Халқ билан      Бош саҳифа

КАТТАЛАР БЕПАРВО ЁШЛАРГА НЕГА САЛОМ БЕРАДИ?

Кийиниш маданияти ёхуд сўзлашиш услуби ҳақида гап кетганда танқидлар марказида ҳар доим ёшлар туради. Албатта, бу ёшларга ёқмайди. Ҳамма ёғи йиртиқ шим, бўлар-бўлмас сўзлар ёзилган футболка кийган ёш борки, бошқаларни замонавийликни тушунмасликда айблайди. Танқидлар эса эгасини тополмай ҳавода қолиб кетаверади.

КАТТАЛАР БЕПАРВО ЁШЛАРГА НЕГА САЛОМ БЕРАДИ?

Аслида бу муаммонинг туб илдизи, биринчи навбатда, оила муҳити ва ундаги тарбияга бориб тақалади. Фарзандлар хулқидаги ножўя хатти-ҳаракатлар оиладаёқ бартараф этилса, бундай иллатлар эртага жамият ривожига кўндаланг бўлолмайди. Агар оилада ахлоқ ва тарбия ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, бир оиланинг кичик эътиборсизлиги катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Менинг назаримда, бугун айрим оилалардаги кичик нуқсонлар жамият миқёсида тарқаб кетмаслиги учун халққа энг яқин ва халқчил тузилма, деб эътироф этилаётган маҳалла тизими зиммасига кўпроқ масъулият юкланади. Миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб-асраш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш масаласи Президентимизнинг яқинда имзоланган «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам алоҳида кўзда тутилган. Ёшларни маънан бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга эътиборни кучайтириш таъкидланган. Шунингдек, ёшларни ёт ғоялар таъсири ҳамда шунчаки тақлидчилик ортидан келадиган хатарлардан ҳимоя қилишда маҳалла фидойилари, фаоллар, кайвони отахону онахонлар, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга кишиларнинг ҳиссаси катта бўлиши шубҳасиз. Маҳалла бағрида вояга етаётган ҳар бир ўғил-қиз шу маҳалладаги ёши катталарнинг ўткир назарини ҳис қилиб туриши, улар олдида ўзини турли номаъқул хатти-ҳаракатлардан тия билиши зарур. Маҳаллада бундай муҳитни қарор топтиришда ёши катталарнинг масъулияти кўпроқ, деб ўйлайман.

Мана, бир мисол: ярим яланғоч кийиниб, уйидан чиққан қизни кўчада учратган маҳалладошлар нима қилади? Одатда, бундай вазиятларда ҳеч ким ҳеч нарса демасдан ўтиб кетаверади. Афсуски, бизда бирон муаммони маҳалладаёқ ўз жойида ҳал қилишга ҳамма ҳам бирдай одатланган эмас. Маҳалламизда  қулоғига телефон симини тиқиб олиб, салом ҳам бермасдан ўтиб кетаётган қиз ё йигитга катталарнинг салом бериб ўтишининг ўзи ҳам аслида тушунадиган одам учун бир танбеҳ эмасми? Ёшларнинг ножўя қилиғига гувоҳ бўлиб қолган катталарнинг «Кимнинг фарзандисан?» деб маънодор сўраб қўйиши ҳам тарбия ва танбеҳ-ку! Ахир, булар янгилик эмас, ота-боболаримиз қадимдан қўллаб келган тарбиянинг оддий усуллари-ку! Ўз маҳалламиздаги, ён-веримиздаги ёшларнинг юриш-туришига бефарқ бўлсагу уларнинг тарбияси бузилиб кетаётгани ҳақида соатлаб мажлис қилсак, бунинг кимга кераги бор?                

Янгича яшаш, янгича фикрлаш, дегани бу айрим ёшлар ўйлаётганидек, миллий қадриятларга қўл силташ, оёқости қилиш, бизнинг миллий маданиятимиз бугунги замонга тўғри келмайди, дегани эмас. Ғарб маданиятига тақлид қилиш «оммавий маданият»нинг турли кўринишларини ёшлар ўз ҳаёт тарзига айлантириши ўзлигига қасд қилишига тенгдир. Аксинча, азалдан Шарқ маданияти, ўзбек миллий менталитети бутун жаҳон ҳамжамияти учун андоза ҳисобланган, керак бўлса, улар бизнинг маданиятни инсоният учун намуна деб билишган. Ҳали ўз дунёқарашига тўлиқ эга бўлмаган ўспиринлар назаридан бироз четда қолаётган миллийлигимиз бутун дунё аҳлига фахрланиб намойиш этса арзийдиган қадрият аслида. Шундай экан, бугун биз эртамиз эгалари дея эътироф этилаётган ёшлар ўзлигимизни унутмасдан ҳам замон билан бемалол беллаша олишимиз мумкин. Қадриятлар замонавийликни чекламайди. Фақат гап одамлар замонавийлик деганда нимани тушунишида.

Малика ОМОНОВА,

Учқудуқ тумани




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 295    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар