Даромад манбаи      Бош саҳифа

Баҳорги пайванд: БИТТА ДАРАХТДА БИР НЕЧА ХИЛ МЕВА

Пайвандлаш усули билан асосан, қўшимча илдиз чиқариши қийин бўлган мевали дарахтлар кўпайтирилади.

Баҳорги пайванд: БИТТА ДАРАХТДА БИР НЕЧА ХИЛ МЕВА

Пайвандлашнинг бир қанча усуллари (қаламча пайванд, куртак пайванд, искана пайванд ва ҳоказолар) мавжуд бўлиб, барча усуллар ўсимлик навини яхшилаш ва ундан юқори ҳосил олиш мақсадида амалга оширилади.

— Пайвандлаш бир неча кўринишда амалга оширилса-да, технологияси асосан бир хил, — дейди боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Аббосхон АБДУЛЛАЕВ — Яъни, эрта баҳор пайвандтагда ўсиш (ўсимлик пўстлоғи остидаги суюқлик) ҳаракати бошланган бўлиши лозим. Пайванд қилинаётган нав новдасида ҳали бундай ҳаракат бошланмаган бўлиши керак. Бунинг учун пайвандуст новда кеч кузда қаттиқ совуқ тушмасдан ёки эрта баҳорда кунлар қизиб кетмасдан олдин улардан сўх новда (бир яшар) олиниб, қуёш нури тушмайдиган жойга 70 сантиметр чуқурликка кўмиб қўйилади. Новда бир хил ҳароратда сақланади ва пайванд қилиш арафасида чуқурдан кавлаб олинади.

Пайвандлаш усуллари бир неча хил бўлиб, бизнинг ҳудудларда қуйидагиларидан кўпроқ фойдаланилади.

Искана пайванд — асосан, ниҳолларни маданийлаштириш ва дарахт навини янгилаш ёки битта дарахтда бир неча хил навдаги мева ҳосил қилиш учун ишлатилади. Бунда ҳам юқоридагича йўл тутилади: пайвандтагда ўсиш ҳаракати бошланиши билан пайвандлаш амалга оширилади. Унинг устки қисми кесиб ташланиб, танасида кўндаланг ёриқ (ёрма) ҳосил қилинади. Махсус пичоқ ёки пона билан унинг ёриғини очиб туриш талаб этилади. Пайвандуст 2-4 бўғинли қилиб қирқиб олинади (асосан, қалам қалинлигида, яъни 5-10 миллиметр йўғонликда). Унинг устки томони куртакдан 2-3 миллиметр тепароқдан кесилган бўлиши лозим. Остки томони эса қия қилиб икки томондан йўнилади ва пайвандтагдаги ёриққа ўрнатилади, бунда пайвандтаг ва пайвандуст пўстлари бир-бирига мос тушиши лозим. Сўнг пона суғуриб олинади ва пайвандтаг пайвандустни маҳкам тутиб қолади. Пайвандтагнинг қисмасига боғ муми ёки оддий лой чапланади ва плёнка тасма билан боғлаб қўйилади. Пайвандустнинг камида иккита куртаги уланган жойдан юқорида бўлиши лозим. Бу усулдан дарахтлар навини янгилашда ҳам фойдаланилади.

Баъзи боғбонлар дарахтнинг танасини ёрмай, пўстлоғини ёриб, унга пайвандустни ўрнатади, яъни пўстлоғига пайвандлайди. Бу усулда ҳам пайвандустнинг камида иккита куртаги пайвандланган жой устида бўлиши лозим. Бунда новданинг бир томони қия қилиб йўнилади ва пайвандтагдаги ёриққа ўрнатилади, қолгани юқорида айтиб ўтилгандек амалга оширилади.

Пайвандтаг танасида тескари учбурчак шаклида кесма ҳосил қилиб, унга мос равишда пайвандустда кесма ҳосил қилинади ва улар бир-бирига мос тушади. Бу ҳолатда ҳам пайвандтаг ва пайвандуст пўстлари бир-бирига мос тушиши лозим. Плёнка билан маҳкам боғлангач, устки қисмига бўёқ ёки мой суркалади. Бу усул асосан, ёши катта дарахтларда қўлланилади ва уларнинг танасига бир-иккита пайвандуст ўрнатилади.

 Тоштемир ҚОРАБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔366

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 366    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар