тоннадан ҳосил олинди.
— Кейинги йилларда юртимизда помидор етиштиришда турли ўсимлик касалликлари туфайли мураккабликлар юзага келмоқда, — дейди «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалиги иш юритувчиси И.ТУРСУНОВ. — Янги усулда помидор етиштириш бундай ҳолатларнинг олдини олиш, ер ва сувдан унумли фойдаланиш, ўғит тежамкорлигига эришишга ёрдам беради. Шунингдек, қўл меҳнати ҳам кам. Тўқсон кунда пишиб етилган ҳосил Германиядан келтирилган махсус комбайнлар ёрдамида териб олинди ва қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинди. Бу йил хўжаликда ҳосилдорликни 100 тоннага етказиш режалаштирилган.
Жорий йилда туманда интенсив боғларни кенгайтириш, ёнғоқзорлар ташкил этиш ва бошқа экспортбоп қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилган.
Ғолиб ҲАСАНОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил