Оила хуржун      Бош саҳифа

КЕРАК,  КЕРАК!

Ориф ФАРМОН

Айрим мамлакат одамлари янги йил арафасида уйларидаги барча эски-туски лаш-лушларни ташлаб юборишар экан.

КЕРАК,  КЕРАК!

Мана шу одат менга ёқиб қолди. Тўғри-да, керак, керак деб турли нарсаларни кўпайтираверасиз, хоналарнинг деворлари эса чўзма эмас, кенгаймайди. Ҳар янги йилда кийим-кечакларнинг сарагини саракка ажратиб олишга нима етсин. Фикримни хотинимга айтувдим, дарров қувватлади. Енг шимариб ишга шайландик.

— Манави эски туфлилардан бошлаймиз, — дедим мен иршайиб, жағи қийшайиб ётган туфлиларга қўл чўзиб.

— Йўқ, булар тура турсин, — ­эътироз билдирди хотиним. — Лойгарчиликда дўконга чиқиб келишга яраб қолади.

— Шимлар-чи? Бирор нарса олмоқчи бўлсам, чувалашиб жонга тегяпти.

— Керак бўлади, томорқага қараганда кийяпсиз-ку, — унамади у. — Манави болалар аравачасини ташлаворамиз.

— Кейинроқ. Болт, гайка, трубаларни олиб қўяй... Кострюлкадан воз кечамиз қаҳрамонларча! Таги тешилган-а?

— Э, унга гул ўтқазамиз. Сизнинг радиоприёмнигингизни чиқариб ташлайлик. Тўрт йилдан бери бекорга жой эгаллаб ётибди.

— Йўқ, эҳтиёт қисмлари керак бўлади.

— Вентилятор-чи?

— Унинг ҳам мотори асқатади... Мана бу нима? Шолчанинг бўлагими?

— Тураверсин, эшикнинг тагига солиб қўямиз, — шолчани тортиб олди хотиним. — Шишаларингизни йўқотинг яхшиси, шарақлайвериб жонга тегди.

— Нима деяпсан?! А, бунинг турган-битгани пул-ку! Ўзингнинг банкаларингни йўқот.

— Ҳо, қишда «тузланган бодрингдан обке!» дейишга бесуяксиз-ку! Ундан кўра, манави темир-терсакларингизни чиқариб ташланг.

— Темир-терсак эмиш! Ваннанинг суви тортмай қолса, чироқ ёнмаса ёки бошқа нарса бузилса, мана шу темир-терсаклар тузатяпти! Шкафни йўқотамиз. Қачонгача беҳуда дўнқайиб туради бу?

— Олдин янгисини олиб келиб қўйинг. Мана бу занглаган болта нима қилиб ётибди? Худди биз ўтин ёрадигандай.

— Қўйиб қўй, гўшт майдалашга керак бўлади.

Каталакдай омборчамиз остин-устин бўлиб кетди. Битта одам зўрға сиғади у ерга. Шунинг учун талашиб, навбатма-навбат бош суқиб буюмларни тортқилардик. Мен катта қоғоз қутини судраб чиқдим.

— Қўйинг, — деди хотиним, — қанча нарсани саранжомлаб турибди.

— Манави латталар-чи? — сўрадим умид билан.

— Пол артаман... Симларни нима қиласиз? Ўралашмай ўлсин.

— Керак бўлади... Шляпаларни ташлаб юбориш керак, — куя илма-тешик қилган шляпани суғурдим.

— Бош кийимни ташлаб бўлмайди.

— Болаларнинг ўйинчоқлари ҳам жонга тегди-да. Шуларнинг дастидан оёқ босолмайсан.

— Энди шўрликлар ўйинчоқ ҳам ўйнамасинми?.. Чириган ром, михларни нима қиласиз?

— Балконни иккига бўламан деяпман-ку... Мана, мана шу пальто уч йилдан бери бекорга осилиб турибди.

— Ўзингиз кийган пальтони қанақа қилиб ташлайсиз? Чиқиндихонада ётишини бир кўз олдингизга келтиринг-а.

— Ҳм-м... Энг кўп жой олган бешик...

— Нима?! Бешикни ҳам ташлайдими инсон?

— Ҳа, майли, ҳаммаси тураверсин, — дея хотинимни юпатдим мен бўшашиб.

Ҳеч нарсани чиқариб бўлмагач, ўзим чиқиб кетдим. Янги йилни кутиб олиш учун ул-бул харид қилиб келишим керак.




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар