Ҳар бир тадбиркор маҳсулотини экспортга чиқариш ёки хориждан керакли ускуналарни импорт қилишни истайди. Аммо божхона расмийлаштируви, қоғозбозликлар анча вақтни олиши, шубҳасиз. Айни шу масалага ижобий, халқаро андозаларга мос ечим топилмоқда. Энди тадбиркорнинг ҳам вақти, ҳам маблағи анча тежаладиган, иши тезлашадиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасида ташкил этилган «Ягона ойна» ахборот тизими шунга хизмат қилади.
Мазкур унификациялаштирилган «Ягона ойна» божхона ахборот тизимини яратиш ва амалга жорий этиш 2014 йилда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳукуматлари ўртасида икки томонлама Ҳадли битим имзолангандан кейин бошланган. Ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш учун Жанубий Корея томонидан 5,5 миллион АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратилди. Уни тўлиқ амалиётга жорий этиш маҳаллий ва Корея Республикасининг юқори малакали мутахассислари билан биргаликда 2014 — 2016 йиллар давомида амалга оширилди.
Хўш, ушбу «Ягона ойна» божхона ахборот тизимининг аҳамияти нимада? Масалан, илгари тадбиркор экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда, яъни ташқи савдо шартномасини тузишдан бошлаб, товарларни жўнатгунча ёки қабул қилгунга қадар тегишли рухсатномалар олиш учун бир нечта давлат органларига, боз устига, ҳар бир идора учун алоҳида ҳужжатлар тўпламини тайёрлаб тақдим этишига тўғри келарди. Табиийки, бунга кўп вақт ва харажат сарфланарди.
«Ягона ойна» тизими давлат божхона хизмати органларида товарнинг келиб чиқиш сертификатини, ветеренария, фитосанитария, экологик, санитария-эпидемиологик хулосаларни расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи тартиблардан ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имконини беради.
— Экспорт ва импорт юкларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун зарур бўлган 20 турдаги ҳужжатларни онлайн режимида олиш имконини берадиган «Ягона ойна» тизими амалиётга жорий қилинмоқда, — дейди Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ғофуржон ШУКУРОВ. — Мазкур тизим иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан экспорт ва импорт товарларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун божхонага тақдим этилиши керак бўлган барча рухсатнома сертификатлари ҳамда хулосаларини йиғиш жараёнини тезлаштиради ва бу ишларга сарфланадиган вақтни қисқартиради.
Нурбек ҒАФФОРОВ
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил