Халқ орасида «Бир туп ёнғоқ эксанг, ҳосилидан етти авлодинг баҳраманд бўлади», деган гап бор. Бу бежиз эмас. Негаки, ёнғоқ дарахти 300-400 йил яшаб, ҳосил беради, ундан бир неча авлод бемалол баҳраманд бўлади.
Ёнғоқни мамлакатимизда тоғ ва тоғолди ҳудудларида, дарё-сойлар бўйида, қир-адирлар ҳамда текисликларда, аҳоли томорқаларида етиштириш мумкин. Уруғлар эрта баҳорда уч қисми тепага қаратиб экилади. Экиш чуқурлиги 7-9 сантиметр бўлиши лозим. Ёнғоқ намгарчиликка талабчан, қуёшсевар ва иссиқсевар дарахт. Баҳорги вегетация (ўсиш, ривожланиш) даври эрта бошланади. Шунинг учун янги ривожланаётган барглари, гуллари ва новдаларини баҳорги қора совуқ уриши мумкин. Парваришлаш қийин эмас: суғориш, тупроғини юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш кабилардан иборат. Текислик ва тоғолди ҳудудларида 10-12, тоғли ҳудудларда эса 8-9 марта суғорилади. Август охири ва сентябрь ойи бошларида суғориш тўхтатилади.
— Ўстириб кўпайтирилган кўчатлар асосида ёнғоқзор ташкил этилса ҳам тоза навли боғ бўлиб шаклланади, — дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Абдулла ОРИФОВ. — Бундан бир неча ўн йиллар аввал Ўзбекистонда ҳам ёнғоқ пайванд қилиб кўпайтириларди. Лекин сўнгги йилларда ёнғоққа эътибор камайиб кетди. Ҳозир ҳукуматимизнинг бу мевани кўпайтириш ҳақидаги кўрсатмаси сабабли, талаб кескин ортиб, ишлар бошлаб юборилди.
Олимдан хориждан келтириладиган ёнғоқ кўчатлари борасида ҳам сўраймиз:
— Хорижий давлатлардан (масалан, АҚШдан) олиб келинаётган ёнғоқлар тоза навли боғ бўлиб шаклланиш талабига жавоб беради. Бироқ шунда ҳам бизнинг тупроқ иқлим шароитига мос келадими-йўқми, деган савол очиқ қолади. Буни ҳисобга олган ҳолда ўзимизда ёнғоқ кўчатзорларини қайта тиклаш лозим. Шунда юртимиз шароитга мос ёнғоқ турларини пайвандтаг орқали кўпайтириш мумкин. Негаки, бундай кўчатлар бизнинг шароитда яхши ўсади. Шунингдек, уларга четдан олиб келинган ва ўзимизда ўсадиган аъло даражадаги навлар ва дурагайларни пайванд қилиб тоза навли боғлар барпо қилиш имкони мавжуд. Бу яна иқтисодий жиҳатдан анча самарадор бўлади, — дейди олим.
Аҳоли томорқаларида якка ҳолда экилган ёнғоқ дарахтидан 10-15 ёшидан бошлаб 250-300 ва ҳатто, 500 килограммгача ҳосил олиш мумкин. Энди икки-уч туп ёнғоқ экилган ҳовлидан йилига қанча даромад олиш мумкинлигини ҳисоблаб олаверинг.
Нурбек ҒАФФОРОВ
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔387
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔432
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔596
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил