Халқ билан      Бош саҳифа

КЎПРИК

Меҳнат таътилимда қишлоққа бордим. Дўстим Жумабой қўнғироқ қилиб:

— Сўх дарёси устига замонавий кўприк қуриляпти, бир бориб келмаймизми? — деди.

Бордик. Одам кўп. Қўл-қўлга тегмасди.

КЎПРИК

— Савобли амал кўп, лекин энг хайрли иш, менимча, кўприк қуриш, — деди дўстим мени четроққа бошлаб. — Кўприк қадрини, айниқса, биз — дарёнинг бу қирғоғида қолиб кетганлар биламиз. Халқимиз асрлар оша «кўприк бўлса-ю, йўлимиз ўнгланса», деган орзу билан яшади. Бизни бу орзуга маҳалладошимиз Муҳаммадисо Сулаймонов етказди. У киши чин маънода бизнинг қаҳрамонимиз. Ҳозир ўзларини чақираман.

Шундай деб ҳашарчилар ичига кириб кетган дўстим чамаси саксон-саксон бешларни қоралаган қўли қадоқ, юзидан нур ёғилиб турган нуронийни олдимизга чорлади. Саломлашдик.

— Шу вақтгача бобо қурган кўприкдан фойдаланиб келдик. Анави  кўприкни кўряпсизми? — пўлат симдан қурилган, тебраниб турса-да, икки тарафдаги мустаҳкам тўсиқларни ушлаган ҳолда бехавотир нариги соҳилга ўтса бўладиган кўприкка ишора қилиб.

Бобони суҳбатга тортдим.

— 1972 йил эди, — хотирлайди  нуроний. — Ҳайдаркон шаҳарчасида ишлардим. Сўх тумани маркази Ровон билан туғилиб ўсган қишлоғим  Шарқ­обод ёнма-ён жойлашган бўлса-да, ўртада дарё оқиб ўтганди. Анча узоқдаги кўприкдан ўтиш учун икки соат вақтингиз кетарди. Шунинг учун кўприк қуришга киришдим.

— Бир ўзингиз...

— Йўқ, дўстим Абдухалил ва Махсум амаки ҳар жиҳатдан менга кўмакдош бўлди.

Муҳаммадисо бобо қурган кўприк ишга тушгач, туман марказига бориб келиш учун ўн километр ортиқча йўлни босиб ўтиш зарурати қолмабди. Сўхликлар бу кўприкдан  узоқ йиллар фойдаланишибди.

Дўстим «қаҳрамонимиз» деган инсон енг шимариб яна ҳашарчилар ичига кириб кетди.

Муҳаммад ШОДИЙ




Ўхшаш мақолалар

Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

🕔14:51, 02.10.2026 ✔120

Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

🕔16:02, 27.08.2026 ✔214

Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди маҳаллада  ҳуқуқ-  тартибот маскани бор

    Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор

    Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббус­ларни илгари суриб келмоқда.

    ✔ 120    🕔 14:51, 02.10.2026
  • Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида

    Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди

    Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналиш­ларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.

    ✔ 214    🕔 16:02, 27.08.2026
  • Депутат кўмаги  билан...

    Депутат кўмаги билан...

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги «Элатан» маҳалласида жойлашган «Остона» кўчасига янги асфальт қопламаси ётқизилгани сиртдан қараганда оддийгина йўл таъмиридек туюлиши мумкин. Аммо бу жараённинг ортида чуқурроқ бир мулоҳаза, бугунги депутатлик масъулияти ва халқ вакилининг асл бурчи ҳақидаги ҳақиқат ётибди.

    ✔ 208    🕔 15:56, 27.08.2026
  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 260    🕔 15:15, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар