Хизмат сафари билан хорижда бўлиб қайтган бир танишимнинг оила масаласига ёндашув ҳақида мулоҳазаларидан даҳшатга тушдим. Биргаликдаги турмуш, рўзғор ва унинг бошқарувига оид айрим умумбашарий анъаналарни баъзан аҳамиятсиз қолдираётгани қанчалик қимматга тушаётганини, афсуски, дунёда ҳамма ҳам англаб етаётгани йўқ.
Унинг айтишича, шаҳарнинг энг юқори жойида одамлар сайр қиладиган минора бор экан. Унинг тагидаги айвон атрофи панжара билан ўралган. Айвонгача бўлган узун йўлакларнинг панжараларига ҳам қулфлар осилган. Катта-кичик ҳажмдаги турли шаклдаги қулфларнинг баъзилари рангли, баъзилари юрак шаклида, кўпларига исмлар, саналар, юрак рамзи ёки «I love you» каби сўзлар ёзилган...
Уларнинг одатига кўра, севишганлар ўзаро аҳду паймон қилишгач, бир-бирларига чамбарчас боғланиб қолиш, айрилмаслик ниятида ўша ерга чиқиб, қулф осишар экан. Биз кўрганимиз ўша севги қулфлари экан. Афсуски, қулф осганларнинг кўпчилиги ажрашиб кетаркан. Балки дастлаб бир-бири учун қулф осган севишган жуфтларнинг ҳар бири орадан кўп ўтмай, бошқа янги жуфти учун қулф осса керак, қулфлар жуда кўп. Худди тўй юртга эълон қилиниб, ажрашув ўзаро ҳал қилинганидек, улар ҳам аҳду паймон тузганда қулф илишаркан-у, ажрашишганда бориб қулфни олиб ташлашмас экан. Агар шундай қилганларида, балки у ерда озгина қулф қолса керак.
Улар инсон ҳаётини рамзий тилаклар ёки ирим-сиримлар ҳал қилади, деб ишонишар экан.
Уларда оиланинг аҳамияти ниҳоятда паст, пул аёлнинг қўлида бўлгани учунми, эркакларнинг эрлик сифати пасайганиданми, оилада гапи ўтадиган одам хотин ҳисобланади. Ҳатто, одатда, эр-хотин орасида келишмовчилик юз берса, эр ҳайдаладиган ҳолга келган.
Одамларни боғлаб турувчи асосий ришта иш ва манфаат. Натижада қариндош-уруғга меҳр-оқибат кўрсатиш деган улуғ алоқа узилган. Узоқ қариндошлар у ёқда турсин, ота-она билан ҳам боғлиқлик жуда кам. Ўша ерда ишлаётган юртдошларимизнинг айтишича, топган ойликларини ватанга, ота-оналарига юборишлари, оиласи учун бир нималар харид қилиб, йўллашларини ўша юртдаги ҳамкасблари эшитса, буни «тентаклик, ақл бовар қилмас аҳмоқликдан бошқа нарса эмас», деб баҳолар экан.
Уларнинг наздида, фарзанд боққандан ит боққан яхши, чунки фарзанднинг турган-битгани чиқим, туғилганидан тортиб уни боқиш, парваришлаш, едириб-ичириш, кийинтириш, ўқитиш, тарбиялаш — ҳамма-ҳаммаси харажат. Шу билан бирга, бу фарзанд охир-оқибат ўз йўлини топгач, ота-онасини ташлаб кетиши аниқ. Итнинг эса деярли чиқими йўқ ва у доим эгасига ҳамроҳ. Бечоралар ўз фарзанди ёки жигаридан меҳр топа олмагач, ҳайвонга бўлса ҳам меҳр боғлаб, юрагини тўлдиргиси келса керак-да...
Кўча-кўйда бола етаклаган аёлни жуда кам учратасиз. Халқининг камайиб ҳамда қариб бораётганини пайқаган давлат яқин йиллардан бери фарзанд кўришга тарғиб ва ташвиқларни кучайтира бошлабди ва бунинг бироз натижаси кўринаётган экан. Бироқ аҳвол ҳали ўнгланмаган.
Уларда уйланиш жуда қимматга тушар экан. Шарқ аёллари оилада эрни ҳурмат қилишига улар ҳавас билан қарашар экан. Аёлларимизнинг эрига итоатли, оила ва фарзандига меҳр-оқибатлилиги ҳақиқатда кўпчиликка ўрнак бўларли даражада.
Баъзан уч-тўрт сўм пулга алданиб, хорижликка турмушга чиқиб, кейин бошини чангаллаб юрган юртдошларимизни ҳам учратдик. Улар ўзимизнинг ўзбекона оила тутуми қадрига анча кеч етишганини катта пушаймонлик билан айтишади.
Бемаза бузоқ подани булғагани каби олис ҳудудлар мағзавасининг шамоли бизга етиб келмаслиги учун ҳам бундай ҳодисалардан огоҳ бўлиш ва ибратланиш, оила муқаддаслигини идрок этиш ва унинг мустаҳкамлиги учун жон куйдириш ҳар биримиз учун жуда муҳим.
Абдукарим АВАЗБЕКОВ
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔305
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔323
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔488
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил