бу — тадбиркорликни бошлашингизга катта ёрдам
Тошкент шаҳрида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун микрокредитлашнинг янги схемаси тажриба сифатида жорий этилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январда имзоланган «Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида жорий этилмоқда.
Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган жисмоний шахслар, меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар мазкур микрокредитга даъвогар бўла олади.
Имтиёзли микрокредитлар:
— энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 баробаригача;
— асосий қарзни тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олганда уч йилгача муддатга;
— йиллик фоиз ставкаси: битта иш жойи яратилганда — 9 фоиз, иккита иш жойи — 8 фоиз, учтадан тўрттагача иш жойлари — 7 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш жойлари яратилганда — 6 фоиз миқдорда берилади.
Шунингдек, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мурожаат этувчиларга микрокредитларни расмийлаштириш ва бизнес-режаларни тайёрлашда ҳар томонлама ташкилий кўмак ва амалий ёрдам бериши қарорда алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил